5 лаборатория иши. Бтда ясалган барқарор ток генераторини тадқиқ этиш Ишнинг мақсади
Download 21.61 Kb.
|
5 laboratoriya ishi
5 лаборатория иши. БТда ясалган барқарор ток генераторини тадқиқ этиш Ишнинг мақсади: БТда ясалган барқарор ток схемасида биполяр транзисторларнинг асосий статик характеристикалари ва параметрларини тадқиқ этиш, характеристикаларни ўлчаш ва тажриба натижаларини қайта ишлаш услуби билан танишиш. Барқарор ток генератори ёки манбаи (БТГ) катта номиналга эга бўлган резисторнинг электрон эквиваленти ҳисобланади. БТГ қаршилиги RЮ юкламага кетма–кет уланган максимал бўлиши мумкин бўлган қаршиликдан анча катта бўлиши керак. Бу вақтда БТГ юкламадан катталиги унинг қаршилиги ва бошқа таъсирларга боғлиқ бўлмаган ток оқиб ўтишини таъминлайди. Маълумки, қаршилиги бирлик МОм га тенг бўлган резисторларни интеграл схема кўринишида ясаш мумкин эмас. 5.1.-расм. БТГ принципиал схемаси Бу ерда Ю элементи ночизиқли юклама, Е1 – барқарорланган кучланиш манбаини билдиради. Резистор R0, ҳамда диод уланиш схемасидаги VT1 транзистор VT2 транзистор сокинлик режимини таъминлаш ва барқарорлаш учун ҳизмат қилади. VT2 учун ишчи нуқта унинг чиқиш характеристикасининг пологой қисмида жойлашади (УБ схемадаги БТ чиқиш характеристикаси расмига қаранг). УБ уланиш схемасида транзистор жуда катта чиқиш дифференциал қаршилигига эга бўлади (бирлик МОм гача). Уланиш схемасига кўра иккала транзисторнинг ҳам база – эмиттер кучланишлари UБЭ бир хил бўлади. IБ2 токи IЭ2 токидан юз мартага кичик. Шу сабабли, бу токни ҳисобга олмасак, IЭ1 IЭ2 га тенг бўлади, демак I2=I1. Натижада I2 чиқиш токи I1 токни акс эттиради. I2 токи деярли VT2 транзистор коллектор ўтишидаги кучланишга боғлиқ бўлмаганлиги сабабли, Е2 кучланиш ёки юкламадаги қаршилик қийматлари ўзгарса ҳам бу ток қиймати деярли ўзгармас қолади. Кириш токи I1 ни ўзгартириб, чиқиш токи I2 ни бошқариш мумкин. Бунинг учун транзисторларнинг эмиттер занжирларига R1 ва R2 резисторлар уланади. Бундай қурилма актив ток трансформатори деб аталади (5.1 б - расм). 5.1 б – расмдан қуйидаги тенгсизлик келиб чиқади: Агар R1 ва R2 қаршиликлар номиналлари билан фарқ қилсалар, у ҳолда I2 ток I1 токни ёки “катталашган” ёки “кичрайган” масштабда “акс эттириши” мумкин. Download 21.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling