5 мавзу. Хотира жараёнлари ва турлари режа


Download 44.29 Kb.
bet2/4
Sana20.06.2023
Hajmi44.29 Kb.
#1627940
1   2   3   4
Bog'liq
Xotira jarayonlari va turlari

Эсга тушириш
Эсга туширишга хотира жараёни сифатида таъриф берилганда, унинг таъсири натижасида узоқ муддатли хотира тизимида аввал мустаҳкамланган турли хусусиятли материаллар ва таассуротларни оператив (тезкор) хотира жабҳасига кўчиришнинг фаоллашуви назарда тутилади. Олдин ўзлаштирилган материалларни хотирада қайта тикланиши, яъни хотирада тўпланиб (йиғилиб) қолган изларнинг фаоллашув жараёни мураккаб ёки енгил кечишининг даражаларига биноан тавсифланиши мумкин: а) бизни қуршаб турган нарса ва ҳодисаларни, ҳеч иккиланмасдан «автоматик» тарзда таниш; б) қарийб унитилиш даражасида бўлган нарса ва ҳодисаларни қийинчилик ва азоб билан эслаш кабилар. Ана шу талқиндан келиб чиққан ҳолда эсга тушириш жараёнининг ички тузилишига биноан бир нечта турларга ажратиш мақсадга мувофиқ: таниш-бевосита шахс ёки нарсани эсга тушириш (ихтиёрий ва ихтиёрсиз тарзда) ва эслаш (хотира ихтиёрий ёки ихтиёрсиз ҳолатда). Бу аснода инсоннинг турмуш тарихи (ҳаётий салномаси), унинг умр давомидаги (онтогенетик) хотираси ва уни эслаш шахс учун алоҳида аҳамият касб этади.
Эслаш ихтиёрий эсда олиб қолишга ўхшаб мураккаб ақлий ҳаракат хусусиятига эга бўлиши мумкин. Касб-коридан қатъи назар, ҳар қандай шахс обьект ва субьектларни оқилона эслаш кўникмасини эгаллашга интилиши (одатланиши) лозим. Маълумки, инсоннинг ўз билимларидан фойдаланишнинг тайёргарлик даражаси ва мақсулдорлиги унга бевосита боғлиқдир. Тажрибаларнинг кўрсатишига қараганда, пухта, мустаҳкам эсда олиб қолиш жараёни муваффақиятли эсга туширишини таъминлайди.
Шуни таъкидлаш жоизки, эслашнинг муваффақияти кўп жиҳатдан репродуктив топшириқнинг мазмуни нечоғлик аниқ, ёрқин, аниқланган бўлишига боғлиқ. Мабодо эслаш жараёнида қийинчиликлар вужудга келса, у тақдирда репродуктив топшириқ моҳиятидан келиб чиққан холда фикрлаш, хотирлаш кенг кўламдаги билимлардан торроқ тизимли билимлар сари йўналтирилиши жоиз. Бунинг учун даставвал нимани эсга тушириш аниқлангандан кейин ассоциацияларни фаоллаштириш мақсадида солиштириш, қиёслаш, фарқлаш, ўхшатиш, ақлий операцияларидан фойдаланиш маъқул. Эслаш хотиранинг эсга тушириш жараёни сингари танлаш ёки саралаш хусусиятига эга. Инсон нутқида аниқ мужассамлашган ва англанилган репродуктив топшириқ (вазифа, масала, муаммо) эслашнинг кейинги ақлий ҳаракатга йўналтирилганлиги туфайли хотира маҳсулининг энг муҳимини ажратиб ёки танлаб олишга ёрдам беради.
Эслашнинг муваффақияти кўп жиҳатдан уни амалга оширишда ақлий усул ва воситаларидан қандай фойдаланишига боғлиқ. Хотиранинг муҳим воситалари қаторига: материалларни (кўлами ва хажмига биноан) эслашнинг режасини тузиш; Объект ва субъект моҳияти хамда хусусиятига мутаносиб образларни (тимсолларни) кўз ўнгига келтириш; билвосита ассоциацияларни пайдо қилувчи мақсадга йўналтиргиан ички ва ташқи турткки (мотив) ларни қўзғатиш ва бошқариш.
Эслашнинг муваффақиятли кечиши кўп жиҳатдан репродуктив топшириқни бажаришнинг қанчалик асосланганлигига жиддий боғлиқ. Муаммонинг асосланганлиги уни шахс томонидан англаш сари етаклайди. Эслаш жараёни ўтмиш таассуротларини оддий тарзда эсга туширишгина эмас, балки у олдинги билимларининг янгилари билан алоқага киришуви, янгича тартибга келтирилиши, чуқурроқ англаниш даражасига ўсиб ўтиши ҳамдир.

Download 44.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling