5 – мавзу. Жамият социал структураси ва стратификасион жараёнлар режа


Download 342 Kb.
bet5/5
Sana22.02.2023
Hajmi342 Kb.
#1221203
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-мавзу

Қисқача хулосалар:

Ҳозирда ижтимоий муносабатларда жамиятимиз учун мутлақо янги бўлган асослар яратилмоқда. Хусусий мулкчиликка асосланган кўп укладли, дунё сари очиқ юз тутган иқтисодиёт пайдо бўлаяпти. Шунинг учун ҳам янги иқтисодий ва тақсимот муносабатлари Социологиясини ишлаб чиқиш Социология фанининг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.


Республиканинг аста-секин бозор муносабатларига ўтиб бориш даврида Президент И.А.Каримов томонидан белгиланган беш тамойилга асосланган тарзда сиёсат юргизилмоқда. Стратификасия Социологиянинг асосий тушунчаларидан бири сифатида жамиятнинг ижтимоий таркиби, ижтимоий гуруҳлари ва уларни табақаланиши белгилари тизимини ўзида акс эттиради. Ҳозирги замон стратификасион ёндашувининг назариётчилари ижтимоий гуруҳларнинг ишлаб чиқаришдаги иштироки, жамиятнинг асосан мулкка бўлган муносабат асосида табақалашуви хусусидаги марксистик ёндашувини инкор этиб жамият, маьлумот, руҳият, маиший шарт шароитлар, бандлик даражаси, даромад кўламлари ва бошқа белгиларга кўра табақаланишини асослаб берадилар. Улар юқоридаги белгиларга кўра ажралувчи ижтимоий гуруҳлардан ташқари, юқори табақа, ўрта табақа ва қуйи табақа доимий амал этишини таькидлайдилар.
Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш (сиёсати) муносабати билан, Ўзбекистонда мулкчилик турли шаклларининг жорий қилиниши ва уларнинг давлат ҳимоясига олиниши тақсимот муносабатларида тубдан ўзгаришларга олиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида жамият иқтисодий ривожланишини таьминлашга хизмат қилмоқда.


Таянч иборалар

Ижтимоий страта, жамият аьзоларининг мулки, касб, ирқ, миллат,жинс, ҳудуд, майл, мақсадлар, дидлар асосида бўлинган алоҳида уюшмаси,консенсус, муроса, оламий уйғунлик, яхлит бир бутунлик, Социал мобиллик, структуравий Социал мобиллик, эмиграсия ва миграсия, горизонтал Социал мобиллик, индивидуал мобиллик, меҳнат ва иқтисодий миграсия, табақалашув.




Назорат учун саволлар:



  1. Страта нима?

  2. Оламий уйғунлик назариясининг мазмуни қандай?

  3. Стратификасия тушунчасини изоҳланг.

  4. Консенсус нима?

  5. Миллатлар ва этник гуруҳларга таьриф беринг.

  6. Социал - этник таркиб тушунчасини изоҳланг.

  7. Ўзбекистонда мустақиллик шароитида янгидан шаклланаётган Социал - этник таркибни айтиб беринг.

  8. Социал табақалашувга сабаб бўладиган омилларни санаб кўрсатинг.

  9. Ижтимоий табақалашувнинг қандай турлари мавжуд?

  10. Жамиятнинг ижтимоий таркибига таьсир ўтказувчи энг муҳим кўрсаткичларни изоҳланг.

  11. Социал мобиллик тушунчаси.

  12. Горизонтал Социал мобиллик нима

  13. Индивидуал мобилликни тушунтиринг.




1 Юнусов К. Социология. Андижон, 1997. Б. 51-58.

2 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Тошкент: Ўзбекистон, 2001. – Б. 7.

3 Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан .– 4-том. Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – Б.174–175.

4 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Тошкент: Ўзбекистон, 2012. – Б. 15.



5 Инсон тараққиёти тўғрисида ҳисобот. Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – Б.43.

6 Умумий социология. – Тошкент: ТошДУ, 1999. – Б. 79.

Download 342 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling