4-Мавзу Кривошип-шатунли механиз тузилиши ва ишлаши


Download 0.55 Mb.
bet3/3
Sana15.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1477921
1   2   3
Bog'liq
4-maruza

Поршен халқалари – компрессион (зичловчи) ва мой сидирувчи халқаларга бўлинади. Улар легирланган чўян ёки пўлатдан ясалади.
Компрессион поршен халақалари поршен ва цилиндр деворлари орасидаги зазорни зичлаш учун хизмат қилади.
Мой сидирувчи поршен халқалари цилиндр деворларидаги ортиқча мойларни сидириш учун хизмат қилади.
Халқа ишончли ишлаши учун цилиндр кўзгусига бутун айлана бўйлаб бирор тирқишсиз зич тегиб туриши лозим.
Поршен бармоғи поршенни шатун билан шарнирли улаш учун хизмат қилади. Поршен бармоғи ишлаш вақтида катталиги ва йўналиши ўзгарувчан механикавий нагрузка таъсирида бўлади, шу сабабли у мустахкам ва бикр бўлиши керак. Бундан ташқари, поршен бармоғи йенгил ва йейилишга чидамли бўлмоғи лозим. Поршен бармоғи 10 қалин деворли пўлат труба бўлагидан иборат.


Шатун ва шатун подшипниклари
Шатун поршен билан тирсакли вални бириктиради ва поршенга тушадиган зўриқишни тирсакли валга узатади.

1.3- расм. Двигател шатунлари.
а-А-41, А-01М ва ЯМЗ; б-ГАЗ-52; г-СМД-14; 1,14-мой тўзғитиш тешиги; 2-шатун устки каллаги втулкаси; 3-шатуннинг устки каллаги втулкасига мой келтириш ариқчаси; 4-шатун болти; 5-стержен; 6-шатуннинг пастки каллагидаги тешик; 7-пастки вкладиш; 8-шплинт; 10-гайка; 11-шатуннинг пастки каллаги қопқоғи; 12-устки вкладиш; 13-шатуннинг устки головкаси; 15-қулфли шайба; 16-шатуннинг пастки каллаги.

Шатун мустахкам, бикр ва йенгил бўлиши лозим. У юқори сифатли углеротли ёки легригонланган пўлатдан штаплаб ясалади ва сўнгра механик ҳамда термик ишлов берилади.


Шатуннинг қуйидаги елементлари фарқ килинади: бармоқ ёрдамида поршен билан бириктирилган юқори каллак, стержен ва пастки каллак.
Шатуннинг пастки каллакларига сирпаниш подшивниклари қўйилади.ПД-8, ПД-10У ва улар модификациялари двигателлари бундан мустасно, уларда шатуннинг пастки каллагида думлаш подшивниклари бўлади. Кўпчилик двигателларнинг шатун подшипниклари қалинлиги 1- 3 мм ли пўлат лентадан ясалган юпқа деворли вкладишлардан иборат бўлади. Уларнинг ички сирти тирсакли вал бўйинларини ишкаланиши ва йейилишини камайтириш мақсадида юпқа катламли антифрикцион қотишма (баббит, қўрғошин, бронза ва ҳакозолар) билан қопланади. Анифрикцион қотишма қатламанинг қалинлиги 0,40-0,90 мм оралиғида бўлади.
Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling