Бу ёшдаги болалар расм чизишга ниҳоятда қизиқадилар. Расм чизиш болалар учун ўйин фаолиятининг ўзига хос бир шакли бўлиб ҳисобланади. Бола аввало кўраётган нарсаларини, кейинчалик эса ўзи биладиган, хотирасидаги ва ўзи ўйлаб топган нарсаларни чизади. - Бу ёшдаги болалар расм чизишга ниҳоятда қизиқадилар. Расм чизиш болалар учун ўйин фаолиятининг ўзига хос бир шакли бўлиб ҳисобланади. Бола аввало кўраётган нарсаларини, кейинчалик эса ўзи биладиган, хотирасидаги ва ўзи ўйлаб топган нарсаларни чизади.
- Катта мактабгача ёшдаги болалар учун мусобақа жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, айнан шундай ўйинларда муваффақиятга эришишга ҳаракат қилиш хусусияти шаклланади ва мустаҳкамланади. Бу ёшдаги болаларнинг энг яхши дақиқалари мусобақа ўйинларидаги ютиш ва муваффақиятларидир.
3-7 ёшли болаларнинг психик ривожланишида бадиий-ижодий фаолият тури бўлган мусиқанинг аҳамияти ҳам жуда каттадир. Мусиқа орқали болалар ашула айтишга, мусиқа оҳангига мос ритмик ҳаракатлар қилишга ўрганадилар. 3-7 ёшли даврида болаларнинг асосий фаолияти қуйидаги кетма-кетликда кечади: - 3-7 ёшли болаларнинг психик ривожланишида бадиий-ижодий фаолият тури бўлган мусиқанинг аҳамияти ҳам жуда каттадир. Мусиқа орқали болалар ашула айтишга, мусиқа оҳангига мос ритмик ҳаракатлар қилишга ўрганадилар. 3-7 ёшли даврида болаларнинг асосий фаолияти қуйидаги кетма-кетликда кечади:
- -предметларни ўрганиши;
- -индивидуал предметли ўйинлар, жамоа сюжетли-ролли ўйинлар;
- -индивидуал ва гуруҳий ижод;
- -мусобақа ўйинлари;
- -мулоқот ўйинлари;
- -уй меҳнати.
- Ўйин фаолияти болаларни инсониятнинг ижтимоий тажрибасини эгаллашнинг фаол шакли бўлган таълим фаолиятига тайёрлайди. Буларга бола юқорида кўрсатиб ўтганимиздек, ўйин фаолияти орқали эришади.
4. 3. Боғча ёшидаги болалар билиш жараёнларининг ривожланиши - 4. 3. Боғча ёшидаги болалар билиш жараёнларининг ривожланиши
- Боғча ёшидаги болаларда сезги, идрок, диққат, хотира, тасаввур, тафаккур, нутқ, хаёл, ҳиссиёт ва ироданинг ривожланиши жадал кечади. Бола рангларни ҳали бир-биридан яхши фарқ қила олмайди. Болалар суратларни идрок қилаётганларида катталар турли хил саволлар билан уларни таҳлил қилишга ўргатишлари лозим. Бунда, асосан, болалар диққатини:
- 1. Суратнинг мазмунини (сюжетини) тўғри идрок қилишга;
- 2. Суратнинг умумий кўринишида ҳар бир тасвирланган нарсаларнинг ўрнини тўғри идрок қилишга;
- 3. Тасвирланган нарсалар ўртасидаги муносабатларни тўғри идрок қилишга қаратиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |