5-маъруза. MS Excel электрон жадвалида график имкониятлар.
Диаграммалар билан ишлаш.
ДИАГРАММАЛАР графиклар деб ҳам аталади.
Улар электрон
жадвалларнинг ажралмас қисмидир.
EXCELда
тузилган диаграммаларни
жойлаштиришнинг икки ҳил варианти мавжуд:
1.
Диаграммани варақнинг ички элементи сифатида бевосита вараққа
қўйиш. (Бу диаграмма жорий қилинган диаграмма деб аталади.)
2. Ишчи китобнинг янги диаграммалар варағида диаграмма қўйиш.
Диаграмма варағи ишчи китобнинг варағидан битта диаграммани сақлаши ва
катакчалари бўлмаганлиги билан фарқ қилади.
Агар диаграмма варағи активлаштирилса, унда
EXCEL менюси у
билан
ишлаш учун мос ҳолда ўзгаради.
«МАСТЕР ДИАГРАММ» (Диаграммалар устаси) ёрдамисиз
диаграммаларни ҳосил қилишда
EXCEL қўшимча кўрсатмасиз, қабул
қилинган турини кўради. Агар
«МАСТЕР ДИАГРАММ» (Диаграммалар
устаси) қўлланилса, унда
EXCEL бир нечта турини танлаб олиш имкониятини
беради.
«МАСТЕР ДИАГРАММ» (Диаграммалар устаси) пиктограммаси
ускуналар панелида қуйидаги кўринишга эга:
«Мастер диаграмм» ёрдамида қадамма-қадам диаграмма қуришни
кўриб чиқамиз:
1- қадам.
Ушбу расм бошқарув пиктограммаларида
ни сичқонча билан
белгилаганда пайдо бўлади. Расмнинг чап томонидаги рўйхатда
диаграмма
турлари, ўнг томонида унинг кўринишлари берилган.
Керакли тур ва
кўринишдаги диаграмма танланганидан кейин пастдаги «Далее»
кнопкаси
босилади.