Группировать по датам байроқчаси қўйилса, ҳисоботдаги ҳужжатлар кунлар бўйича гуруҳланади. Қўшимча равишда ҳар бир санага муомаланинг якуний суммалари чиқарилади.
Обложка бўлимига касса ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш журналининг муқоваси чиқарилади.
6.3.Пул ҳужжатлари
Пулга оид ҳужжатлар ҳисоби 5015 «Денежные документы» ва 5025 «Денежные документы в иностранной валюте» счетларида олиб борилади. Ушбу счетларда пулга оид ҳужжатлар кесимида сумма ва миқдор ҳисоби юритилади.
Касса менюсидаги Денежные документы маълумотномасида пулга оид ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар сақланади.
Пулга оид ҳужжатларнинг келиб тушиши
Пулга оид ҳужжатларнинг келиб тушишини рўйхатга олиш учун Поступление денежных документов ҳужжати мўлжалланган.
Ҳужжат орқали қуйидаги хўжалик операциялари акс эттирилади:
Операция тури Операция реквизитида белгиланади.
Поступление от поставщика операцияси пулга оид ҳужжатларнинг Таъминотчидан келиб тушишида танланади. Договор реквизитида шартноманинг Прочее тури кўрсатилади.
Поступление от подотчетного лица пулга оид ҳужжатларнинг ҳисобдор шаҳсдан келиб тушишида танланади. Ушбу операция тури танланганда ҳужжатнинг ташқи кўриниши ўзгаради: шаклда ҳисобдор шаҳсни ходимлар рўйхатидан танлаш майдони пайдо бўлади.
Қолган бошқа холларда Прочее поступление операцияси танланади.
Янги ҳужжатни қўшиш
Янги ҳужжатни қўшиш учун ҳужжатлар журналида (Касса-Поступление денежных документов менюси)
тугмасини босиш, очилган ойнада операция турини танлаб, ОКни босиш зарур.
Ҳужжат шаклида барча реквизитларни кетма-кет тўлдириш лозим. Танланган операция турига қараб реквизитлар таркиби ўзгариб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |