4-мавзу. Оила, фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асослари. Режа


Download 102 Kb.
bet3/7
Sana23.03.2023
Hajmi102 Kb.
#1289127
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ахлок-4-мавзу

Ахлоқий маданият тузилмаси муайян таркибий қисмлардан иборат бўлиб, булар қуйидагилар: 1)муамола одоби: 2)этикет; 3)касбий одоб.
Ижтимоий муносабатлар–бу кишилар ўртасидаги кундалик, турмуш, ишлаб чиқариш жараёнида шаклланадики, бу жараёнда ахлоқий меъёрларга риоя қилиш–муомала одоби муҳим аҳамият касб этади. Шунга кўра муомила одоби ижтимоий характерга эга бўлиб, у моҳиятан шахс ахлоқий маданияти шаклланишининг дастлабки босқичи ҳисобланади.
Муомила одоби кишининг хушмуомалалик, ростгўйлик, камтарлик, ҳалолик каби ахлоқий меъёрларга қай даражада риоя қилиши, турмуш тарзида қуллай билишида намоён бўлади. Халқимиз орасида кэнг тарқалган ҳикмату нақлларда муомила одобининг ана шу жиҳатлари ўз ифодасини топган. Масалан: “Ширин сўз жон озиғи, ёмон сўз-бош қозиғи”, “Яхши топиб гапиради, ёмон-қопиб”, “Тиғ яраш битади, сўз яраси битмайди”, “Дўст ачитиб гапиради, душман-кулдириб” ва бошқ.
Бундай ҳикматларнинг ҳар бирида мужассамлашган фикр минг йиллар давомида кишиларнинг ҳаётий тажрибасида юзага келган ҳақиқатлардирки, бунга кўпинча эътибор берилмайди. Ваҳоланки, кишининг ахлоқий-маънавий хислатлари энг аввало муомала маданияти одобида намоён бўлади. Бу ўринда биргина мисол келтириш билан чекланишимиз мумкин. Демак, бир киши берган ваъда бўйича ўз таниши билан келишилган учрашувга атайлаб бормади. Бир қарашда оддий бир ҳол бўлиб кўринган ваъдага вафо қилмаслик аслида ростгўйлик ахлоқий меъёрининг бузилишидирки, бунда киши ўзига нисбатан ишончини йўқотади.
Этикет–бу кишиларнинг ўзаро муносабатига тегишли умумий тарзда қабул қилинган ва риоя қилиниши талаб этиладиган ахлоқий қоидалардир. Шунга кўра у муомила одобининг расмийлашган шаклидирки, у ҳар бир халқнинг урф-одати, хулқ-атвори билан бевосита боғлиқ одоб қоидалари ҳисобланади. Масалан, бизнинг халқимиздаги меҳмондорчилик, дастурхон устида ўтириш – овқатланишнинг одоб қоидалари–этикетлардан (дастурхон тўрида энг катталарнинг ўтириши, овқат ейишни уларнинг бошлаб бериши ва бошқ.)дан Ғарб – Оврўпа халқларнинг бу борадаги этикетлари фарқ қилади. (Бу ўринда Махтумқулининг: “Ҳар йигитнинг аслини билай десангиз, маракада ўтириб туришинг кўринг” дэган сўзларини эслаш кифоя).
Бугунги глобаллашув, дунё халқлари маданий алоқаларининг кэнгайиб боришида кишиларимизда, айниқса ёшларимизда миллий қадриятларимизга содиқлик руҳида тарбиялаш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Шунга кўра ёшларимиз миллий этикет кўникмаларини шакллантириш бугунги тарбия тизимининг муҳим вазифаси ҳисобланадики, оила буни амалга ошурувчи асосий субъект саналади. Дарҳақиқат, одоб кўникмалари болада ёшликдан бевосита ота-онанинг намунавий хатти-ҳаракатлари таъсирида шаклланади. “Қуш уясида кўрганини қилади”дэган халқ ҳикматида ана шу оддий ҳақиқат мужассамлашгандир.
Этикет муомала одоби сифатида фақат муайян миллат, халқ муносабатидаги эмас, балки халқаро ижтимоий-сиёсий миқёсида, хусусан, дипломатия соҳасида қабул қилинган қонун-қоидалар тарзида ҳам амал қилади. Бундай қонун қоидалар расмий харатерга эга бўлиб, уларга элчилардан тортиб, давлат бошлиқларигача бирдай риоя қилиши талаб этилади. Ва уларни бузиш қатъиян тақиқланадики, бунга йўл қўйилган ҳолда катта жарима тўланади.(Собиқ шўролар мамлакатининг бошлиғи Н, С, Хрушчев 1962 йилда БМТ ассамблеясида маъруза қилиш этикетини бузганлиги учун унга жарима белгиланган эди).

Download 102 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling