48. Arab tarixchilari nigohida o‘lkamiz


Download 14.31 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi14.31 Kb.
#1158049

48. Arab tarixchilari nigohida o‘lkamiz.
.Араб тарихчилари нигоҳида ўлкамиз.
Қадимги Сўғд шаҳарларидан Кушония (Самарқанд атрофида жойлашган), Самарқанд, Уструшана, Шаҳристон (Уструшана шаҳарларидан), қадимги Шош, Испижоб (Сайрам) шаҳарларида аҳоли ўртасида муомалада бўлган пул бирлиги, Нуҳ ибн Асад (ваф. 842 й.) ва Аҳмад ибн Асад (819-846 й.) даврида Сўғд ва Фарғонанинг умумий аҳволи, Мовароуннаҳр ва Фарғонада IХ асрда истиқомат қилган туркий халқлар ҳақидаги маълумотлар бениҳоя қимматлидир. Ушбу маълумотлар Ибн Ҳавқалга тегишлидир. У ўз даврининг кўзга кўринган йирик географ олими ва сайёҳи бўлган. Олимнинг тўла исми Абулқосим ибн Ҳавқал ан-Насибий бўлиб, нисбасига кўра Шимолий Месопотамияда жойлашган Нисибин шаҳридан чиққан. Ибн Ҳавқал 943 йилдан бошлаб савдогар сифатида турли мамлакатлар Марказий Африка, Испания, Италия, Эрон, Ҳиндистон бўйлаб саёҳат қилган. У Истахрий билан шахсан учрашган. Учрашув вақтида Истахрий гўёки ундан ўз асаридаги хато ва чалкашликларни халос қилиш ва кайтадан ишлашни илтимос қилган. “Мен,-деб ёзади Ибн Ҳавқал,- унинг китобидаги бир эмас, бир неча хариталарни тузатдим, сўнгра ушбу ўз китобимни ёзишга қарор қилдим. Истахрий китобида учраган хатоларни тузатдим, китобимга бир нечта (янги) хариталарни илова қилдим ва уларни изоҳлаб бердим.” Ибн Ҳавқалнинг асари “Китоб ул-масолик ва-л-мамолик” (“Йўллар ва мамлакатлар ҳақида китоб”) ёки қисқача “Китоб сурат ал-арз” (“Ернинг сурати”) номи билан машҳур бўлиб, Ҳамадонийлардан Сайфулла Али I га (945-967 й.) бағишланган. Уни ёзишда муаллиф саёҳатлари вақтида тўплаган, савдогарлардан сўраб суриштириб йиқган материаллардан ҳамда Ибн Хурдодбеҳ, ал-Жайҳоний, Қудама асарларидан фойдаланган. Китобда тавсифланган ҳар бир мамлакат ва вилоятнинг харитаси ҳам берилган. Ибн Хурдадбеҳ ёки Абулқосим Убайдуллоҳ Хурдадбеҳ (820 тах 913 й.) асли эронлик бўлиб, у олий мартабали мансабдор хонадонига мансуб эди. Отаси IХ аср бошларида Табаристон ҳокими бўлган, Дайлам вилоятини бўйсундириб, халифанинг диққат эътиборини қозонган. Ибн Хурдадбеҳ Бағдодда ўқиган ва кенг маълумот олган. У халифа Мўътамид (870-892 й.) даврида юксак давлат лавозимларида турган, дастлаб надим, сўнг Эроннинг ғарбий-шимолий тарафида жойлашган Жибал вилоятида соҳиб барид ва-л-хабар (почта ва разведка бошлиғи) лавозимини эгаллаган. Ибн Хурдадбеҳ турли мавзуда, адаб, тарих, географияга оид ўнга яқин асар битган бўлиб, улардан энг муҳими “Китоб масолик ул-мамолик” (“Йўллар ва мамлакатлар ҳақида китоб”) номли асари бўлиб, у 846 йили ёзиб тамомланган. Асарнинг қисқартирилган таҳрири бизгача етиб келган ва М. де Гуе тарафидан 1889 йили чоп қилинган. Русча таржимаси (таржимон Ноила Велиханова) 1986 йили Бокуда чоп этилган. Китоб араб халифалиги қўл остидаги мамлакатлар, шаҳарлар, уларга бориладиган йўллар, шаҳарлар ва мамлакатлар орасидаги масофа, аҳолидан ундириладиган солиқ ва жарималарнинг миқдори ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган.
Download 14.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling