Узоқ муддатли режалаштиришнинг самарали бюджет тузишдаги ахамияти.
Узоқ муддатли режалаштиришнинг корхона бюджетини тузишдаги ахамияти жуда катта, негаки:
(a) кўзланган узоқ муддатли вазифалар мавжуд бўлмаса, у холда амалга оширилган харакатларни бахолаш мезони бўлмай қолади. Рахбарлар нимага эришиши керак-лигини билмай қоладилар.
(b) фаолият кўрсаткичларини бахолаш юзаки тарзда «ўтган йилдан яхши/ёмон» тарзи-да амалга оширилиши мумкин; бу холатда хеч ким бизнеснинг потенциалини тўғ-ри бахолай олмайди.
(c) кўп қарорлар, масалан, капитал харажатлар бўйича қарорлар ёки янги махсулот ишлаб чиқариш хақидаги қарорлар узоқ муддатга асосланган холда қабул қилини-ши мумкин. Узоқ муддатли прогнозлаш аниқ бўлмаслиги мумкин, лекин умуман бўлмагандан кўра ноаниқ бўлсада бундай прогнознинг мавжуд бўлгани яхши-роқдир. Узоқ муддатли прогнозга эга бўлмаган компания қашшоқ холатга тушиши мумкин, бу холатда эртами кечми мавжуд бўлган махсулотнинг сотиш хажмини сезиларли тарзда тушиб кетиши юз беради.
(d) қиска муддатда фаолиятга таъсир қилиши мумкин бўлган (масалан, рекламани кўпайтириш) шундай чекловлар мавжудки уларни компания бартараф этиши мум-кин. Агар компания ўининг холатини яхшиламокчи бўлса, у холда узоқ муддатли режалар тузиши лозим.
(e) охир оқибатда чекловчи омил бўлиб нафақат сотиш хажми, балки материаллар ёки ишчи кучи хам бўлиши мумкин. Агар компания бу каби холатни ёки муаммони олдиндан кўрмаган бўлса, у холда мазкур муаммо билан яшашига тўғри келади. Узоқ муддатли тўғри режага эга бўлган компания юзага келиши мумкин бўлган ёки мавжуд бўлган бу каби муаммони бартараф этиши мумкин.
Бюджетлаш жараёнининг босқичлари.
Вазифаларни белгилаш
Режалаштиришнинг дастлабки босқичи компаниядан мақсад ва вазифаларни бел-гилашни талаб этади ва унга мувофиқ иш тутади. Мақсадлар қуйидагилар нуқтаи назаридан аниқланади:
иқтисодий мақсадлар
бизнес тури
сотиладиган товарлар / хизматлар
хизмат кўрсатилаётган бозорлар
бозор улуши
режалаштирилган даромад
даромад, активлар, ва сотиш хажми ўсишининг талаб қилинган меъёри
Do'stlaringiz bilan baham: |