5-мавзу: Бюджетлаштириш режа: Корхоналарда бюджетлаштириш тизимининг
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
5-мавзу. Бюджетлаштириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. «Юқоридан пастга» вариантида
Молиявий бюджетларга
прогноз баланс, даромадлар ва харажатлар бюджети ва пул маблағлари ҳаракати бюджети киради. Худди шу гуруҳга молиявий фаолият бўйича тушумлар ва тўловларга тегишли режалар, юқорида тилга олинган инвестициявий бюджетларни ҳам киритиш мумкин. Компанияга қандай бюджетлар шакллари кераклигини, хатоларга йўл қўйилмаслиги учун қўшимча функционал режалар ва ёйилмаларга зарурат борми-йўми, ҳал қилинг. Масалан, ишлаб чиқариш компаниясига тўғри ишлаб чиқариш харажатлари бюджети, савдо компаниясига эса сотувларга харажатлар бюджети керак. Агар корхона илмий ишланмалар билан шуғулланса, режалар таркибига Илмий-тадқиқот ва тажриба- конструкторлик ишлари (ИТТКИ)га харажатлар бюджетини киритинг. Агар шахсий автопарк бўлса, уни сақлашга харажатлар бюджети керак. Лойиҳа компаниясига бюджетлаштиришда лойиҳавий ёндашув назарда тутилиши мақсадга мувофиқ, унда ҳар бир лойиҳага бюджетлар тўплами шакллантирилади. Режаларнинг амалда бажарилгани ҳақидаги ахборот манбаи бошқарув ва бухгалтерия ҳисоби режалари бўлгани боис, компаниянинг ҳисоб сиёсати керакли кўрсаткичларни олиш имконини беришига ишонч ҳосил қилинг. Ҳисоб маълумотларининг тафсилотларини ошириш талаб қилиниши мумкин: қўшимча субсчётларни, таҳлилий белгиларни киритиш; харажатларни ҳисобга олиш ва таннархни калькуляция қилиш усулларини қайта кўриб чиқиш; режанинг ижросини тезкор назорат қилиш учун ҳисобда маълумотларни акс этиришни тезлаштириш. Бюджетларни учта усулда режалаштириш мумкин: 1. «Юқоридан пастга» вариантида раҳбарият мақсадлар қўяди, масалан, фойда бўйича ёки харажатларни қисқартириш бўйича. Кейин мақсадлар МЖМ даражасигача декомпозиция қилинади. Бундай ёндашувда бюджетларнинг бажарилмаслиги хавфи бор, чунки режалаштиришда эришилган натижалар ва бизнес эҳтиёжларидан келиб чиқилади, ижрочилар имкониятлари эса эътиборга олинмайди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling