5-лаборатория иши термоэлэктрик термометрларнинг ишлаш принципини ўрганиш
Download 322.87 Kb.
|
5-laboratoriya ishi SHARIPOV SHAXZOD JAVOBI
2 ва ток манбаи Еа дан иборат. Электр двигатель 2 редуктор 3 орқали сирпанғич К ва стрелка 4 билан боғланган. Компенсацион схеманинг иши сирпанғичи реохорд бўйлаб кучланиш тушуви томон автоматик силжийди. Бу силжиш реверсив электр двигатель РД ёрдамида бажарилади ва номувозанат кучланиш нолга тенг бўлгунча давом этади. Шундай қилиб, сирпанғич К ва унга бириктирилган стрелканинг вазияти ТЭЮК нинг қийматини, демак, ўлчаниётган температуранинг миқдорини кўрсатади. Қаршилик R компенсацион занжирдаги иш токини ростлаш учун хизмат қилади.
5- расм. Электрон автоматик потенциометрнинг тузилиш схемаси. 6-расмда замонавий электрон автоматик потенциометр (КСП-4) ўлчаш қисмининг принципиал схемаси келтирилган. 6-расм. Электрон автоматик потенциометр ўлчаш қисминииг принципиал схемаси Потенциометр ўлчаш кўпригининг диагоналларидан бирига электрон кучайтиргич ЭК ва термопара ТП кетма-кет уланган. Термопарани улаш электромагнит майдон таъсирини камайтириш учун мўлжалланган фильтр (расмда фильтрнинг Rф — Сф содда схемаси кўрсатилган) орқали бажарилади. Ўлчаш кўпригининг иккинчи диагоналига стабиллашган ток манбаи СТМ уланади. Бу манба ўлчаш занжиридаги иш токининг ўзгармаслигини таъминлайди. Термопара ТП дан (ёки бирон бошқа датчикдан) олинган ўлчаш ахбороти сигналининг ўзгариши билан электрон кучайтиргичнинг киришига нобаланслик сигнали берилади. Бу сигнал маълум бир ўзгартгич орқали ўзгарувчан токка айланиб, реверсив двигатель РД айланиш ҳолатига келгунча кучаяди. Реверсив двигателнинг айланиш йўналиши нобаланслик ишорасига боғлиқ. Бу айланиш натижасида механик узатма (шкив ёки трос) ёрдамида Rp реохорд сирпанғичи нобаланслик сигнали ўчгунча силжийди. Булардан ташқари потенциометр ўлчаш схемасига қурилманинг умуман нормал ишини таъминловчи бир қатор элементлар киради. Rш қаршиликлар Rк, rк реохорд қаршилиги Rp ни ростлаш учун хизмат қилади: бунда асбобнинг даражаланиш ва ўлчаш диапазони, яъни ўлчаш чегаралари назарда тутилиши лозим. Қаршилик Rн ва rн лар ёрдамида шкала бошланиши ростланади. Rd балластли қаршилик Rрт, Rрт ва Rс резисторлар СТМ таъминлаш манбаининг иш токини чеклаш ва ростлаш учун қўлланилади. RM резистор термопара эркин учларидаги температура ўзгаришининг таъсирини компенсация қилиш учун мўлжалланган ва термопара учлари уланган жой, яъни асбобнинг кириш панелида жойлашган. Rм дан ташқари ҳамма резисторлар манганиндан, Rм резистор эса мис ёки никелдан тайёрланади. Потенцпометрлар 4 хил габаритда чиқарилади: тўла габаритли (КСП 4), кичик габаритли (КСП 3 ва КСП жуда кичик габаритли кўрсатувчи КПП1, айланма шкалали кўрсатувчи КВП 1 ва кўрсатувчи, ўзиюрар КСП 1. Асбобнинг ўртача ремонт қилишгача бўлган хизмат қилиши вақти 10 йилдан кам эмас. Асбоб ичига сигнал берувчи ва бошқарувчи қурилмалар жойлашпирилиши мумкин. Download 322.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling