5. конституци


Download 122.91 Kb.
bet1/6
Sana04.12.2020
Hajmi122.91 Kb.
#158494
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
DHN Konst-h HMQO


5.КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ

Суҳбат учун саволлар

1. Жаҳонда конституциялар пайдо бўлишининг асосий зарурияти ва уларнинг давлат ҳамда жамият ҳаётидаги ўрни.

2. Кимлар конституциявий-ҳуқуқий муносабатлар субъектлари ҳисобланади? Ушбу субъектларнинг ҳуқуқий мақоми.

3. Конституциянинг қандай турлари мавжуд? Улар ўзаро мазмун жиҳатидан қандай фарқланади?

4. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига сўнгги беш йилда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмуни.

5. Конституциявий назорат турлари ва бундай назорат қайси ваколатли органлар томонидан амалга оширилади?.

6. Ташқи сиёсатга оид умумэътироф этилган қайси халқаро принциплар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўз ифодасини топган?

7. Суверенитет тушунчаси ва унинг таркибий қисмларини санаб беринг?

8. Ўзбекистон Республикасининг давлат тузилиши ва бошқарув шакли ҳамда сиёсий режими қандай?

9. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги нималарда намоён бўлади?

10. Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги конституциявий мақоми ва унинг жамият ва давлат муносабатларидаги аҳамияти.

11. Референдум нима? Ўзбекистонда референдум ўтказишнинг ҳуқуқий асослари.

12. Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти эканлиги нималарда намоён бўлади?

13. Жамоатчилик назорати деганда нимани тушунасиз? Мамлакатимизда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар.

14. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий функциялари нималардан иборат?

15. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда бурчлари.

16. Конституциявий ҳуқуқда позитив ва негатив ҳуқуқ тушунчаси. Мисол келтиринг.

17. Конституцияда сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар тушунчаси, уларнинг қандай кўринишлари мавжуд? Мазкур тушунчаларнинг миллий қонунчиликда ривожланиши.

18. Конституцияда иқтисодий ҳуқуқлар, уларнинг қандай кўринишлари мавжуд? Мазкур тушунчаларнинг миллий қонунчиликда ривожланиши.

29

19. Конституцияда ижтимоий ҳуқуқлар, уларнинг қандай кўринишлари мавжуд? Мазкур тушунчаларнинг миллий қонунчиликда ривожланиши.



20. Конституцияда умуммиллий бойликлардан фойдаланиш қандай мустаҳкамланган? Умуммиллий бойликларнинг давлат муҳофазаси қандай амалга оширилади?

21. Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги деганда нимани тушунасиз? Ўзбекистон фуқаролигининг ҳуқуқий асосларини ёритиб беринг.

22. Конституцияда хусусий мулкнинг дахлсизлиги ва давлат томонидан ҳимоя қилинишининг ҳуқуқий асослари.

23. Конституцияда жамоат бирлашмалари институти ва уларнинг фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги аҳамияти.

24. Сиёсий партиялар фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асослари.

25. Жамоат бирлашмаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари ва ҳуқуқий асослари.

26. Нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг конституциявий-ҳуқуқий мақоми.

27. Диний ташкилотларнинг конституциявий-ҳуқуқий мақоми.

28. Демократик институтлар тизимида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти.

29. Ўзбекистон Республикасида оила институтининг конституциявий мақомида фарзандлар ва ота-оналар ўртасидаги муносабат.

30. Ўзбекистон Республикасида оила институтининг конституциявий мақомида оила ва никоҳ масалалари. Ушбу муносабатларда учраётган муаммолар.

31. Маъмурий-ҳудудий тузилиш тушунчаси ва унинг тамойиллари. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишининг ўзига хос жиҳатлари.

32. Маъмурий-ҳудудий бирликларни ўзгартириш ва тугатиш тартиби.

33. Парламент ва ижро ҳокимияти ўртасидаги муносабатларни бир-бирини мувозанатда сақлаш принципи асосида ёритиб беринг.

34. Ҳукумат ва суд ҳокимияти ўртасидаги муносабатларни бир-бирини мувозанатда сақлаш принципи асосида ёритиб беринг.

35. Сайлов қонунчилигига киритилган янги институтлар.

36. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг бир-бирини мувозанатда сақлаш принципи доирасидаги муносабатлари.

37. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партия фракцияларининг роли.

38. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан парламент назоратини амалга ошириш.

39. Қонунчилик жараёни ва унинг босқичлари.

30

40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг промульгация ва вето ҳуқуқи.



41. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ижро ҳокимияти ўртасидаги муносабатлар.

42. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини шакллантириш тартиби ва асослари.

43. Ижро ҳокимияти тизимида Вазирлар Маҳкамаси. Ижро ҳокимияти ва Вазирлар Маҳкамасининг таркиби.

44. Ҳукуматнинг парламент олдида ҳисобдорлиги.

45. Маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асослари.

46. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини шакллантириш тартиби.

47. Ҳаракатлар стратегиясига асосан Олий суд тизимига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар.

48. Ҳаракатлар стратегиясига асосан Конституциявий суд институтига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар.

49. Бир-бирини тийиб туриш ва мувозанатда сақлаш механизмида прокуратура.

50. Ҳокимиятлар бўлиниш принципига кўра, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари тизимига кирмайдиган субъектлар.


Адабиётлар

Раҳбарий адабиётлар

1. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. Т.: Ўзбекистон, 2017. 48 б.

2. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Т.: Ўзбекистон, 2017. 104 б.

3. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Т.: Ўзбекистон, 2017. – 488 б.

4. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. – Т., 2017. – 592 б.

5. Мирзиёев Ш.М. Конституция эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир. Т.: Ўзбекистон, 2018. – 64 б.

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Т.: Ўзбекистон, 2018. – 88 б.

31


Download 122.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling