5 – мавзу. Жамият социал структураси ва стратификасион жараёнлар режа
Download 342 Kb.
|
5-мавзу
Жамиятнинг ижтимоий таркибига таьсир ўтказувчи энг муҳим кўрсаткичлар
Жамиятнинг ижтимоий таркибида ижтимоий-синфий муносабатлар ҳам муҳим ўрин тутади. Ўтган давирда асосан, икки синф - ишчилар ва дҳқонлар синфи ва интеллигенсия қатлами мавжуд деб кўрсатилиб, жамият ижтимоий таркибидаги бошқа гуруҳларнинг аҳамияти мутлақо тилга олинмас эди. Ижтимоий таркибда ҳудудий йўналиш ҳам мавжуд бўлиб, у минтақавий, вилоят, шаҳар, қишлоқ, маҳалла каби ҳудудий бирикмаларни ўз ичига олади.Бу таркибий бирликда айрим олинган ҳудуд доирасида сосиологик тадқиқот олиб бориш талаб қилинади. Сўнги йилларда бу масалага жиддий қаралмоқда. Айниқса, шаҳар, қишлоқ, маҳаллага ойид муаммоларни ўрганиш зарурияти ортмоқда. Ҳозирги кунда республикамизда «маҳаллалар фаолияти, олиб борилаётган ишлар ижобий натижалар бермоқда «Маҳалланг - ота-онанг» шиори остида кўпгина ишлар қилинмоқда. ёшлар тарбиясида маҳалланинг ўрни катта аҳамиятга эга. Маҳаллачилик аньаналаримиз кенг ривожланмоқда. Кўпгина янги-янги маҳаллалар ташкил қилинмоқда. Маҳаллаларда «Гузар»лар ташкил қилинаяпти. Ҳар бир маҳаллани маҳалла оқсоқоллари бошқармоқда. Жамият ижтимоий таркибида ҳар бир шахс қайси ижтимоий гуруҳга ва ундаги ҳудудий, тармоқ ва ижтимоий мавқйеи йўналишига мансублиги билан ҳарактерланади. Булардан ташқари яна шахс жинси, ёш жиҳати, оилавий аҳволи, ижтимоий келиб чиқиши, миллий мансублиги, маьлумоти, илмий даражаси каби параметрлар билан ҳам ўрганилади. Ҳозирги бозор муносабатларига ўтиш даврининг иқтисодий қийинчиликлари ижтимоий гуруҳ ва айрим шахслар қанчалик моддий имкониятга эгалиги, жамғарма маблағи миқдори каби томонларини ўрганишни ҳам талаб этади. Download 342 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling