Ягона ер солиғини тўловчиларга талаблар:
- ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар;
- қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар;
- ўзи етиштирган ва қайта ишланган маҳсулот жами реализация қилинган маҳсулот улушида камида 50 фоизни ташкил қилган юридик шахслар.
Ягона ер солиғини тўлашга ўтиш тартиби. Ягона ер солиғини тўлаш тартибини қўллаш учун фермер хўжалиги ҳар йили жорий солиқ даврининг 1 февралига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ўтган солиқ даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улуши кўрсатилган маълумотномани тақдим этади.
“Ергеодезкодастр” ҳудудий бўлими
Фермер хўжалиги
Солиқ органи
Бюджет
Норматив қиймат
Норматив
қиймат
Ягона ер солиғининг ҳисоблаб чиқариш тартиби
Ҳисоб-китоб
Солиқ ва мажбурий тўловлар
Ягона ер солиғи ставкаси
- Ҳар йили қабул қилинадиган макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида қабул қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида белгилаб берилади.
- Фермер хўжаликларини қўллаб қувватлаш мақсадида 2011 - 2012 - 2013 - йиллар давомида ягона ер солиғининг ставкаси норматив қийматга нисбатан 6 фоиз миқдорида белгиланиб ўзгармасдан келмоқда.
Мисол: - “Саҳоват” фермер хўжалигининг 2012 йилнинг 1 январь ҳолатига жами 234,4 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, 1 гектар ер майдонининг норматив қиймати 2182,5 минг сўм.
- Солиқ солинадиган база – (234,4*2182,5) жами ер майдони учун 511578 минг сўм.
- Ягона ер солиғи – 511578*6%=30694,7 минг сўм.
Do'stlaringiz bilan baham: |