4-Мавзу: Юк ташиш, юклаш-тушириш ва махсус транспортлар. Юк ташиш ортиш ва махсус транспортлар


Узлуксиз ва даврий ишлайдиган юклагичлар


Download 236.3 Kb.
bet2/2
Sana31.01.2023
Hajmi236.3 Kb.
#1142181
1   2
Bog'liq
4-Мавзу Юк ташиш, юклаш-тушириш ва махсус транспортлар. Юк таши

Узлуксиз ва даврий ишлайдиган юклагичлар.
Даврий ишлайдиган юклагичлар бир чўмичли ва айрили (вилкали) юклагичларга бўлинади. Юклаш-тушириш, юкланган ашёни узоқ бўлмаган масофаларга ташиш, очиқ ва усти берк майдонларда ва қаттик қопламали йўлларда донали, пакетланган юкларни тахлашда айрили универсал юклагичлар (автоюклагич) дан кенг фойдаланилади. Улар серияли автомобиль қисмларидан фойдаланиб тайёрланади, бир хил тўзилишга эга, алмаштирилиб ишлатиладиган иш қисм-
Автоюклагич умумий кўриниши.
- алмаштириладиган иш жиҳози;
- олдинги етакловчи ғилдирак;
- фронтал гидравлик юк кўтаргич;
- ички ёнув двигатели;
- посанги;
- кейинги бошқарилувчи ғилдирак.
Юк кўтаргичлар олди томонга жойлашган автоюклагичлар 2 + 10 т юкни айрим ва чўмичли иш жиҳозлари ёрдамида 4 + 6 м баландликгача, 8 15м/минут тезлик билан кўтара олади. Автоюклагичларнинг максимал харакат тезлиги юк билан соатига 6 -/-15 км юксиз - 45 км. гача етади. Узлуксиз ишлайдиган юклагичлар.
Кўп чўмичли юклагичларнинг иш унумдорлиги бир чўмичларга нисбатан 40-60 % кўп бўлади. Уларни юклаш-тушириш керак бўлганда корхоналарида, Қурилиш деталлари корхоналарида ҳамда темир йўл бекатларида Қўллаш мақсадга мувофик;. Кўп чўмичли юклагичлардан темир йўл платформаларни бўшатишда фойдаланиш самаралидир.
Уни иш органи спирали унг ва чапга йўналган икки шнекли таъминлагичдан иборат. Шнеклар чўмичли экскаваторларнинг икки томонига жой­лашган. Таъминлагич айланганда ашёга ботиб кириб, уни чўмич томон суриб беради. Шнекли таъминлагични остига кўрак ўрнатилган. Одатда ашё элеватордан тасмали конвейерга ташлаб берилади, улар эса транспорт воситалари ёки тахлаш жойларига етказиб беради. Шнекли таъминлагични иш унумдорлиги:
м3/соат

Бу ерда: D - шнек диаметри. м: t - винт қадами, м: n - айланишлар такрорийлиги:


- тўлдириш коэффициенти (0,6 + 0,9).
Чўмичли элеваторни иш унуми:


м3/соат
Бу ерда: q - элеватор чўмичининг сиғими, л: v- чўмич занжир тезлиги, м/с: t-чўмич жойлашиш радами: 1 - тўлдириш коэффициенти.
Назорат саволлари
1.Юк ташиш машиналарининг ўтувчанлиги деганда нимани биласиз?
2.Махсус транспорт воситаларини турлари ва ишлатилиш соҳаси?
3.Пневматик транспортерлар, узлуксиз ишлайдиган юклагичлар, туширгичларни ишлатилиш соҳаси.
Download 236.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling