4-Мавзу: корхона (фирма)нинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш


ТАДБИРКОРЛИК КОРХОНАСИДА ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ


Download 52.6 Kb.
bet11/12
Sana31.01.2024
Hajmi52.6 Kb.
#1832010
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
4-mavzu. IOTISODIY XAVFSIZLIK. taqdimot

ТАДБИРКОРЛИК КОРХОНАСИДА ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун хавфсизлик тизимини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Бу тизим ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:
тадбиркорлик субъектига тегишли ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик объектларини, бошқарувчи раҳбарларнинг шахсий дахлсизлигини ҳамда пул маблағларини сақлаш учун қўриқчи-қоровуллик хизматини ташкил этиш
тадбиркорлик субъектининг информацион ва ижтимоий жиҳатдан ҳимояланишини таъминлайдиган аналитик хизматни ташкил этиш. Унинг вазифалари ичида разведка ва контрразведка билан шуғулланишни ташкил этиш учун стратегик муҳим субъектлар билан ишлаш ҳам муҳим ўрин тутади
ташқи экспертлар ва ички консултантлар гуруҳининг стратегик муҳим масалалар бўйича таклифларини ишлаб чиқиш ҳамда ходимларни ўқитиш бўйича фаолиятини ташкил этиш
Бу тизимни ташкиллаштиришда тадбиркорлик корхонасида фаолият юритадиган махсус иқтисодий хавфсизлик хизматининг ўрни ва роли катта бўлади. Хавфсизлик хизматини ташкил этиш тадбиркорлик корхонасининг молиявий маблағи миқдорига, фаолияти кўламининг кенглигига боғлиқдир. Хавфсизлик хизмати деганда тадбиркорлик корхонасининг хавфсизлигини таъминлаш масалалари билан амалда доимий асосда шуғулланадиган ва бунинг учун зарурий имконият ва малакага эга бўлган шахс ёки шахслар гуруҳи фаолияти тушунилади.
ТАДБИРКОРЛИК КОРХОНАСИДА ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

Мониторингни амалга ошириш босқичларининг мазмуни:

Босқичлар

Мониторинг босқичларининг мазмуни

1

Мониторинг объекти бўлган хўжалик субъектини тавсифлаш.

2

Корхона иқтисодий хавфсизлигини унинг фаолияти хусусиятаридан келиб чиқиб, баҳолашнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари тизимини шакллантириш.

3

Мониторинг объекти ҳолатини тавсифловчи ахборот ва маълумотларни тайёрлаш ва тўплаш.

4

Корхона ривожланишининг истиқболли йўналишларини ифодаловчи омилларни аниқлаш.

5

Корхонанинг ривожланиш стратегиясини ёки ссенарийсини шакллантириш ва моделлаштириш.

6

Прогнознинг бутун даври учун корхонанинг иқтисодий – техник кўрсаткичлар ҳисоб-китобини қилиш.

7

Корхона иқтисодий хавфсизлиги кўрсаткичларини таҳлил қилиш.

8

Корхона иқтисодий хавфсизлигига таҳдидларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.


Download 52.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling