4-мавзу. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш -иқтисодиётни тартибга солиш воситаси
Download 18.19 Kb.
|
4-Мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.2. Иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторнинг ўзаро алоқаладорлиги ҳамда таъсири. 4.1. Иқтисодий сиёсатда давлат мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи
4-МАВЗУ. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш -иқтисодиётни тартибга солиш воситаси 4.1. Иқтисодий сиёсатда давлат мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи 4.2. Иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторнинг ўзаро алоқаладорлиги ҳамда таъсири. 4.1. Иқтисодий сиёсатда давлат мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи Иқтисодиётни тартибга солишнинг энг муҳим давлат воситаларидан бири ўз мулки бўлган тармоқ ва корхоналами бошқариш, яъни бевосита тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдир. Давлат мамлакат ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисмини мулк эгаси сифатида бевосита ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилади, режалаштиради ва уни назорат қилади. Давлат тадбиркорлик фаолияти орқали фан-техника инқилоби талабларига кўра халқ хўжалиги тузилишини шакллантиришга ҳамда бозор баҳоларидан бирмунча паст баҳоларда товар сотиш ва хизматлар кўрсатиш орқали ишлаб чиқаришнинг бошқа секторларининг ривожланишига кўмаклашади. Давлат мулки ва соҳибкорлиги кўлами бозор иқтисодиёти шароитида чекланган бўлади. У, асосан, мамлакат иқтисодиётини самарали ривожланиши учун имкониятлар яратишга хизмат қилади. Унинг доирасига Ўзбекистон Республикасида, биринчидан, олтин, уран, нефт, газ, кўмир, рангли металлар ва бошқа табиий бойликларни қазиб чиқариш саноати тармоқлари; энергетика, те-мирйўл, автомобил йўллари, транспортнинг бир қисми кириши лозим. Қазиб чиқарувчи тармоқлар маҳсулотлари мамлакатнинг энг муҳим миллий бойлиги ҳисобланади. Энергетика ва транспорт эса халқ хўжалигининг ҳаётий қон томирларидир. Шу билан бирга, уларнинг капитал ҳажмкорлиги юқори ва айланиш муддати узоқ бўлганлиги учун хусусий корхоналарнинг бу соҳадаги ташаббускорлиги чекланган бўлади. Ана шу сабабларга кўра, ушбу тармоқларни давлат бевосита бошқариши мақсадга му-вофиқдир. Ҳамма ривожланган мамлакатларда ҳам давлат капи-тал маблағларининг кўп қисми ушбу соҳаларга йўналтирилади. Иккинчидан, Ўзбекистон иқтисодий мустақилликни қолга киритиш учун машинасозлик, шу жумладан, автомобилсозлик, ускунасозлик, фан-техника инқилоби вужудга келтирган электро-техника саноати тармоқларини ривожлантириши зарурдир. Бу янги тармоқлар қарор топиши давлат тадбиркорлик фаолияти доирасида бўлади. Учинчидан, фан-техника инқилоби шароитида фан ва тех-никага раҳбарлик қилиш ҳам давлат зиммасига юкланади. Давлат энг қимматли фундаментал фанлар соҳасидаги илмий ишларни молиялаштиради. Давлат ўз корхоналарининг товар ва хизматларини паст дара-жадаги, аксарият ҳолларда ишлаб чиқариш харажатларига яқин бўлган баҳолар билан сотади. Бу билан аҳоли турмуш даража-сининг ошишига, хусусий ва бошқа корхоналарнинг самарали ишлашига, халқ хўжалиги тармоқларининг маълум нисбатларини шакллантиришга таъсир кўрсатади. Давлат ўзига қарашли корхоналарни ижарага бериш, меҳнат коллективларига, хусусий шахсларга сотиш, аксионерлик жамиятла-рига айлантириш йўли билан аралаш мулкни шакллантириш орқали иқтисодиётнинг бошқа мулк доираларининг ташаббускорлигига, рентабеллигининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади. Давлатнинг хусусий, жамоа ва бошқа тоифадаги корхоналар-дан товар ва хизматлар сотиб олиши иқтисодиётни тартибга солиш-нинг бир усули ҳисобланади. ХХ асрнинг буюк иқтисодчиларидан бири бўлган Жон Кейнс бУ воситани «иқтисодиётни тетиклан-тиради», деб таъкидлаган. Ушбу ўринда савол туғилади. Хўш, давлат қандай товариарни сотиб олади? Давлат, биринчидан, ўзига қарашли тармоқ ва корхоналарнинг самарали ишлаши учун хомашё, асбоб-ускуналар; иккинчидан, бошқарув аппарати ходимларини молия билан таъминлаш; учинчидан, меҳнатга лаёқациз майиб-маж-раҳлар, қариялар, етим болалар, камбағаллар ҳамда кўп болали оилалар, ёлғиз, қаровсиз кишиларга ёрдам мақсадида истеъмол товарлари ва хизматлар билан таъминлаш; тўртинчидан,ҳарбий анжомлар, қурол-яроғлар армия учун лозим болган истеъмол товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш, бешинчидан, турли хил табиий офатларнинг олдини олиш учун давлат захираларини ташкил этиш мақсадида товарлар сотиб олади. Бунинг оқибатида давлатнинг товарлар ва хизматлар бозори шаклланади. Давлат бозори муҳим ижобий рол ўйнайди. Бу бозор кафолатли бўлиб, унинг тўлов қобилияти давлатнинг буджет ва валута фонди орқали таъминланади. Ҳар қандай бозор конюнктураси шароитида ҳам давлат буюртмаси ва контрактлари юзасидан ишлаётган корхоналар бозори касод бўлмайди. Бу бозор давлат буюртмалари орқали тартибга солинади, унда келишилган баҳолар амал қилади ва унинг иштирокчиларига барқарор фойда келтиради. Download 18.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling