5-мавзу. Бошқарув ҳисобида бюджетлаштириш Режа


Қўлланилиши мумкин бўлган харакатларни излаб топиш


Download 101.96 Kb.
bet3/13
Sana27.01.2023
Hajmi101.96 Kb.
#1133105
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Бошкарув хисоби 5-маввзу

Қўлланилиши мумкин бўлган харакатларни излаб топиш
Қуйидагилар билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган стратегиялар ишлаб чиқилиши лозим:
* мавжуд бўлган махсулот учун янги бозорларни ташкил қилиш ва ривожлантириш;
* мавжуд бўлган бозорлар учун янги махсулотларни ишлаб чиқиш;
* янги махсулотлар учун янги бозорларни ташкил қилиш ва ривожлантириш.


Муқобил йўллар хақида маълумот олиш ва натижаларни бахолаш
Бу маълумотлар йигиш босқичидир
Харакатлар йўналишини танлаш
Қарор қабул қилинганидан кейин мазкур қарорларга асосланган узоқ муддатли қарорлар ишлаб чиқилади.


Узок муддатли режаларни амалга ошириш
Мазкур босқичда узоқ муддатли режалаштиришдан йиллик бюджет тузишга ўтиш учун йўл берилади. Бюджет стратегик режалар билан Бошқарув қарорларини қа-бул қилиш жараёнида уларни амалга оширилишини боғлайди. Бюджет узоқ муддатли режалаштириш жараёнининг ажралмас қисми сифатида қаралиши лозим.


Хақиқий натижалар мониторинги
Бу билан харажатлар ҳисоби бўйича бухгалтер шуғулланиши лозим. Бюджетда белгиланган сонлар билан солиштирган холда молиявий ва фаолиятнинг хақиқий нати жалари хақидаги бошқа ахборотларнинг тўлиқ ҳисобини амалга ошириши лозим.


Режадан четга чиқиш билан боғлиқ бўлган масалалар ечими
Бу режа бажарилиши жараёнини назорат қилиш бўлиб, унда режадаги оғишлар бўйича масалалар бюджетни ўзгартириш оркали ёки янги қўлланиладиган харакатлар-ни амалга ошириш орқали ўз ечимини топади.

3. Бюджет тайёрлаш


Агар сметали назорат муваффақиятли бўлишини хохласангиз унинг хусусиятли томонларига эътибор бериш лозим, айникса ташкилотда тизимнинг инсонларга таъси-рини ва аксинча. Фаолият буйича паст натижалар одатда тизимни юритиш усулини нотўғри танлашдан ва шунингдек инсон омили етарли даражада ҳисобга олинмаслиги натижасида хам келиб чиқади.
Бюджет – бу ташкилот ичида Бошқарувчилар хулқ атворига таъсир қилувчи йўллардан биридир. Рахбарлар томонидан қабул қилинадиган хеч бир қарор йўқки натижада улар молиявий натижага таъсир қилмайдиган ва режадаги билан хақиқат-даги натижалар солиштирилганда натижаларга таъсир қилмайдиган бўлсин. Фаолиятни хар томонлама қамраб олишлик хусусияти бюджетларда мавжудки шунинг учун бюджетлар оддий ташкилотнинг бошқа тизимларига қараганда асосий мухим бўлган афзалликка эгадир.

Download 101.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling