5 – мавзу. Жамият социал структураси ва стратификасион жараёнлар режа


Download 342 Kb.
bet4/5
Sana22.02.2023
Hajmi342 Kb.
#1221203
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-мавзу

Социал мобиллик деб индивид ёки гуруҳ томонидан жамият стратификасион тизимида эгаллаган Социал мақомини,статусини ўзгариши,яьни инсонларнинг Социал кўчишига айтилади.Мобиллик инглизча мобилите- «кўчиш», «сафарбарлик» маьносини англатади. « Социал мобиллик» термини Социологияга П.Сорокин томонидан 1927 йилда киритилган.Сорокинга кўра, Социал мобилликнинг 2 тури мавжуд: вертикал ва горизонтал Социал мобиллик.
Вертикал мобиллик ўз ўрнида юқорига ва пастга йўналтирилган бўлади.Юқорига йўналтирилган Социал кўтарилиш,юқорига ҳаракатни,пастга йўналтирилган- Социал тушиш,пастга ҳаракатни англатади.
Горизонтал Социал мобиллик индивиднинг бир Социал қатламдан шу даражада жойлашган бошқа қатламга ўтишини англатади. Мобилликнинг бу тури яшаш жойи(миграсия)ни,бошқа диний гуруҳга(динини ўзгартириши ва ҳ.к.)билдиради. Вертикал Социал мобиллик бир стратадан бошқасига ўтишни назарда тутади. Вертикал Социал мобиллик ҳаёт давомида инсоннинг юқори статусни қуйига, қуйи статусни юқори даражадагисига алмашишидир. М-н, водопровод таьмирловчисининг корпорасия президенти даражасига кўтарилиши ёки тескари жараён.
Социал мобиллик бошқа мезонларга кўра классификасия қилиниши мумкин.Масалан,индивидуал ва гуруҳий мобиллик.
Индивидуал мобиллик-индивиднинг горизонтал ёки вертикал чизиқ бўйича юқорига ва пастга кўчиши бошқаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда содир бўлади.
Гуруҳий мобилликда кўчишлар гуруҳий,коллектив ҳолда содир бўлади,у ёки бу стратанинг Социал мавқйеи ўзгаради.М-н, Социалистик революсиядан кейин хокимиятдаги синф ўз ваколатларини янги синфга бўшатиб беради.Буларга илм-фан революсиялари,фуқаролар урушлари, тўнтаришлар,ислоҳатларни мисол қилиб олиш мумкин.Индивидуал мобиллик омилларига касбий-прфессионал зинапояда кўтарилиш(малака ошириш натижасида), таьлим даражаси,маьмуриятда эгаллаган ўрни,яьни касбий карйера билан боғлиқ бўлган омиллар киради.Индивидуал мобиллик сиёсий ва тадбиркорлик фаолияти,армияда, ва бошқа давлат институтларидаги фаолияти билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Индивидуал Социал мобиллик омиллари-оиланинг ижтимоий мақоми,миллат,таьлим даражаси,жисмоний ва ақлий хусусиятлар,ташқи кўриниш,тарбия,яшаш жойи ва ҳ.к. Индивидуал Социал мобилликнинг юқорига йўналтирилган турининг энг самарали усули-манфаатли никоҳдир.
Социологияда яна авлодлараро ва авлодлар ичидаги Социал мобиллик ҳам фарқланади. Авлодлараро мобилликда фарзандлар ўз ота-оналаридан кўра юқорироқ Социал позисияни эгаллашади ёки уларга нисбатан қуйи поғонага тушиб қолади.Авлодлар ичидаги мобиллик индивиднинг унинг ота-онасининг позисиясига солиштирмасдан туриб ўзининг Социал статусини ўзгартиришини англатади.Индивид Социал мақомини ўзгартирганда ўзи учун янги статусни ўзлаштириши ва бунга боғлиқ бўлган ўзаро ҳаракат ва муносабатга,мулоқатга кириш муаммоси юзага келади.Маданий тўсиқ ва муносабат,мулоқат тўсиқларини бузиб ўтиш учун индивид олдинги ҳаёт тарзини ўзгартириши,ўзи учун янги статуснинг ҳатти-харакатлари намуналарини шакллантириши, ижтимоий муҳитини ўзгартириши лозим.Аммо ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики,барча индивидлар ҳам бундай сосиомаданий назоратдан мувоффақиятли ўтиб янги стратада қулай жойлаша олмайди.Барча обйектив мезонларга кўра юқорироқ поғонага кўтарилган индивид сосиомаданий шарт-шароитларга кўра янги стратага кирувчи эшик ортида қолади,лекин у эски стратани тарк этган бўлади.Унинг янги ҳолати ,янгича тарздаги ҳаёт кечиришга интилиши ва ҳ.к. уни бу йерда «бегона»га айлантиради.Индивид 2 страта, 2 маданият орасида «осилиб» қолади.Ўхшаш холат пастга йўналтирилган вертикал мобилликда ҳам содир бўлиши мумкин.Жамиятнинг юқори қатламларида бўлиш имкониятини йўқотган, Социал ийерархиянинг қуйи поғонасига тушиб қолган инсон янги ҳолатига,янги ҳаёт тарзига мослашишга қийналади.Индивид ёки Социал гуруҳнинг Социал кўчиш оқибатида 2 Социал бирлик,2 маданият орасида бўлиш феномени маргиналлик деб аталади. Индивидлар маргиналлашуви кўпинча горизонтал мобиллик натижасида (аввало, миграсия, эмиграсия,шахардан қишлоққа,қишлоқдан шаҳарга)содир бўлади.
Социология фани тизимида Социал муносабатлар жуда муҳим ўрин тутади. Чунки у орқали жамият аьзолари бир-бирлари билан маьлум бир муомала ва ижтимоий ҳамкорликка интиладилар. Социология даги бу махсус соҳа ўзининг ўта долзарблиги ва муҳимлиги билан бошқа муаммо ва масалалардан ажралиб турсада, у ҳали мутахассислар томонидан тўлиқ илмий ва системали равишда ўрганилмаган ҳамда илмий адабиётларда йетарли даражада ёритилмаган. Бу салбий йўлнинг асосий сабабларидан биринчиси, аввало, собиқ Иттифоқ фалсафий – сосиологик адабиётларида бу масаланинг бир ёқлама талқин қилинганлиги бўлса, иккинчиси эса, илғор ғарб ижтимоий адабиётларининг, бу соҳаси бўйича тўлиқ тадқиқот маьлумотларининг бизда йўқлигидир.
Муносабатлар ижтимоий муносабатларнинг бир хусусий кўриниши деб талқин қилинади. Мавжуд адабиётларни чуқурроқ таҳлил қилинадиган бўлса, шундай хулосага келиш мумкинки, юқорида кўрсатилган фикрларда қимматли асослар борлигини билса бўлади.
Социал муносабатлар тушунчаси кўпгина адабиётларда 2 хил даражада: кенг ва тор маьнода талқин қилинган. Кенг маьнода тушуниш – Социал муносабатларни бутун бир ижтимоий муносабатлар тизими билан тенглаштиришдир ва улар орасидаги фарқларга кўп эьтибор бермаслик билан боғлиқдир.
Тор маьнода Социал муносабатлар ижтимоий муносабатларнинг бир муҳим элементи ва тури деб интерпретасия қилинади. Социал муносабатлар кенг маьнода қуйидагича таьриф билан белгиланган6.
Социал муносабатлар – бу, табиат ҳодисаларидан ўлароқ бўлиб, унда ижтимоий муносабатларнинг бутун бир тизими мужассамлашгандир.
Албатта, бу ижтимоий фикрлар вужудга келгандан бери анча вақтлар ўтди, янги жуғрофий-сиёсий мақомлар пайдо бўлди. энг муҳими эса, тоталитар тузум барҳам топиб, янги давлатлар вужудга келди, янги жамиятда бир партиявийлик ҳукмронлиги йемирилди ва мустақил суверен давлатлар барпо бўлдилар. энди эса жамиятдаги жараёнларни, жумладан, Социал муносабатлар муаммоларини кенг плюралистик принсип орқали тадқиқ қилиш даври келди. Бу тамойил орқали, Социал муносабатларнинг муаммо ва вазифаларини турлича таҳлил қилиш имконияти туғилди. Ушбу ижобий имкониятларнинг ҳосили сифатида республикамизда Социал муносабат муаммолари жаҳон илмий тафаккурининг ҳархил йўналиш натижалари асосида тадқиқ қилинаётганлигини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Социал муносабатлар муаммосини янги, юқори илмий даражада тадқиқ қилиш имкониятлари вужудга келди. энди бу муаммони конкрет сосиологик тадқиқот билан ўрганиш жоиздир. Чунки Социология нафақат бу муаммонигина эмас, балки бутун ижтимоий ҳаёт жараёнларни кенг қамровда комплекс характерда ва амалий натижалар асосида чуқур тадқиқот қилади.



Download 342 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling