4-мавзу. Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шакллари Маъруза режаси


Жамоатчилик назоратининг бошқа шакллари: жамоатчилик текшируви


Download 42.64 Kb.
bet4/4
Sana04.02.2023
Hajmi42.64 Kb.
#1166169
1   2   3   4
Bog'liq
4 мавзу

Жамоатчилик назоратининг бошқа шакллари: жамоатчилик текшируви

“Текшириш” тушунчаси қандайдир масала ёки ҳодисани ҳар тарфлама кўриб чиқиш, тадқиқ этиш, ўрганишни англатади. Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари, шунингдек, жамоатчилик тузилмалари фаолиятига хос бўлган текширишнинг турли усуллари мавжуддир. Улардан энг машҳурлари парламенттекшируви, Омбудсман институти текшируви, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан амалга ошириладиган дастлабки текширишлардир.


Жумладан, 2016 йил 31 мартдаги “Парламент назорати тўғрисида” ги қонун ҳамда 2003 йил 29 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ, парламент текшируви- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва улар мансабдор шахслари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари бажарилишининг парламент назорати шаклидир. Парламент назорати тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасида жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан парламент текширувлари ўтказилиши мумкинлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Қонунчилик палатаси ва Сенат парламент текширувини ўтказиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан комиссия тузади.
Парамент назоратининг натижалари оммавий ахборот воситаларида ва Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши мумкин.
2004 йил 27 августдаги “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонунга (янги таҳрири) кўра, Омбудсман шикоятларни текширишга ҳақлидир. Аниқ бир шикоятларни кўриб чиқиш ва текшириш3 ҳамда инсон ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда ҳамда ўз ташаббуси бўйича текшириш Вакил зиммасига турли давлат органлари, ташкилотлар ва мансабдор шахсларга турли ахборотларни тақдим этишга кўмаклашиш учун мурожаат қилиш мажбуриятини юклайди. Жумладан, жиноий-ҳуқуқий, маъмурий-ҳуқуқий, жиноий-ижро этиш хусусиятидаги шикоятлар ва ҳолатларни кўриб чиқишда Вакил ахборот сўраб Ички ишлар вазирлиги, Прокуратура, Олий, шаҳар судлари, фуқаролик-ҳуқуқий можароларни кўриб чиқишда эса Олий, Олий хўжалик судлари ва бошқа инстанцияларга мурожаат қилади. Ушбу органлар Вакил текшириш ўтказаётганда унга ёрдам беришлари, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлигига тааллуқли, Вакил сўраган ҳужжатлар, материаллар ҳамда бошқа маълумотларни тақдим этишлари шарт.
“Журналист текшируви институти” орқали инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини бузилиши билан боғлиқ ишлар ҳолатларини ўзлари текшириш ҳуқуқи тақдим этилган. Журналист текшируви давлат тузилмалари, дастлабки текшириш органлари томонидан ўтказиладиган текширишлардан тубдан фарқ қилиши табиийдир.
Журналист ўз касбига доир ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиши, ахборот манбаи ёки муаллиф розилигисиз жисмоний шахснинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотларни эълон қилиши, шунингдек, аудио ва видео ёзиш воситаларидан фойдаланиши мумкин эмас.
Журналист ўз текширувларининг натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали тарқатишга, уларни давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларга ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин.Журналист текшируви даврида у қўлга киритган материаллар ва ҳужжатлар олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас.
Журналист ўз текширувлари жараёнида 1997 йил 24 апрелдаги “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун1 , 2007 йил 15 январдаги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун2 , 2014 йил 5 майдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонунларга амал қилади.


Download 42.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling