4-мавзу: ТЎҚимачилик тола ва ипларининг механик хусусияти


Download 253.5 Kb.
bet3/4
Sana06.05.2023
Hajmi253.5 Kb.
#1435923
1   2   3   4
Bog'liq
ТМШ Презентация-4 8-21 с

Узиш усули- тўқимачилик тола, ипларнинг мустаҳкамлигини аниқлашда иккита усул ишлатилади: якка тола, ипларни узиш усули, даста тола, ипларни узиш усули. Якка толани узиш усулида натижа юқори аниқлик билан олинади. Лекин кўп вақт талаб қилади. Масалан, пахта толасининг мустахкамлигини аниқлаш учун ҳар бир толани махсус тайёрланган қоғоз ромларга елимлаб узиш асбобининг қисқичларига маҳкамланади. Узиш вақтида қоғоз ромнинг четки қисмлари кесиб қўйилади. Натижада толанинг ўзи узишга қатнашади. Якка толаларни қоғозга елимлашнинг асосий мақсади уларни асбоб қисқичларига маҳкам қилиб қисишдир. Бу усул асосан катта аниқлик керак бўлган илмий ишларда қўлланилади. Ишлаб чиқариш амалиётида тезкорлик билан натижаларни талаб қилган аниқлик даражасида олинадиган усуллардан фойдаланишни тавсия қилинади. Бу усул даста толаларни узишдир. Даста толаларни узиш билан олинган мустаҳкамлик якка толаларни узишда олинган мустаҳкамлик йиғиндисига баробар бўлмайди. Чунки толалар дастаси бир вақтда узилмайди. Шунинг учунг бу усулда аниқланадиган мустаҳкамлик формуласига тузатиш коэффициенти киритилади:
  • (сН);
  • бу ерда:-даста толаларнинг мустаҳкамлиги, сН; -дастаги толалар сони; -коэффициент.Пахта толаси учун-0,675. Штапел толаси учун-0,85.
  • Тўқимачилик ипларнинг мустахкамлиги ҳам иккита усул билан аниқланади: Якка ипларни узиш усули ва калава ипларни узиш усули. Тўқимачилик тола, ипларнинг ярим даврли кўрсаткичларини аниқлаш учун ҳар хил русумдаги узиш асбоблар ишлатилади. Асбоблар узиш қисмини харакатга келтириш бўйича механик, электрик, автоматик бўлиши мумкин. Толаларни ўзиш асбобларини динамометр деб аталади. Динамометрлар якка ва тутам тола, ипларни узиш турларига бўлинади. Бугунги амалда фойдаланилаётган стандартлар тутам толаларни ва якка ипларни узиш усулини тавсия этади. Тутам толаларни узиш учун ДШ-3М русумли динамометрлар ишлатилади.
  • Тўқимачилик тола, ипларни ишлаб чиқаришда ва улардан маҳсулот тайёрлашда доимо бир даврли чўзилиш деформациясига учрайдилар. Яъни тола, иплар маълум вақт ичида юк таъсирида бўлади, юкдан бўшагандан кейин дам олади. Ушбу юкланиш–дам олиш жараёнида материалларнинг хусусиятини ўрганиш катта амалий аҳамиятга эга. Агар материаллар юк таъсирида чўзилиб, дам олиш жараёнида тўлиқ аввалги ҳолатига келмаса, бундай иплардан тайёрланган материалларнинг қайишқоқ, эластик хусусиятлари паст бўлади, яъни материаллар ғижимланади, кийимларнинг шаклсақлагич хусусиятлар ночор бўлади. Бир даврли чўзилиш деформациясида ҳосил бўладиган тўлиқ деформация учта қисмдан иборат: қайишқоқ деформация, эластик деформация ва пласик (қолдиқ) деформация. Бунда биринчи иккита деформация (қайишқоқ, эластик) қайтадиган деформация, учинчиси эса (пластик) қайтмайдиган қолдиқ деформация бўлиб ҳисобланади. Қайишқоқ деформациянинг ҳосил бўлишига сабаб ташқи кучлар таъсирида полимер моддаларининг заррачалар оралиғидаги масофа кичик миқдорда ўзгаради. Бунда молекулалар ва атомлар ўзаро боғлиқлари сақланиб қолади. Лекин валентлик бурчаклари озроқ ўсади.
  • Қайишқоқ деформация натижасида жисмнинг хажми ортади. Қайишқоқ деформациянинг тарқалиши товуш тезлигига баробар бўлади. Проф. И.В.Крагельский маълумотига асосан пишитилган пахта ипида қайишқоқ деформациянинг тарқалиши 1425 м/с га тенг, зиғир ипида 1900 м/с га тенг. Шундай қилиб 1 м узунликдаги ипларда қайишқоқ деформациянинг тарқалиши 0,0007-0,0005 с ичидаги ўтади, бу жуда ҳам тездир. Тола моддаларининг заррачалар орасидаги масофани ўзгариши билан деформацияланган тола, ипларда қайишқоқли энергия йиғилади. Юкларни олиб ташлангандан кейин қайишқоқ деформация юқорида кўрсатилган тезликда қайтади. Қайишқоқ деформацияга эга бўлган тола, ипларнинг хусусиятлари каучук ипларининг хусусиятларига ўхшаш бўлади. Эластик деформациянинг ҳосил бўлишига асосий сабаб, тола, иплар чўзилганда уларнинг модда заррачалари таъсир этувчи куч йўналиши бўйича текисланиб каттароқ масофага силжийди, молекулалар қайтадан гуруҳларга тўпланиб уларнинг шакли ўзгаради. Эластик деформация маълум вақт ичида ўтади. Бу деформация тола, ипларнинг тузилишида релаксация жараёнини ўтиши билан боғлиқ. Релаксация бу чўзилиш ва дам олиш жараёнида тола, ипларнинг тузилишида мувозанат ҳолатга келишидир. Эластик деформация кичик тезлик билан ривожланади. Унинг тезлиги атроф-муҳит параметрига боғлиқ. Юқори ҳароратда ва сув буғларини ютиши билан тола, ипларнинг эластик деформациясини ривожланиши тезланади, чунки модда молекулаларининг ўзаро тортиш кучи камаяди. Релаксация жараёнида тез ўтади.
  • Амалий ишларда эластик деформациянинг қисми ҳисоблаш учун ипларга осилган статик юк миқдори ипларнинг мутлоқ мустах-камлигидан 25 ёки 50 % олинади. Иплар юк таъсирида 1-3 соатгача бўлади. Юкдан бўшатгандан кейин ипларнинг дам олиш муддати ҳам 1-3 соатгача бўлади. Ташқи куч таъсирида макромолекула заррача-лари қайтмайдиган катта масофага силжиш натижасида пластик деформация ҳосил бўлади. Пластик деформациянинг ўсиши тола макромолекулаларининг мустаҳ-кам молекулалараро боғларини узиши билан амалга ошади. Пластик деформация қайтмайди, чунки тола, иплар таъсир этувчи юкдан бўшагандан кейин уни қайтарадиган кучлар йўқ. Пластик деформация натижасида толалар-нинг шакли ўзгаради, яъни узунлиги бўйича йўғонлиги ҳар хил бўлади.
  • Пластик деформация қисмига ипларда бўш жойлашган толаларнинг сурилиши ёки текисланиши натижасида ҳосил бўлган узайиш ҳам киради. Бажарилган илмий ишларнинг натижаларидан маълумки ипларга юк осилгандан кейин тўлиқ деформация бир вақтда ривожланади, лекин ҳар хил тезлик билан, яъни юқорида кўрсатилгандек қайишқоқ деформация ўта тез, эластик деформация эса маълум вақт ичида ўсади. Иплардан юкни бўшатгандан кейин қайтиш деформацияси ҳам шу тарзда ўтади. Яъни қайишқоқ деформация қисқавақт ичида қайтади, эластик деформация эса маълум ватқ ичида қайтади. Чўзилиш деформациясида тўлиқ деформациянинг таркиби шартли равишда релаксометр асбобида ўрганилади.
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling