4-мавзу: мактабгача ёш даврида психик ривожланиш хусусиятлари


Боғча ёшидаги болалар ўйинининг психологик хусусиятлари


Download 146.2 Kb.
bet2/12
Sana16.06.2023
Hajmi146.2 Kb.
#1495187
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3-мавзу

4.2. Боғча ёшидаги болалар ўйинининг психологик хусусиятлари

  • 4.2. Боғча ёшидаги болалар ўйинининг психологик хусусиятлари
  • Маълумки, боланинг ёши улғайиб, мустақил ҳаракат қилиш имконияти ошган сари, унинг атрофидаги нарса ва ҳодисалар бўйича дунёқараши кенгайиб боради. Мактабгача ёшдаги болаларнинг етакчи фаолияти ўйиндир. Бу ёшдаги болаларнинг ўйинларини учга бўлиш мумкин:
  • 1)предметли ўйинлар(15-20 дақиқа ўйналади);
  • 2)сюжетли-ролли ўйинлар (30-60 дақиқа ўйналади);
  • 3) қоидали ўйинлар (1соатдан -2кунгача давом этиши мумкин).

Боғча ёшидаги болаларнинг ўйин фаолиятлари масаласи асрлар давомида жуда кўп олимларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келмоқда. Боғча ёшидаги болалар ўзларининг ўйин фаолиятларида илдам қадамлар билан олға қараб бораётган сермазмун ҳаётимизнинг ҳамма томонларини акс эттиришга интиладилар.

  • Боғча ёшидаги болаларнинг ўйин фаолиятлари масаласи асрлар давомида жуда кўп олимларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келмоқда. Боғча ёшидаги болалар ўзларининг ўйин фаолиятларида илдам қадамлар билан олға қараб бораётган сермазмун ҳаётимизнинг ҳамма томонларини акс эттиришга интиладилар.
  • Бола атрофидаги нарсалар дунёсини билиш жараёнида улар билан бевосита амалий мунособатда бўлишга интилади. Масалан: бола автомашинани ёки трамвайни ўзи ҳайдагиси, хақиқий отга миниб юргиси, учувчи бўлиб, самолётда учгиси ва ростакам милитсионер бўлгиси келади. Табиийки бола ўзидаги бундай эҳтиёжларнинг биронтасини ҳам ҳақиқий йўл билан қондира олмайди. Бу қарама-қаршилик фақатгина биргина фаолият орқали, яъни, боланинг ўйин фаолияти орқалигина ҳал қилиниши мумкин. Буни қуйидагича изоҳлаб бериш мумкин:
  • - биринчидан, болаларнинг ўйин фаолияти қандайдир моддий маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фаолият эмас. Шунинг учун болаларни ўйинга ундовчи сабаб (мотив) келиб чиқадиган натижа билан эмас, балки шу ўйин жараёнидаги турли ҳаракатларнинг мазмунига боғлиқдир;

- иккинчидан, болалар ўйин жараёнида ўз ихтиёрларидаги нарсаларни, ўзларини қизиқтирган, аммо катталаргагина мансуб бўлган нарсаларга айлантириб, хоҳлаганларича эркин фаолиятда бўладилар. Болаларнинг ўйин фаолиятлари уларнинг жисмоний ва психик жиҳатдан гармоник равишда ривожланиши учун бирдан-бир воситадир.

  • - иккинчидан, болалар ўйин жараёнида ўз ихтиёрларидаги нарсаларни, ўзларини қизиқтирган, аммо катталаргагина мансуб бўлган нарсаларга айлантириб, хоҳлаганларича эркин фаолиятда бўладилар. Болаларнинг ўйин фаолиятлари уларнинг жисмоний ва психик жиҳатдан гармоник равишда ривожланиши учун бирдан-бир воситадир.
  • Ўйин болалар ҳаётида шундай кўп қиррали фаолиятки, унда катгаларга мансуб бўлган меҳнат ҳам, турли нарсалар ҳақида тафаккур қилиш, хом-хаёл суриш, дам олиш ва хушчақчақлик жараёнларининг барчаси ўйин фаолиятида аниқ бўлади. Шундай қилиб, ўйин болалар хаёли томонидан яратилган нарса эмас, аксинча, болалар хаёлининг ўзи, ўйин давомида юзага келиб, ривожланадиган психик жараёндир.

Download 146.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling