4G сотали тизимлари 11-маъруза
MIMO кўп антеннали тизимларини қўллаш
Download 198.93 Kb.
|
11-маъруза. 4G сотали тизимлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- LTE тармоқларидаги хизматлар
MIMO кўп антеннали тизимларини қўллаш
LTE тизимларида бир неча қабуллаш ва узатиш антенналари билан ишлаш режимлари кўзда тутилган. Бундай тизимларнинг ишлаши иккита принциплар – фазовий зичлаштириш принципи бўйича ва фазовий-вақт бўйича кодлаш принципи бўйича ташкил этилиши мумкин. Биринчи принципнинг маъноси шундан иборатки, турли узатиш антенналари ахборот символлари блокининг турли қисмларини ёки турли ахборот блакларини узатади. Маълумотларни узатиш иккита ёки тўртта антеннлар орқали параллел олиб борилади. Қабуллаш томонида турли антенналар сигналларини қабуллаш ва ажратиш амалша оширилади ва махлумотларни максимал узатиш тезлиги икки ёки тўрт мартта ортиши мумкин. Фазовий-вақт бўйича кодлаш принципи бўйич қурилган тизимларда барча узатиш антенналаридан ўша бир маълумотлар оқими энг яхши қабуллаш сифатини таъминаш мақсадларида олдиндан кодлаш схемаларидан фойдаланиш орқали узатиш амалга оширилади. Масалан, иккита узатиш антенналаридан сигнални шакллантиришда OFDMA-сигнал нимташувчиларидан бирини модуляциялайдиган комплекс модуляцион символлар оқими тоқ (х1) ва жуфт (х2) символларга бўлинади, яъни бу модуляцион символлар битта нимташувчига, лекин турли OFDMA-символларга мос келади. LTE тармоқларидаги хизматлар Янада кўп хилма-хил хизматларни тақдим этилишини таъминлайдиган янги тармоқ технологияларини ривожлантириш жаҳон телекоммуникацион ҳамжамиятига хизматлар сифати ва уларни бошқариш тизими масалаларига алоқа хизматларини тақдим этиш рақобат бозорини самарали ривожлантиришнинг энг муҳим йўларидан бири сифатида қарашга мажбурлайди. Алоқа хизматлар сифати (QoS, Quality of Service) тушунчаси Халқаро электр алоқа иттифоқи томонидан расман E.800 тавсияларида (яна умумий фойдаланишдаги телефон тармоқлари ва интеграл хизмат кўрсатиш рақамли тармоқларига қўлланиладиган) тасдиқланган ва фойдаланувчиларни алоқа хизматларидан қониқиши даражасини аниқлайдиган хизмат кўрсатиш параметрларидан йиғинди самара сифатида тушунилади. Сифатни бошқариш тизими бу хизматлар сифатини ўрнатилган талабларга мос келишини таъминлайдиган параметрлар ва механизмлар бирлиги ҳисобланади. Бундай тизимни киритилишидан мақсад хизматга талабни ошириш учун тақдим этилган хизматдан фойдаланувчини қониқишини максималлаштириш ҳисобланади. Мобил алоқа тармоқларида сифатни бошқариш тизимини ривожлантиришни бошланишини маълумотларни пакетли узатиш имкониятили модификацияланган GSM/GPRS тармоқлари учун мўлжалланган мос Rel’97/98 релиз чиқарилган 1997 йилни белгилаш керак бўлади. Хизматлар сифатини таъминлаш асосида бўлиши мумкин хизматлар ва уларни тақдим этиш усулларига нисбатан фойдаланувчи ёки терминалнинг жорий ҳолатини тавсифлайдиган параметрлар тўпламидан иборат бўлган PDP-нимматн (PDP, Packet Data Protocol) тушунчаси ётади. ФТни базавий пакетли тармоқ билан улашда IP-пакетларни ФТлар ва турли тармоқ тугунлари орасида узатиш учун мантиқан алоқани ўрнатиш мақсадида тўғри ва тескари йўналишларда PDP-нимматнни активлаштириш бўлиб ўтади. Дастлаб Rel’97/98 релизга мувофиқ битта терминалга битта PDP-манзилга битта PDP-нимматнга эга бўлишга рухсат этилди. Кейин учинчи авлод мобил тармоқлари конциепциясини ишлаб чиқишда янги талабларни таъминлаш учун PDP-нимматннинг янги концепцияси, айнан битта PDP-манзилга хизмат кўрсатиш сифати ўз профилларига эга бўлган бир неча PDP-нимматнлардан фойдаланиш имконияти ривожлантирилди. Бунда мос PDP-манзил учун очиладиган биринчи PDP-нимматн бирламчи нимматн, ўша и PDP-манзил учун очилган кейинги PDP-нимматнлар эса иккиламчи нимматнлар дейилади. Лекин иккиламчи PDP-нимматнларнинг ишлатилиши улар бирламчи PDP-нимматн APN тармоғига уланиш нуқтаси билан боғланишини талаб қилади. Бундай бошқариш тузилмасини қуришнинг асосий ғояси PDP-нимматн параметрларига мувофиқ хизмат кўрсатиш сифатини даражалаштириш ҳисобланади. Шундай қилиб, абонентнинг битта PDP-нимматнни бирга ишлатадиган барча иловалари бир хил хизмат кўрсатиш профилига эга бўлади. Бир хил характеристикаларли бир неча оқимлар хизмат кўрсатиш сифати биргаликдаги профилини ҳосил қилади. Узатиладиган пакетларни QoS талабларига мувофиқ даражалаштирилган қайта ишлаш учун битта ФТга ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи нимматнлар активлаштирилиши керак. PDP-нимматнларни ташкил этишга мисол 11.3-расмда келтирилган. 11.3-расм. Турли PDP-нимматнларни ташкил этиш вариантлари Фойдаланин хизматлари бозорининг ривожланиши, аввало, пакетли режимда тақдим этиладиган хизматларнинг ортишига боғлиқ. Шу билан бирга, айтиб ўтилганидек, учинчи ва тўртинчи авлод мобил тармоқларда хизматларни узатиш, шу жумладан нутқ сўзлашувлари каналлар коммутацияланишида мавжуд эмас, нутқни пакетли узатилишининг ишлатилиши VoIP (Voice over IP) ёки PoC (Push-to-talk over Cellular) технологияларига асосланади. Нутқни пакетли узатилиши билан бир қаторда асосий хизматлар қуйидагилар ҳисобланади: - интернет файлларни узатиш (web-browsing); - электрон почтани етказиш; - мультимедиали хабарлар (MMS, Multimedia Messaging Service), шу жумладан, мультимедиали узатиш; - оқимли видео (streaming); - реал вақтдаги интерактив ўйинлар. Download 198.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling