5-мавзу. Билиш назарияси, ЙЎналишлари ва асосий муаммолари режа
Download 273.92 Kb. Pdf ko'rish
|
5-мавзу. Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР
5-МАВЗУ. БИЛИШ НАЗАРИЯСИ, ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА АСОСИЙ МУАММОЛАРИ РЕЖА: 1. Гносеология предмети. 2. Билиш шакллари: Ҳиссий билиш ва рационал билиш. 3. Хақиқат тушунчаси, унинг шакллари. 4. Амалиѐт ва билиш. 5. Илмий билиш, унинг мазмуни ва моҳияти. ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР: онг, эмоция, ўз-ўзини англаш, тил, ақл, ижтимоий билиш, гносеология, эпистемология, билиш назарияси, шахсий билим, фалсафий билим, мифологик билим, диний билим, объект, субъект, агностицизм, скептицизм, сезиш, идрок этиш, хотира, тасаввур қилиш, эмпирик билим, кузатиш, эксперимент, илмий муаммо, гипотеза, назария, хақиқат, хақиқат мезонлари, исботлаш, амалиѐт, билиш, тажриба, эксперимент, амалиѐт мақсади, амалиѐт шакллари. 1. Инсон ўзининг бевосита борлигини, мавжудлигини уни қуршаб турган дунѐ билан доимий алоқада амалга оширади. Дунѐда яшаш ва оптимал мослашиш учун инсон, унинг ақл-идроки ва ҳислари ташқарига, яъни дунѐни билишга қаратилган. М.Хайдеггернинг сўзлари билан айтганда «билиш тадқиқот сифатида мавжуд нарсани ҳисоботга жалб этади». Билиш фаолиятига инсон ҳаѐти ва фаолиятининг зарур элементи деб қарамоқ зарур. Билишнинг мақсади ва вазифаси турли ҳодисаларни ўрганиш йўли билан уларнинг чуқур, турғун, белгиловчи томонлари ва қирраларини, уларнинг моҳиятини очиб, хақиқатни англаб олишдан иборат. Антик фалсафадаѐқ софистлар ва Сократ дунѐқарашининг асосий масаласини инсоннинг табиатга, субъектнинг объектга, тафаккурнинг борлиққа муносабати масаласи сифатида илк бор таърифлаб берган эдилар. Янги замонда Ф.Бэкон ва Р.Декарт билиш тўғрисидаги таълимотни бойитиб, уни субъектнинг объектга муносабати деб таърифладилар. Декартнинг сўзларига кўра, субъект – бу билиш ҳаракатининг соҳиби бўлган шахсдир, фикрловчи «Мен» дир. Объект – бу субъектнинг билиш фаолияти йўналтирилган нарсадир, яъни бизни қуршаб турган бутун оламдир. Билиш объекти билиш вазиятида бевосита берилган эмас, у ижтимоий амалиѐтнинг ривожланиш даражаси билан белгиланади, детерминацияланади. Билиш субъекти ҳам ўзининг билиш фаолияти кенг амалга ошириладиган конкрет ижтимоий- тарихий вазият орқали белгиланади. Бинобарин, билишнинг ўзи ҳам ижтимоий табиатга эга, уни ижтимоий амалиѐт белгилаб беради. Дунѐни билиб бўладими ѐки йўқми, агар билиб бўлса, бу бизнинг онгимизда қандай акс этади, деган масала ҳамиша фалсафий фикрни қизиқтириб келган. Билиш назарияси, ѐки гносеология (юнонча – билиш ҳақидаги таълимот) – фалсафий таълимотларнинг ажралмас қисмидир. Download 273.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling