4–mustaqil ishi
Download 30.94 Kb.
|
4–mustaqil ishi-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Parametr fayllari.
- CONTROL FILES
- (log writer-LGWR)
- (tablespace)
Boshqaruvchi fayllar(Controlfiles). Bu fayllar ma’lumotlar bazasining strukturasi va Rman orqali qilingan zaxira nusxalar haqidagi ma’lumotlarni o’zida saqlaydi.
Ma’lumot fayllari(data files). Ma’lumotlar bazasidajoylashgan axborotlarni saqlaydi. Operativ jurnal fayllari(online redo log files). Bu fayllar orqali shikast etgan bazalarni qaytatiklash mumkin bo’ladi. Bufayllarda ma’lumotlar bazasiga kiritilgan barcha o’zgarishlar tarixi saqlanadi. Bulardan tashqari ma’lumotlar bazasiga oid bo’lmagan fayllar ham mavjud: Parametr fayllari. Ishgatushayotgan ekzemplyarning parametrlarini saqlaydi. Parol fayli. Ma’lumotlar bazasi administratori masofadan turib yoki ish joyidan bazaga ulanish uchun ishlatiladigan parol saqlanadi. Jurnal arxivlari(archive log files). Operativ jurnal fayllari saqlanadigan jurnallar. Boshqaruvchi fayllar(Control files). Ekzemplyar ishga tushib, montirovka qilinayotganda boshqaruvchi fayllar ishga tushadi. Bu fayllarda ma’lumotlar bazasining fizik fayllari joylashuvi haqidagi ma’lumotlarsaqlanadi, shuning uchun baza montirovka qilinayotganda shu fayllarga murojaat qilinib, fayllarqayerda saqlanayotganliki bilib olinadi. Misol uchun, agar, bazaga yangi fayl qo’shilayotgan bo’lsa, boshqaruv fayllari bu haqda bilib, o’zining fayllariga o’zgartirish kiritib qo’yadi. Agar boshqaruvchi fayllar bir necha bo’lsa, bu shunianglatadiki, barchasida bir xil ma’lumotlar saqlanadi, ya’ni bir birini nusxasini olib qo’yadi. Ishlashga kelsak, faqatgina bittafayl ishlaydi. Boshqaruvchi fayllar joylashgan joy CONTROL FILES деб номланган ишга туширувчи файл(инициализация) параметрида акс этган бўлади. Маълумотлар базасини ҳавсизлигини сақлаш учун control file ларни бир неча нусхада, дискнинг бир неча томида сақлаш тавсия этилади. Оператив журнал файллари(online redo log files). Oracle сервери томонидан бажарилган жараёнлар, сўров транзакциялари ва базага киритилган барча ўзгаришларҳақидаги маълумотлар шу файлларда сақланади. Бу файллар орқали диск ишдан чиқганда, электр энергияси тўсатдан ўчиб қолганда(албатта usb бўлмаса) тўлиқ базани қайта тиклаш мумкин. Маълумотларбазасини тўлиқ қайта тиклашга кафолат бўлиши учун, оператив журнал файлларини мултиплексорлаш (нусхалаш)лозим. Журнал файллари бир неча гуруҳларга бўлинади. Гуруҳда бир ҳил турдаги журнал файларининг нусхалари сақланади. Ҳар бирнусха гуруҳ элементи(member) дейилади. Журналга ёзиш жараёни (log writer-LGWR) маълумотларни журнал буфферидан журнал гуруҳига ёзиш тартибида бўлади. Журнал гуруҳидаги файллар тўлгандан сўнг ёки ўтиш жараёни содир бўлса(switch logfile), LGWR жараёни кейинги гуруҳга ёзишни бошлайди. Журнад гуруҳларига ёзиш жараёни айлана шаклида давом этади. Маълумот файллари(data files). Oracle да маълумотлар базасини сақлаш учун ажратилган жойлар логик қисмларга бўлинган. Бу қисмлар жадваллар жойи(tablespace) дейилади. Одатда битта база учун бир нечта tablespace лар ҳосил қилинади. Ҳар бир жойда бирнеча data file лар мавжуд бўлади. Сегмент, экстент, блок. Маълумотлар базаси объектлари, мисол учун жадваллар, индекслар oracle нинг tablespace деган қисмида сегмент кўринишида сақланади. Ҳар бир сегмент битта ёки бир неча экстентдан ташкил топган бўлади. Экстент бўлса, сиқилган бир неча блоклардан ташкил топгандир. Шунинг учун ҳар бир экстент фақатгина битта data file да сақланиши лозим. Oracle маълумотлар базасининг энг кичик ўлчов бирлиги блок ҳисобланади. Блок ўлчами маълумотлар базаси ҳосил қилинаётганда ўрнатилади. 8К ўлчам блок учун энг нормал ўлчам ҳисобланади ва кўп базалар шу ўлчам асосида яратилади. Агар маълумотлар базаси катта жадваллар ва катта хажмдаги индекслар билан ишлаш учун мўлжалланаётган бўлса, блок ўлчамини катта ўрнатиш ишлаб чиқаришда фойда келтириши мумкин. Агар маълумотлар базасидаги жадвалларга мурожаатлар тез тез амалга оширилса, у ҳолда блоклар учун 2К ҳажмдан фойдаланиш мумкин бўлади(тавсия этилмайди). Блокнинг максимал ўлчов катталиги операцион тизимгабоғлиқ, минимал ўлчов катталиги 2К қилиб белгиланган. Ҳар хил tablespace лар учун блок ўлчамини ҳар хил қилиб ўрнатиш мумкин, бу ҳол tablespace ларни кўчириб юриш лозим бўлган маълумотлар базаси учун ишлатилади. Download 30.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling