4-вазиятга оид топшириқ «витраж» Компанияси Компания ҳақида маълумот


Download 271.21 Kb.
Sana08.11.2019
Hajmi271.21 Kb.

4-ВАЗИЯТГА ОИД ТОПШИРИҚ

«ВИТРАЖ» Компанияси

Компания ҳақида маълумот:

«Витраж» компанияси дераза блоклари билан савдо қилишга ихтисослашган корхона ҳисобланади. Компания 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, у очиқ акциядорлик жамияти ҳисобланади.

2007 йилнинг бошида компания бухгалтери бошқа ишга ўтиши муносабати билан компанияни тарк этди. Компания 2006 йилга оид молиявий ҳисоботни йиллик аудиторлик текширувига тайёрлаш учун мустақил эксперт сифатида СИЗга ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Компаниянинг ҳисоб сиёсатида корхонанинг молиявий ҳисоботлари Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ ҳолда тайёрланиши лозимлиги ёзиб қўйилган. Компания бухгалтери 2006 йилда барча бирламчи ўтказмаларни амалга оширган. Сизга 2006 йил 31 декабрь ҳолатига кўра тузилган синов балансининг батафсил таҳлили, шунингдек корхонанинг хўжалик фаолияти ҳақидаги қўшимча ахборот такдим этилди. Календарь йили корхонанинг молиявий йили ҳисобланади.

Ҳисоб шартли бирликларда (ш.б.) олиб борилади.

Шартли бирликнинг (ш.б.) 1 АҚШ долларига нисбатан айирбошлаш курси қуйидагича:


2006 йил 30 июнда - 11,90 ш.б.

2006 йил 30 августда - 12,10 ш.б.

2006 йил 1 декабрда - 12,25 ш.б.

2006 йил 31 декабрда - 12,30 ш.б.



Журнал ўтказмаларини бажариш учун маълумот:

  1. 2006 йил 30 ноябрда компания мулкни суғурталаш бўйича шартнома тузди. Шартнома 2006 йил 1 декабрдан 2007 йил 30 ноябргача амал қилади. Йиллик суғурта мукофоти 7 380 ш.б.ни ташкил қилади. Бу сумма 2006 йил 1 декабрда тўланган.

  2. 2005 йил 1 сентябрда компания банкдан йилига 14 фоиз тўлаш шарти билан 6 йил муддатга 150 000 ш.б. миқдорида ссуда олган. Шартномага кўра фоизлар йилига икки марта, яъни 28 февралда ва 30 августда тўланади. Асосий сумма 2007 йил 30 августдан бошлаб 5 йил давомида тенг миқдорларда тўланади. Бухгалтер ҳисобот даврида ушбу шартнома бўйича фоизлар ва асосий қарз суммаси бўйича ўтказмаларни амалга оширишга улгурмаган.

  3. Компаниянинг ҳисоб сиёсати сотилган товарларнинг таннархини аниқлаш учун даврий ҳисоб тизими ва FIFO методидан фойдаланишни кўзда тутади. Ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра йил охирига келиб 79 дона товар қолган. 2006 йил 1 декабрь ҳолатига кўра ТМЗ қолдиғи 65 тани ташкил этиб, шунинг 25 донаси 319,8 ш.б. турадиган товарлар ва 40 донаси 320 ш.б. турадиган товарлар эди. 2006 йил декабрь ойи мобайнида компания қуйидаги харидларни амалга оширган: 4 декабрда - ҳар бири 325 ш.б.дан 18 дона товар олинган, 12 декабрда ҳар бири 321 ш.б.дан 30 дона товар олинган, 20 декабрда ҳар бири 319,5 ш.б.дан 50 дона товар олинган ва 29 декабрда ҳар бири 330 ш.б.дан 12 дона товар олинган. Сотилган товарлар таннархи бўйича ўтказмалар амалга оширилмаган.

  4. 2006 йил 1 декабрда «Катрин» компаниясига дераза блокларини етказиб бериш учун шартнома тузилган. 2006 йил 10 декабрда 12 500 ш.б. миқдорида олдиндан ҳақ олинган бўлиб, у «Харидорлардан олинган аванслар» счетида акс эттирилган. 2006 йил 20 декабрда суммаси 22 300 ш.б. га тенг бўлган товар харидорга етказиб берилган, бу бўйича ўтказма амалга оширилмаган. 2007 йил 3 январда эса харидор қолган қарзнинг суммасини ҳам ўтказиб берган.

  5. Компаниянинг ҳисоб сиёсатида шубҳали қарзларни баҳолаш учун «тўлов муддати бўйича дебиторлик қарзларни ҳисобга олиш» усулини қўллаш кўзда тутилган. Сўнгги йиллардаги тажрибадан келиб чиққан ҳолда компания раҳбарияти шубҳали қарзлар бўйича заҳира суммасини қуйидаги тарзда баҳолайди:

Дебиторлик қарздорлиги, ш.б.

Муддати ўтган

Заҳиранинг %

12600

йўқ

0,5%

4500

1 кундан 20 кунгача

2 %

5600

20 кундан 40 кунгача

6 %

3000

40 кундан 60 кунгача

12 %

2500

60 кундан ортиқ

18 %

Солиқ мақсадларида шубҳали қарзларга оид харажатлар уч йил мобайнида чегиришга рухсат этилмаган.

6. 2006 йил декабрь ойи учун савдо ходимларининг иш ҳақи 3 290 ш.б.ни, маъмурий ходимлар иш ҳақи эса 4 320 ш.б. ташкил қилган. Қонунчилик талабларига мувофиқ ҳар ойда Ижтимоий фондга иш берувчининг (яъни Корхонанинг) ҳисобидан ўтказиладиган бадаллар ҳисобланган иш ҳақининг 15% ташкил қилади. Иш ҳақи ўз вақтида ҳисобланган ва счетларда тўғри акс эттирилган, бироқ Ижтимоий фондга тўланадиган бадаллар ҳисобланмаган.

7. 2004 йил 20 декабрда компания «Весна» комнаниясининг 3 700 дона акциясини сотиб олган бўлиб, бу овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акциялар сонининг 14 фоизини ташкил қилади. Декабрь ойида «Весна» компанияси 135 000 ш.б. миқдоридаги дивидендларни эълон қилди, бу дивидендлар 2007 йил март ойида тўланади. Дивидендлар бўйича ўтказмалар бажарилмаган.

8. 2006 йил учун синов балансини ва қўшимча ахборотни таҳлил қилишда 2005 йилда йўл кўйилган хатолик аникланди. Яъни, сотиб олинган ер майдонини юридик расмийлаштириш учун сарфланган 13 200ш.б. микдоридаги харажатлар «Бошқа маъмурий харажатлар» счетига ўтказилган экан.



  1. Компания бинони 2004 йил 30 июнда ишга туширган. Бино майдонининг 60 фоизи савдо мақсадларида, 40 фоизи эса маъмурий мақсадларда фойдаланилмокда. Компания барча асосий воситаларни дастлабки таннархи бўйича ҳисобга олади. Компаниянинг ҳисоб сиёсати бино амортизациясини ҳисоблаш учун тўғри чизиқли усулидан фойдаланишни кўзда тутади. Тугатиш киймати бинонинг дастлабки таннархи қийматининг 2,5 фоизига тенг, фойдали хизмат муддати эса 25 йилни ташкил этади. Солиқ мақсадларида камайиб борувчи қолдиқ усулидан фойдаланилади, тугатиш қиймати ва фойдали хизмат муддати бухгалтерия баҳолари (қиймати)га тенг. 2006 йил учун амортизация ҳисобланмаган.

  2. Компаниянинг иккита автомобили мавжуд бўлиб, улар: товарни харидорларга етказиб беришда фойдаланиладиган ва қиймати 25 400 ш.б. бўлган юк машинаси, ҳамда маъмурий мақсадларда фойдаланиладиган ва қиймати 17 850 ш.б. бўлган енгил автомобилдир. Юк машинаси компания томонидан 2004 йил 3 августда сотиб олинган, енгил автомобиль эса 2005 йил 1 октябрда сотиб олинган. Ҳисоб сиёсатига биноан юк машинасига амортизация ҳисоблаш учун компания ишлаб чиқариш усулидан, енгил машинага эса тўғри чизиқли усулидан фойдаланмокда. Юк машинасининг тугатиш қиймати - 1 400 ш.б., енгил автомобилники эса- 1 050 ш.б. Юк машинасининг фойдали хизмат муддати - 800 000 км, енгил автомобилники эса - 8 йил. 2006 йилда босиб ўтилган йўл 47 500 км.ни ташкил қилди. Транспорт воситалари учун солиқ мақсадларида сонлар йиғиндиси усулидан фойдаланилади, тугатиш қиймати нольга тенг, фойдали хизмат муддати 6 йилдан иборат. 2006 йил учун амортизация ҳисобланмаган.




  1. Компания 2004йил 1 сентябрда «Аквариум» компаниясининг номинал қиймаги 180 000 ш.б., муддати эса 4 йилга тенг бўлган 12 фоизлик облигацияларни 174 476ш.б.га сотиб олган. Сотиб олиш пайтида самарали фоиз ставкаси 13 фоизни ташкил қилган. «Аквариум» компанияси фоизларни йилига уч марта тулайди: ҳар йили 2 январда, 2 майда ва 1 сентябрда. 2006 йил 1 сентябргача фоиз даромадларини ва чегирмалар амортизациясини ҳисоблаш бўйича барча ўтказмалар бажарилган.

12. Олинадиган савдо счетлар орасида 2006 йил 1 декабрда ҳисобга олинган, суммаси 600 АҚШ долларига тенг бўлган счет мавжуд. Ушбу счет 2007 йил январь ойида тўланади, у бўйича ҳеч қандай тузатишлар бажарилмаган.

13. Фойда солиги 25 фоизни ташкил қилади. Пеня ва жарималарни солиқ мақсадларида чиқариб ташлашга (айиришга) рухсат этилмайди.



Витраж” компанияси / 2006 йил 31 декабрда тугаган йил учун ишчи жадвали

Счёт номи

Тузатишгача бўлган синов баланси

Тузатувчи ёзувлар

Тузатишдан кейинги синов баланси

Фойда ва зарарлар хақида ҳисобот

Тақсимланмаган фойда хақида ҳисобот

Баланс



Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит








































Ер

143 000


































Бино

260 000


































Жамғарилган амортизация - бино




15 210































Транспорт воситаси

43 250


































Жамғарилган амортизация - траспорт воситаси




3 465






































































"Весна" компанияси акциялари

245 000


































Узок муддатли облигациялар

180 000


































Облигация бўйича чегирма




3 112































Олинадиган савдо счётлари

28 200


































Шубҳали қарзлар бўйича баҳоланган заҳира

1 750


































Аванс тарзида тўланган суғурта

7 380
















































































































Товарлар

20 795









































































Кассадаги пул маблағлари

45 430


































Оддий акциялар




540 000































Таксимланмаган фойда




143 140






































































Банк ссудаси




150 000































Тўланадиган савдо счётлари




24 360































Харидорлар аванслари




12 500































Тўланадиган бошка солиқлар




1 900































Бошка ҳисобланган мажбуриятлар




19 640































Ҳисобланган иш ҳаки




7 610






































































Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий кисми





















































































































Счет номи

Тузатишгача бўлган синов баланси

Тузатувчи ёзувлар

Тузатишдан кейинги синов баланси

Фойда ва зарарлар ҳақида ҳисобот

Тақсимланмаган фойда ҳақида ҳисобот

БАЛАНС




Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

Сотувдан олинган даромад




632 000































Сотилган товарнинг кайтарилиши ва чегирмалар

1 920


































Сотилган товарлар таннархи

420 000









































































Харидлар

35 415


































Ижара бўйича савдо харажатлари





































Реклама бўйича савдо харажтлари

12 850


































Ташиш бўйича савдо харажатлари

3 670


































Шубҳали қарзлар бўйича савдо харажатлари





































Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича савдо харажатлари

40 560


































Амортизация бўйича савдо харажатлари





































Хизматга ҳақ тўлаш бўйича савдо харажатлари

1 730









































































Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича маъмурий харажат

50 600


































Соликдарни тўлаш бўйича маъмурий харажат

8 960


































Хизматга ҳақ тўлаш бўйича маъмурий харажат

3 200


































Амортизация бўйича маъмурий харажат





































Канцелярия молларига харажатлар

1 680


































Бошка маъмурий харажатлар

1 140









































































Жарималар ва пенялар

1 280


































Фоиз кўринишидаги даромадлар




15 273













































































































Курслар фарқидан харажатлар

750


































Фоиз харажатлари

14 000









































































Фойда солиғи харажатлари





































Тўланадиган фойда солиғи





































Даромад солиғи бўйича муддати узайтирилган мажбурият

4 350































Ҳисобот даврининг соф фойда





































ЖАМИ

1 572 560

1 572 560





























Do'stlaringiz bilan baham:


Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2019
ma'muriyatiga murojaat qiling