5. 1-шакл илмий унвон бериш бўйича оакга юбориладиган аттестация иши ҳужжатларининг рўйхати
Download 62.87 Kb.
|
ILMIJ-UNVON-BERISH-BUJICHA-OAKga
5.1-шакл ИЛМИЙ УНВОН БЕРИШ БЎЙИЧА ОАКга ЮБОРИЛАДИГАН АТТЕСТАЦИЯ ИШИ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ 1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ташкилот бланкидаги йўлланма хат. 2. Илмий-тадқиқот муассасаси ва унга тенглаштирилган илмий муассасадан тавсия қилинган профессор ва катта илмий ходим илмий унвонларини олишга талабгорлар учун 5.2а- ёки 5.2б-шакл бўйича маълумотнома. Олий таълим муассасаси, малака ошириш институти ва уларга тенглаштирилган таълим муассасаларидан тавсия қилинган профессор ва доцент илмий унвонларини олишга талабгорлар учун 5.4а-шакл бўйича маълумотнома. Олий таълим муассасаси, малака ошириш институти ва уларга тенглаштирилган таълим муассасаларида маданият, санъат ва спорт соҳасида мутахассислар тайёрлашда педагоглик қилувчи илмий-педагог ходимлар учун 5.4б-шакл бўйича маълумотнома. 3. Талабгор тўғрисидаги объектив-маълумотнома (3.5-шакл). 4. Фамилияси, исми, отасининг исмини ўзбекча ва инглизча ёзилган шакллари (паспорт ксеронусхаси), муассаса номи, ихтисослик шифри ва номи ёки кафедра номининг ўзбекча ва инглизча шакллари, уни илмий унвон талабгори имзолаган, илмий котиб тасдиқлаган бўлиши керак. 5. Тегишли илмий даражаси борлиги ҳақидаги дипломнинг нусхаси. 6. Профессор илмий унвонига талабгорларнинг доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлганлиги ҳақидаги аттестатининг нусхаси. 7. Ижтимоий-гуманитар ва иқтисодёт фанлари сохаларидаги илмий унвонларга талабгорлар учун махсус имтихон топширганлиги ҳақидаги гувоҳнома (3.3-шакл). 8. Илмий ва педагоглик лавозимларда ишлаганлиги ҳақида меҳнат дафтарчасининг иш жойидан тасдиқланган кўчирмаси. Агар талабгор илмий унвонга асосий иш жойидан тақдим этилмаётган бўлса, уни илмий унвонга тақдим этаётган ташкилотнинг талабгорни тегишли лавозимларга ўриндошлик асосида тайинланганлиги ҳақидаги буйруқларидан кўчирмалар. 9. Илмий ва илмий-услубий ишларнинг талабгор томонидан имзоланиб, иш жойидан тасдиқланган рўйхати (3.4-шакл). Рўйхат уч бўлимдан иборат бўлиши керак: - ҳимоягача чоп этилган илмий ишлар; - ҳимоядан кейин чоп этилган илмий ишлар; - ўқув-услубий ишлари. 10. Профессор илмий унвонига талабгорларнинг шогирдлари ҳақида маълумот (5.3-шакл) ҳамда илмий даража олган шогирдларининг диссертация авторефератлари ва магистр-шогирдларининг диссертациялари титул варақлари. 11. 4.9-шакл бўйича аттестация ишидаги ҳужжатлар рўйхати. 12. Талабгорнинг диссертация автореферати, ҳимоядан кейинги асосий илмий ва ўқув-услубий ишларининг нусхалари. Илмий унвонлар бериш бўйича барча ҳужжатлар кетма-кетликда йиғмажилдга жойланиб, ОАКга юборилади. Талабгорнинг ва шогирдларининг авторефератлари ҳамда илмий ва ўқув-услубий ишлари нусхалари алоҳида йиғмажилдда юборилади. Download 62.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling