5-ек/94 Яров Олимжон Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) ва унинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари


Миллий ҳисоблар тизимидаги ҳисоблар таркиби


Download 130.12 Kb.
bet3/7
Sana12.10.2023
Hajmi130.12 Kb.
#1699291
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
МАКРО ИКТИСО

Миллий ҳисоблар тизимидаги ҳисоблар таркиби

0. Товарлар ва хизматлар ҳисоби

Бу ҳисобда мамлакат иқтисодиётида йил давомида ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар ресурслари ҳажми ва улардан фойдаланиш йўналишларини характерловчи операциялар акс эттирилади.

1. Ишлаб чиқариш ҳисоби

Бу ҳисоб ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган жараёнларни ифодаловчи кўрсаткичлар (ялпи ишлаб чиқариш, оралиқ истъемол, қўшилган қиймат)нинг ҳосил бўлишини ифодалайди.

2. Даромадларни ҳосил бўлиши ҳисоби

Бу ҳисоб ишлаб чиқаришда банд бўлган институционал бирликларнинг бирламчи даромадларини ҳосил бўлиш жараёнини ифодалайди.

3. Даромадларни бирламчи тақсимоти ҳисоби

Бу ҳисобда резидент институционал бирликларнинг ишлаб чиқаришдан ва мулкдан олган бирламчи даромадларини секторлар ўртасидаги тақсимоти ифодаланади.

4. Даромадларни иккиламчи тақсимоти ҳисоби

Бу ҳисобда мамлакатга йил давомида тушган тушумлар ва жорий трансфертлар натижасида мавжуд бўлган даромадни ҳосил бўлиши жараёни акс эттирилади.

давоми

5. Даромадлардан фойдаланиш ҳисоби

Бу ҳисобда мавжуд даромадларни провард истеъмол ва жамғаришга тақсимлаш операциялари акс эттирилади.

6. Капитал сарфлар ҳисоби

Бу ҳисобда резидент институцион бирликларнинг йил давомида сотиб олган номолиявий активлари (асосий фондлари) ва мавжуд асосий фондларни жамғариш ва трансфертлар ҳисобига ўзгариши жараёнлари акс эттирилади.

7. Молия ҳисоби

Бу ҳисобда секторлараро молия-кредит муносабатларидаги ўзгаришлар акс эттирилади.

8. Ташқи дунё секторининг ҳисоблари:

- жорий операциялар ҳисоби;

- капитал сарфлар ҳисоби;

- молия ҳисоби.

Бу сектор ҳисобларида норезидентларнинг резидентлар билан бўлган операцияларнинг ҳолати акс эттирилади.

Ялпи ишлаб чиқариш ва ялпи ички маҳсулот

Ялпи ишлаб чиқариш (ЯИЧ) – кузатилаётган даврда барча резидент бирликларининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари ва кўрсатган хизматлари йиғиндисига тенг.


Download 130.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling