5-боб. Банк операциялари ҳисобини автоматлаштириш (2 соат)
Download 1.38 Mb.
|
5-мавзу.Маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.3.Хорижий валюта билан боғлиқ операциялар.
- Валюта курслари
Маълумотларни юклаш
Загрузка бўлимидаги Файл загрузки майдонида алмашинув файли номи ва унга йўл кўрсатилади, ҳудди шу файл «Клиент банка» дастурида четга чиқариладиган файл сифатида кўрсатилиши лозим. Тўлов ҳужжатларини дастлаб «Клиент банка» дастурида ҳосил қилинган импорт файлидан юклаб олишни амалга ошириш учун Загрузить тугмасини босиш зарур. Юклаш жараёнида қуйидаги операциялар амалга оширилиши мумкин: Маълумотлар базасига олдин киритилган тўлов ҳужжатларининг реквизитларига аниқлик киритилади. Агарда ҳужжатлар «Клиент банка» дастуридан ўзгартирилган ҳолда кириб келган бўлса, улар маълумотлар базасида тўғирланади. Кириш ва чиқиш тўлов ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилади. Агарда чиқиш ҳужжатлари маълумотлар базасида акс эттирилмаган бўлса, янги ҳужжатлар ҳосил қилинади. Уларга юкланаётган тўлов ҳужжатларининг барча реквизитлари (ҳисобварақ, сумма, контрагент) киритилади. Бунда тизим контрагентни топмаса, янги контрагентни ҳосил қилиб қўшишни таклиф қилади. 5.3.Хорижий валюта билан боғлиқ операциялар.Нақд пулсиз маблағларнинг кирими ва чиқими бўйича ҳужжатлар сўмдаги операциялар ҳисобини юритиш учун ҳам, ҳорижий валютадаги операциялар ҳисобини юритиш учун ҳам фойдаланилиши мумкин. Тўлов валютаси банк ҳисобварақлари реквизитида кўрсатилган валюта ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳудди шу валюта контрагент, яъни тўловчи ёки олувчи билан шартномада кўрсатилиши зарур. Охирги шарт ҳужжат ўтказилаётганида назорат қилинади. Ҳужжат ўтказилишида 5200 «Валютные счета» счети бўйича бухгалтерия ҳисоби ўтказмалари тўловнинг сўмдаги ва ҳорижий валютадаги суммалари акс эттирилган ҳолда шакллантирилади. Пул маблағларининг валютадаги қолдиқлари ҳужжатларни валюта счетларидан ўтказишда ва ой охирида автоматик равишда қайта бахоланади. Валюта курслариҲорижий валютани сўмга қайта ҳисоблаш учун ЎзР Марказий банки томонидан белгиланган валюта курслари тўғрисидаги маълумотлар ишлатилади. Маълумотлар базасида ушбу ахборотларни Банк менюсидаги Валюты маълумотномасидан олиш мумкин. Валюта курслари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида янгилаб бориш зарур. Агарда сизнинг компьютерингиз Интернет тармоғига уланмаган бўлса, валюта курсларини қўлда киритиш мумкин. Бунинг учун валюта маълумотномасида (Банк – Валюты менюси) валюта курсини курсор орқали белгилаш ва буйруқлар панелидаги Перейти тугмасини босиш зарур. Курслар рўйхатида тугмасини босиш, ҳосил бўлган янги сатрда сана, валюта курси ва карралик (1) ни кўрстаиш зарур. Аграда сизнинг компьютерингиз Интернет тармоғига уланган бўлса, валюта курсларини автоматик равишда ВЦ «VENKON GROUP» сайтидан янгилаш мумкин. Бунинг учун валюта курслари рўйхатида Загрузить курсы тугмасини босиш, очилган Загрузка курсов валют установленных ЦБ шаклида валюталар рўйхатини аниқлаштириш, янги курслар белгиланиши лозим бўлган даврни кўрсатиш ва Загрузить тугмасини босиш зарур. Валюталар курслари дастурни ишга туширишда автоматик равишда янгиланиши мумкин. Бунинг учун Сервис - Настройки пользователя менюсидаги фойдаланувчи созламаларида Автозагрузка курсов валют при начале работы программы байроқчасини ўрнатиш лозим. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling