4. Сувни водород катионитли фильтрлар ёрдамида юмшатиш
КУ-2, КУ-1 ва сульфокўмирнинг Е қиймати ўзгаришига сувнинг туз миқдори ва ундаги С
Download 88.59 Kb.
|
14 Maruza
КУ-2, КУ-1 ва сульфокўмирнинг Е қиймати ўзгаришига сувнинг туз миқдори ва ундаги СНСО3-/ А нисбатан қийматининг ортиб бориши таъсири. а-КУ -2 катионит; б-КУ-1 катионит; в- сульфакўмир;
Бу расмдаги 1а, 1б, ва 1в чизиқлар орқали туз миқдори литрида 1 мг-экв, 2а, 2б ва 2в туз миқдори литирида 15 мг-экв бўлган сувларни КУ-2, КУ-1 ва сульфокўмирли катионитларда юмшатиш жараёнида катионитларнинг ишчи ион алмаштириш ҳажми (Е) қандай ўзгариши кўрсатилган. Тажрибадан аниқланишича, туз миқдори ҳар литр сувда 1 дан 15 мг-экв.гача ортиб борганда КУ-2 катионитнинг Е қиймати 14% га, КУ-1 катионники эса 27% га камаяр экан. Таркибидаги бикарбонат ионлар бўлмаган сувларни юмшатишда сульфокўмирнинг Е катталиги КУ-2 ва КУ-1 нинг Е катталигига қараганда кичик бўлиб, бу катталик туз миқдори литрида 1 мг-экв. бўлган сув учун (1в) 200 мг-экв./м3, туз миқдори 15 мг-экв.бўлган сув учун 2 марта кичик (2в), яъни 100 мг-экв/м3 га тенг. КУ-2 ва КУ-1 катионитларнинг Е катталиги ўзгаришига сувдаги (СНСО3-/ А) нсбат миқдорининг ортиб бориши деярли таъсир қилмайди. Аммо бу нисбатнинг ортиб бориши сульфокўмирнинг ишчи ион алмаштириш ҳажми ошишига катта таъсир кўрсатиди, яъни сув таркибида (СНСО3-/ А) нсбати 0 дан 1 гача ортиб борганда сульфокўмирнинг Е катталиги туз миқдори икки хил бўлган сувларда ҳам ошиб боради. Бу ҳолат графикда 1в ва 2в чизиғи билан тасвирланган. Расмдан кўринадики, фильтрдан ўтаётган ҳар икки хил таркибли сувларда ҳам (СНСО3-/ А) нисбат қиймати 0 дан 1 гача ортиб бориши билан сульфокўмирнинг Е катталиги туз миқдори 1 мг-экв.бўлган сувда 200 мгэкв/м3 дан, туз миқдори 15 мгэкв бўлган сувда эса 100 мг-экв./м3 дан 450 мг-экв./м3 гача ортиб борар экан. Шуни такидлаш лозимки, агарда юмшатилаётган сув таркибида НСО3- ионлар кўп бўлса, Н-катионитли сувнинг кислоталиги камайиб таркибида СО2 гази кўпаяди. НСО3- + Н+ = Н2СО3 = СО2 + Н2О Ҳосил бўлган Н2СО3 парчаланиши сув рНи ўзгаришига таъсир қилмайди. Агар катионитли сув таркибида <( ) бўлса, у ҳолда НСО3- аниони катионитли сувдаги Н катионларини тўла нейтраллаши учун етарли бўлмайди. Натижада нейтралланмай қолган Н катионлари ҳисобига сув кислоталиги ошади. Бу ҳолат сув таркибидаги кучли каслота анионларининг /SO42-, Cl-, NO3-/ эквивалент миқдорига боғлиқ бўлади. Н-катионитли сувнинг кислоталиги камайиши, яъни рНи ортиши фильтратда асосан Na+ катионлари концентрацияси кўпайиши натижасида содир бўлади. Чунки Н-катионитли сувдаги Н ва Na катионларининг эквивалент миқдори фильтрдан ўтаётган сувдаги кучли кислота анионларининг концентрацияси йиғиндисига тенг бўлиб, уларнинг умумий миқдори ўзгармасдир: ; мг-экв./л. Агарда Н-катионитли сувларда СН= СНСО3 - бўлса, ундай сувнинг кислоталиги 0 га тенг. СН> - СНСО3 бўлса, 0 дан катта ва ниҳоят СН< СНСО3- бўлса, бикарбонатли ишқорийлиги катта бўлади. Сувни Н-катионитли фильтрларда юмшатиш жараёнида таркибидаги Na+ катионлар концентрацияси камайиши ҳамда НСО3- анионлари Н+ катионлари билан бирикиши яни Н-катионитли сувнинг бикарбонатли ишқорийлигини ошиши, асосан фильтрат қаттиқлиги оша бошлагандан кейин бошланади. Н-катионитли фильтрлар фильтрат кислоталиги камайиши ёки фильтратга Са ёки Na катионларидан бири ўта бошлаши билан регенерациялаш учун тўхтатилади. Н-катионитларнинг ишчи ион алмаштириш қобилиятини қайта тиклаш учун регенерация реагенти сифатида H2SO4 ёки HCl кислотанинг суюлтирилган эритмаси ишлатилади. Уларни регенерациялашда яйратиш, регенерация эритмасини фильтрдан ўтказиш ва катионитларни ювиш операциялари Na-катионитли фильтрлардаги каби амалга оширилади. Н-катионитли фильтрлар H2SO4 кислотаси билан регенерация қилинганда, катионитда ютилган катионларнинг кислота таркибидаги Н катионлари билан алмашиниши қуйидаги реакциялар натижасида содир бўлади. R2ICa-+2H+=2RIH+Ca2+ R2IMg-+2H+=2RIH+Mg2+ RINa-+H+=RIH+Na+ Регенерацияланиш жарёни молекуляр кўринишда қуйидагича ёзилади: R2ICa+H2SO4 =2RIH+CaSO4 R2IMg+H2SO4 =2RIH+MgSO4 2RINa+H2SO4 =2RIH+Na2SO4 Н-катионитли фильтрларни H2SO4 эритмаси билан регенерациялашда кислота концентрацияси муҳим роль ўйнайди. Юқорида келтирилган реакция тенгламаларидан кўринадики, ҳосил бўлган СаSO4 сувда кам эрувчан бирикма бўлганлиги учун регенерация жараёнида Са ва SO42- ионлар концентрацияси йиғиндиси, СаSO4 нинг эрувчанлик кўпайтмасидан ортиб кетса: яъни бўлса, катионит доначалари оралиғида СаSO4 нинг қаттиқ ҳолатдаги кристалл бирикмалари ҳосил бўлиши бошланади. Ҳосил бўлган бу кристаллар катионит доначаларининг ўзаро бир-бири билан ёпишиб қолишига сабаб бўлади. Сув тозалаш соҳасидаги адабиётларда катионитларнинг бундай ҳолатини “гипсланиш” ҳолати дейилади. Катионит доначаларнинг “гипсланиши” фильтрнинг гидравлик қаршилигини ва уни ювишда сарфланадиган сув миқдорини оширади. Натижада регенерация жараёнида катионитнинг ишчи ион алмаштириш ҳажми тўла тикланмайди. Регенерация жараёнида катионит доначаларининг “гипсланиши” асосан қуйидаги сабабларга, яъни кислота концентрациясига ва кислотанинг фильтрдан ўтиш тезлигига боғлиқ. Регенерациялаш жараёнида катионит қатламининг “гипсланишига” йўл қўймаслик учун амалда кўп қўлланиладиган асосий усуллардан бири, Н-катионитли фильтрларни икки босқичда регенерациялашдир. Бу усулда, биринчи босқичда фильтрдан H2SO4 нинг суюқроқ 0,5-2% ли эритмаси ўтказилиб, катионитда ютилган Са ва Mg катионларнинг асосий қисми Н катионлар билан алмашингандан сўнг, регенерация жараёни юқори даражада бўлиши учун иккинчи босқичда катионитдан H2SO4 нинг қуюқроқ концентрацияли 3-4% ли эритмаси ўтказилади. Фильтрдан H2SO4 нинг 0,5-2% ли эритмаси ўтиш жараёнида ҳосил бўлган Са+ ва SO42- ионлар концентрацияси йиғиндиси СаSO4 нинг эрувчанлик кўпайтмасидан катта бўлмаслиги сабабли катионит таркибида СаSO4 нинг қаттиқ кристаллари ажралиб чиқишига имконият яратилмайди. Лекин бу методда айрим камчиликлар мавжуд, булардан биринчиси регенерациялаш учун сарфланадиган эритманинг миқдори бирмунча кўпайади; иккинчиси эритманинг фильтрдан ўтиш вақти узайиши ҳисобига унинг ишламаган ҳолати кўпроқ бўлади, учинчиси, регенерацияга H2SO4 нинг қанчалик суюлтирилган эритмаси ишлатилса Н-катионитли фильтрларнинг ишчи ион алмаштириш ҳажми тикланиши шунчалик кичик бўлади ва сув тозалаш қобилияти ҳамда унумдорлиги пасайади. Регенерация жараёнида СаSO4 нинг қаттиқ бирикмаси ҳосил бўлмаслиги учун қандай концентрацияли эритма ишлатиш мумкинлигини аниқлаш мақсадида ўтказилган тажрибалар натижалари кўрсатишича, регенерациялаш учун энг қулай эритма Н2SO4 нинг 0,75% ли эритмаси эканлиги аниқланган. Аммо бундан суюқ концентрацияли эритма ишлатилганда Н-катионитнинг ишчи ион алмаштириш ҳажми тўла тикланмай регенерация даражаси кичик бўлади. Аксинча қанчалик юқори концентрацияли эритма ишлатилганда регенерация жараёнида СаSO4 нинг ўта тўйинган эритмаси тез ҳосил бўлиши сабабли, катионит таркибида бу бирикманинг кристалланиши шунчалик тезлашади. СаSO4 нинг кристалланиш тезлиги регенерация эритмаси ҳароратига ва эритманинг катионит қатламидан ўтиш тезлигига ҳам боғлиқ. Эритма ҳарорати қанча паст бўлиб, унинг катионитдан ўтиш тезлиги қанча секин бўлса, СаSO4 нинг қаттиқ ҳолатда эритмадан ажралиб чиқиши ва бу бирикма таъсирида катионит қатламиларининг бир-бирига ёпишиб қолиш ҳоллари шунча тез бўлади. Шу сабабли эритманинг фильтрдан ўтиш тезлиги ва катионит билан тўқнашиш вақти тажрибада аниқланишича ўта тўйинган эритмадан СаSO4 нинг кристаллари ажралиб чиқиш вақтидан кам бўлиши керак. Н-катионитли фильтрларни регенерация қилиш учун хлорид кислота эритмаси ишлатилганда регенерация жараёни қуйидаги реакциялар асосида боради: R2ICa+2HCl=2RIH+CaCl2 R2Img+2HCl=2RIH+MgCl2 Бу реакциялардан кўринадики, регенерация жараёнида Са ва Mg катионларининг сувда яхши эрийдиган CaCl2 ва MgCl2 тузлари ҳосил бўлади. Бу тузлар регенерация эритмаси билан биргаликда, ҳамда катионитни ювиш даврида фильтрдан осон оқиб чиқади. Шу сабабли HCl ишлатилганда Н фильтрларни босқичли регенерация қилиш талаб қилинмайди. Аммо HCl кислота Н2SO4 кислотага қараганда учувчан ҳамда ўткир ҳидли бўлганлиги сабабли, инсон саломатлигига салбий таъсир этади. Шу сабабли HCl кислотаси сув тозалаш қурилмаларида Н-катионитли фильтрларни регенерация қилиш учун кенг кўламда қўлланилмайди. Назорат саволлари: Н- катионитли фильтрларнинг турлари ва уларнинг ишлатилиш соҳалари. Н- катионитли фильтрлар ёрдамида сувни қандай катионлардан тозалаш мумкин? Н- катионитли фильтрларни регенерация қилиш технологияси. Сувни кетма-кет ва параллел ишлатиладиган Н ва Na катионитли фильтрларда юмшатиш усуллари. Н ҳамда Na катионитли қурилмаларнинг турлари. Download 88.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling