Бу ёш давридаги болалар ижодий фаолиятдан тасвирий санъат айниқса, расм чизишни яхши кўрадилар. Расмлар боланинг жисмоний ва психологик ҳолатига кўра ўзгариши мумкин. (касаллик, кайфият). Аниқланишича, касал болалар чизган расмлар соғломларникидан кўпгина жиҳатлари билан фарқ қилади. - Бу ёш давридаги болалар ижодий фаолиятдан тасвирий санъат айниқса, расм чизишни яхши кўрадилар. Расмлар боланинг жисмоний ва психологик ҳолатига кўра ўзгариши мумкин. (касаллик, кайфият). Аниқланишича, касал болалар чизган расмлар соғломларникидан кўпгина жиҳатлари билан фарқ қилади.
- Мактабгача ёш даври бадиий-ижодий фаолиятида мусиқа муҳим аҳамиятга эга. Болаларга мусиқий асарларни тинглаш, мусиқий қаторларни ва товушларни турли асбобларда такрорлаш қувонч бағишлайди. Болалар қўшиқ айтишга, мусиқа остида турли ритмик, рақс ҳаракатларини бажаришга ўрганадилар. қўшиқ айтиш мусиқани англаш ва вокал қобилиятларни ривожлантиради.
- Бу ёш даври давомида болаларнинг қуйидаги асосий фаолият турлари изчилликда такомиллашиб боради: предметлар билан бошқариш ўйини, қонструктив типдаги индивидуал предметли ўйин, жамоавий сюжетли-ролли ўйинлар, индивидуал ва гуруҳий ижод, ўйин-мусобақа, ўйин-мулоқот, уй меҳнати. Мактабга чиқишдан бир ёки икки йил аввал уларга ўқув фаолияти қўшилади ва 5-6 Ёшли бола энг камида фаолиятнинг 7-8 турига тортилади, уларнинг ҳар бири болани ўзига хос равишда интеллектуал ва ахлоқан ривожлантиради.
Боғча ёшидаги болаларнинг ўйинлари атрофдаги нарса ва ҳодисаларни билиш қуроли бўлиши билан бирга, юксак ижтимоий аҳамиятга ҳам эга, ўзгача қилиб айтганда, ўйин қудратли тарбия қуроли ҳамдир. - Боғча ёшидаги болаларнинг ўйинлари атрофдаги нарса ва ҳодисаларни билиш қуроли бўлиши билан бирга, юксак ижтимоий аҳамиятга ҳам эга, ўзгача қилиб айтганда, ўйин қудратли тарбия қуроли ҳамдир.
- Предметли ва қонструкторли ўйинлар орқали бу ёшдаги болалар ўзларининг идрок, хотира, тасаввур, тафаккур ҳамда ҳаракат лаёқатларини ривожлантирадилар. Сюжетли-ролли ўйинларда болалар, асосан, ўзлари ҳар куни кўраётган ва кузатаётган катталарнинг хатти-ҳаракатларини акс эттирадилар. 4-5 ёшли болаларнинг ўйини аста-секинлик билан жамоа шаклига эга бўлиб боради
- Катта боғча ёшида сюжетли-ролли ўйинлар эса ўз мавзусининг бойлиги ва хилма-хиллиги билан фарқланади. Бу ўйинлар жараёнида болаларда сардорлик хусусияти юзага кела бошлайди, уларда ташкилотчилик кўникма ва малакалари ривожлана бошлайди.
- Катта боғча ёшидаги болалар чизган расмлар уларнинг ички кечинмалари, руҳий ҳолатлари, орзу, умид ва эҳтиёжларини ҳам акс эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |