4-мавзу. Оила, фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асослари. Режа
Download 102 Kb.
|
ахлок-4-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахлоқшунослик
Касб одоби ахлоқий маданиятнинг моддий ва маънавий ишлаб чиқариш жараёнида амал қилиш шаклидир. Бошқача қилиб айтганда, касб одоби муайян ишлаб чиқариш соҳасида шуғулланувчи шахс–касб эгасининг ўз ижтимоий бурчини ахлоқий норма, меъёрлар мезонидан ўташ маданиятидир. Касб одоби бир-бири билан узвий боғлиқ икки жиҳатни ўз ичига олади: хуқуқий ва ахлоқий. Касб эгасининг ўз бурчини жамиятнинг мақсад ва манфаатларига мувофиқ мажбурият доирасида бажариши биринчи жиҳат моҳиятни ифодаласа, иккинчи жиҳатнинг моҳияти эса ихтиёр эркинлиги, ахлоқий танлов асосланишлиги билан изоҳланади. Ва қайд этилган жиҳатлар ўзаро узвий бирликда касб эгаси фаолиятида ахлоқий муносабат тарзида намоён бўлган пайтдагина касб одоби ахлоқий маданиятнинг амал қилиш шакли ҳисобланади. Дарҳақиқат, масалан, шифокор-врачнинг касб одоби Гиппократга қасамёдини фақат мажбурият доирасида эмас, балки ахлоқий танлов тамойиллари асосида адо этишлигида намоён бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, касб одобида ҳуқуқий жиҳат белгиловчи, устувор томон ҳисобланади. Ва шу боис ҳеч бир табиб, ҳатто ўзининг ашадий душманини ҳам даволамасликка ҳаққи йўқ.
Касб одоби ҳуқуқий ва ахлоқий жиҳатларининг бирлиги тамойили барча касб эгаларига ҳам бирдек таллуқлидир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, касб одоби турли тоифадаги кишилар ўртасидаги ўзаро алоқа муомала одоби бўлиб қолмасдан, айни пайтда унда шахс ва жамият ўртасидаги ижтимоий муносабатлар ифодаланади. Чунки ҳар бир ижтимоий гуруҳ касбий вазифа-бурчларини бажаришига кўра иерархияли, мавқэга эгадирларки, бунда уларнинг бири иккинчисига нисбатан имтиёзли ҳуқуқга эга бўлади. Чунончи, ўқитувчи уқувчига нисбатан, мактаб директори ўқитувчига нисбатан ва ҳ. Шу жиҳатдан олиб қараганда касб одоби маданияти жамият ва шахс муносабатларини уйғунлаштиришда муҳим мавқени эгаллайдики, бу айниқса бугунги кунда мамлакатимизда фуқаролик жамиятини барпо этишда муҳим аҳамият касб этади. Зотан бундай жамият ўз моҳиятига кўра ўз-ўзини бошқа тамойилига асосланган тизим бўлиб, бунда фуқароларнинг ахлоқий маданияти устивор мавқени эгаллайди. 3. Ахлоқшунослик, биринчи маърузамизда кўриб ўтганимиздек, амалий фалсафада бўлиб, унинг у ахлоқий билимлар, тамойиллар, меъёрлар, норма-талабларни кишиларнинг хатти-ҳаракатига турмуш-тарзи, ҳаётий фаолиятимизга айлантириш масаласи тадқиқи билан шуғуланишлиги билан изоҳланади. Ва бунда мазкур фан бевосита ахлоқий тарбия амалиёти, яъни уни амалга ошириш жараёни билан шуғулланилади, балки мазкур тарбиянинг мақсади, вазифалари ва восита усулларини фалсафий-назарий, тажрибавий-баёний усулларини кўрсатиб беради. Шунга кўра ахлоқшунослик педагогика фани ва тарбия малиёти учун дастуриламалий аҳамиятга эга бўлган илм соҳаси ҳисобланади. Download 102 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling