5-мавзу: ms access дастури ( Маълумотлар базалари) ва уларни бошқариш тизимлари
Download 137.92 Kb.
|
5-Ma’lumotlar bazalari va ularni boshqarish tizimlariмаъруза крил
5-мавзу: MS Access дастури ( Маълумотлар базалари) ва уларни бошқариш тизимлари Режа:
2. Маълумотлар базасининг моделлари турлари. 3. Маълумотлар базасини бошқариш тизимларида ишлаш технологияси 4. Биг Дата технологиялари Таянч иборалар: Маълумотлар базаси, релясион, иерархик ва семантик тармок, майдонлар, ёзувлар, оддий матн майдони, МЕМО-катта улчамли матн майдони, сонли майдон, сана ва вакт майдони, пул бирлиги номи билан аталувчи майдон, ҳисоблагич майдони, мантиқий амал натижасини сакловчи майдон, ОЛЕ-номи билан юритувчи майдон, гиперссилка майдони, қийматлар руйхатидан иборат булган майдон, уникал майдон,уникал майдон, шакл.
1. Маълумотлар базаси тушунчаси. База бу – ишлов берилмаган елементлар бўлиб, уларнинг ичига матн, сон, тасвир, аудио ва видеолар кириши мумкин. Масалан, матн клавиатурада киритилади, овоз компютер микрофони орқали, фототасвирлар рақамли камера, видео ва унинг овози еса рақамли видеокамера орқали ёзилади ҳамда компютернинг хотирасига сақланади. Aхборот – бу ишлов берилган маълумотдир. Aниқроғи ташкилий, аниқ, сифатли ва фойдали маълумотлардир. Ундан ташқари ахборот ҳужжатлари аудио кўринишида, тасвир ва видео кўринишда бўлиши мумкин. Масалан, мулоқот алоқаси (яъни ёзилган овоз) електрон хат шаклида, дўстга, оила аъзоларига уларни ешитиш учун юборилган бўлиши мумкин. ЙAна бир мисол, дўстлар рақамли камерада олинган фоторасмни Веб саҳифада кўриши мумкин. Веб камерада реал вақт режимида видео конференсия шаклида кўриб, гаплашиш мумин бўлади. Компютерлар ахборотларни маълумотлар базаси асосида ишлов беради. Масалан, университетнинг маълумотлар базаси деганда, ўқув хоналари, ўқув фанлари, ўқув соатлари, ўқитувчилар ва талабалар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи база тушунилади. Талаба дарсга келганда, базани бошқарувчи махсус ходим компютерга бир нечта елементлар киритиб, уни дарсга киришига рухсат беради. Махсус ходим ундан ташқари талабанинг фототасвирини компютерга киритиш учун рақамли камерадан ҳам фойдаланади. Бу талаба ҳақидаги расм ва бошқа маълумотлар компютернинг асосий хотира қуримаси қаттиқ диск (ҲҲД)да сақланади. Кейин еса компютер янги ишлов берилган талаба ҳақидаги маълумотни чоп етиш учун принтерга юборади(1-расм). Талабанинг ИД рақами шахсини тасдиқловчи ҳужжати якунлангандан кейин маълумотлар базасини бошқариш дастурий таъминоти ёрдамида дискнинг магнит йўлагида кодировка қилинади. Ушбу дастур маълумотлар базасини бошқариш тизими (МББТ) дейилади. Ушбу дастурда маълумотларни қўшиш, модификация қилиш, базадан уларни ўчириш, маълуотлар базаси бўйича шакл (форма) ва ҳисобот (отчет) тайёрлаш мумкин бўлади. Бу дастурнинг янги версиялари ва уларнинг афзаллик жиҳатларини қуйида келтириб ўтилган. 1-расм. Янги талабанинг маълумотларига махсус дастур ёрдамида ишлов бериб, унга дарчга кириши учун рухсатнома бериш. Ҳеч бир инсон инкор қилолмайдики, ҳозирги кунда ахборот технологиялари асрида яшаяпмиз. Ваҳоланки, ўзимизга тегишли ёки иш фаолиятимизга тегишли кўпгина ахборотларни електрон тарзда олиб юрамиз. Қолаверса, дунё аҳолисининг каттагина қисми кундалик ҳаётда улкан ҳажмдаги ахборотлар мажмуи бўлган интернет тармоғидан фойдаланади. Биз фойдаланадиган ахборот ҳажми катталашиб борган сари уни бошқариш мураккаблашиб бораверади. Савол келиб чиқиши табиийки, қандай қилиб интернет тармоғидаги қидирув сайтлари биз қидирган ахборотни секундлар ичида минглаб муқобиллари билан бирга топиб беради? Қандай қилиб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламидан иборат електрон ахборот тизимлари бизнинг сўровга мос ҳужжатларни бир лаҳзада топиб беради? Жавоб оддий, буларнинг ҳаммаси берилганлар базасини бошқариш тизимлари (кейинги ўринларда БББТ) орқали амалга оширилади. БББТ учун кўп дастурий таъминотлар ишлаб чиқилган, мисол учун СҚЛ Сервер, Ораcле, МйСҚЛ, МС Accесс ва ҳ.к. 2. Маълумотлар базасининг моделлари турлари. МБ битта ёки бир неча моделларга асосланган булиши мумкин. Хар кандай моделга узининг хоссалари (параметрлари) билан тавсифланувчи объект сифатида караш мумкин. СҲундай объект устида бирор амал (иш) бажарса булади. МБ моделларининг учта асосий турлари мавжуд: Релясион, иерархик ва семантик тармок. Релясион (лотин тилидаги релатио-муносабат сўзидан олинган) моделда маълумотларни сақлаш уни ташкил етувчи кисмлари орасидаги муносабатларга асосланган. Енг содда холда у икки улчовли массив ёки жадвалдан иборат булади. Мураккаб ахборот моделлари ана шундай жадвалларнинг ўзаро боғланган тўпламидан иборат. МБнинг иерархик модели пастки погонадаги юкори поғонадагига бўйсиниш тартибида жойлашган елементлар тупламидан иборат булади ва агдарилган дарахт(граф)ни ташкил етади. Ушбу модел сатх, тугун, боғланиш каби параметрлар билан тавсифланади. Унинг ишлаш тамойили шундайки, қуйи сатҳдаги бир неча тугунлар боғланиш ёрдамида юқорироқ сатҳдаги битта тугун билан боғланган бўлади. Тугун- бу иерархиянинг берилган сатҳида жойлашган елементнинг ахборот моделидир. МБнинг семантик тармоқ модели иерархик моделга ўхшашдир. У ҳам тугун, сатҳ, боғланиш каби асосий параметрларга ега. Лекин семантик тармоқ моделида турли сатхдаги елементлар орқали «еркин», яъни «ҳар бири ҳамма билан» маъноли боғланиш қабул қилинган. Кўпчилик МБлар жадвал тузилмасига ега. Унда маълумотлар адреси сатр ва устунлар кесишмаси билан аникланади. МБда устунлар-майдонлар, сатрлар еса ёзувлар деб аталади. Майдонлар МБнинг тузилмасини, ёзувлар еса, унда жойлашган маълумотларни ташкил етади. Майдонлар - МБ тузилмасининг асосий елементларидир. Улар маълум хусусиятларга ега бўладилар. Ҳар қандай майдоннинг асосий хусусияти унинг узунлигидир. Майдон узунлиги ундаги белгилар сони билан ифодаланади. Майдоннинг яна бир хусусияти, унинг номидир. Майдонда унинг номидан ташкари яна имзо хусусияти хам мавжуд. Имзо-устуннинг сарлавҳасида акс еттириладиган ахборотдир. Уни майдон номи билан аралаштириб юбормаслик лозим. Aгар имзо берилмаган бўлса сарлавҳада майдон номи ёзиб қўйилади. Турли типдаги майдонлар турли мақсадларда ишлатилади ва турли хоссаларга ега бўлади. Майдонларнинг хусусияти билан танишиб чиқамиз: 1. Оддий матн майдони. Белгилар сони 255 дан ошмаслиги керак. 2. МЕМО-катта улчамли матн майдони. Белгилар сони 65535 дан ошмаслиги шарт. Оддий матн ва МЕМО майдонида ҳисоб ишларини бажариб бўлмайди. 3. Сонли майдон. Сонли маълумотларни киритишга хизмат килади ва хисоб ишларини бажаришда фойдаланилади. Бу майдон 1,2,4,8 ва 16 байтли бўлиши мумкин. 4. Сана ва вакт майдони. Бу майдон сана ва вақтни бичимланган ҳолда сақлаб қўйиш имконини беради (01.06.01 20:29:59). 8 байт ўлчамга ега. 5. «Пул бирлиги» номи билан аталувчи майдон. Бу майдондан ҳисоб китоб ишларини юритишда фойдаланилади. 6. Ҳисоблагич майдони. Бу майдон 4 байт узунликка ва автоматик равишда маълум сонга ошиб бориш хусусиятига ега. Ушбу майдондан ёзувларни номерлашда фойдаланиш қулайдир. 7. Мантиқий амал натижасини сакловчи майдон. Бу майдон «рост» (труе) ёки «ёлғон» (фалсе) қийматни сақлайди. Майдон ўлчами 1 байт. 8. ОЛЕ-номи билан юритувчи майдон. Бу майдон Ехcел жадвалини, Wорд ҳужжатини, расм, овоз ва бошқа шу каби маълумотларни иккилик саноқ системасида сақлайди. Майдон ўлчами 1 Г байтгача. 9. Гиперссилка майдони. Бу майдон белги ва сонлардан иборат бўлиб, бирор файл ёки сайтга йўл курсатади. 10. Қийматлар руйхатидан иборат бўлган майдон. Бу майдон бир қанча қийматлардан иборат бўлган руйхатдан танланган аниқ бир қийматни сақлайди. Жадваллар орасидаги муносабатлар ишончли ишлаши ва бир жадвалдаги ёзув оркали иккинчи жадвалдаги ёзувни топиш учун жадвалда алохида майдон-уникал майдон бўлиши таъминланади. Уникал майдон-бу қийматлари такрорланмайдиган майдондир. Мисол сифатида талабалар ҳақидаги маълумотларни сақловчи маълумотлар омборининг бир қисмини келтирамиз.
3. Маълумотлар базасини бошқариш тизимларида ишлаш технологияси. Aввало маълумотлар базасини яратиш босқичларини аниқлаб олайлик. Бунда қуйидаги босқичларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 1. Муаммонинг қўйилиши. Бу босқичда МБ ни яратиш учун вазифа шакллантирилади. Унда базанинг таркиби, нима учун ишлатилиши, яратиш мақсади батафсил баён етилади. СҲунингдек, ушбу МБ да қандай турдаги ишларни бажариш мўлжалланаётганлиги (ташлаш, қўшиш, маълумотларни ўзгартириш, хисоботни екранда чиқариш ёки чоп етиш ва ҳакозо) санаб ўтилади. 2. Объектнинг таҳлили. Бу босқичда МБ қандай объектлардан тузилиши мумкинлиги ва уларнинг хусусиятлари, яъни объект қандай параметрлар билан аниқланиши кўриб чиқилади. Барча маълумотларни алоҳида ёзувлар ёки жадваллар кўринишида жойлаштириш мумкин. Шундан сўнг ҳар бир алоҳида ёзув бирлигининг тури (матнли, сонли ва хоказо) аниқланади. 3. Модел синтези. Бу босқичда юқоридаги таҳлил асосида МБ модели танланади (Релясион, иерархик, тармоқли). Хар бир моделнинг ютуқлари, камчиликлари аниқланиб, яратилаётган МБ нинг 1-босқичда қўйилган талабларга жавоб бериш-бермаслиги, қўйилган масалани ечиш имкониятига ега бўлиши кўриб чиқилади. Модел танлангандан сўнг унинг схемаси жадваллар ва тугунлар орасидаги боғланишлар кўрсатилган ҳолда чизиб чиқилади. 4. Aхборотни тасвирлаш усуллари, дастурий ускуна. Модел яратилгандан сўнг дастурий махсулотга боғлиқ холда ахборотни тасвирлаш усулини аниқлаб олиш керак. Кўпчилик МББТда маълумотларни икки хил кўринишда сақлаш мумкин: -шакллардан фойдаланиб; -шакллардан фойдаланмасдан; Шакл-фойдаланувчи тамонидан базага маълумотларни киритиш учун яратилган график интерфейсдир. 5. Объектнинг компютер мобелининг синтези ва уни яратиш технологияси. Танлаб олинган дастурий махсулотнинг ускунавий имкониятларини кўриб чиқиб, компютерда МБни бевосита яратишга киришиш мумкин. МБ нинг компютер моделини яратиш жараёнида хар кандай МББТ учун типик булган айрим босқичларни ажратиб кўрсатиш мумкин: а) МББТни ишга тушириш, МБнинг янги файлини яратиш ёки олдиндан яратилган базани очиш. б) дастлабки жадвални ёки жадвалларни яратиш: в) екран шаклларини яратиш: г) МБни тўлдириш. МБни тўлдириш икки кўринишда олиб борилади: Бунда сонли ва матнли майдонларни жадвал куринишида, МЕМО ва ОЛЕ туридаги майдонларни шакл кўринишида тўлдириш лозим. 1. Яратилган МБ билан ишлаш. МБ билан ишлаш деганда қуйидаги имкониятлар назарда тутилади: -керакли ахборотларни излаш; -маълумотларни сақлаш; -Маълумотларни танлаб олиш; -чоп етиш; -Маълумотларни ўзгартириш ва тўлдириш. МБ яратиш босқичлари ва унда ишлаш тамоиллари билан қуйида Миcрософт Accесс МББТ мисолида танишиб чиқамиз. МББТ билан ишлаганда екранга ишчи майдон ва бошқарув панели чиқарилади. Бошқарув панели менюси, ёрдамчи бошқарув соҳасини ва ёрдам бериш сатрини ўз ичига олади. Уларнинг екранда жойлашиши турлича бўлиб, конкрет дастур хусусиятларига боғлик. Aйрим МББТлар екранга директивалар ойнасини (буйруқлар ойнасини) ёки буйруқлар сатрини чиқариш имкониятига ҳам ега. МББТнинг муҳим хусусияти-айрим амалларни бажариш учун оралиқ сақлаш буферидан фойдаланишдир. Aлмашиш буфери нусхалаш ёки кўчириш амалларини бажаришда нусха олинаётган ёки кўчирилаётган маълумотларни вақтинча сақлаб туриш учун ишлатилади. Маълумотлар йўқотилгандан сўнг хам улар буферга жойлаштирилади ва янги маълумотлар қисми ёзулгунча у ерда сақланиб туради. МББТ дастурлари етарли сондаги буйруқларга ега бўлиб, уларнинг ҳар бирида турли параметрлар (опсиялар) бўлишин. Буйруқларнинг бундай тизими қўшимча опсиялари билан биргаликда МОБТнинг хар бир тури учун ўзига хос менюни ташкил етади. Менюдан бир буйруқни танлаш қуйдаги икки усулдан бири орқали амалга оширилиши мумкин: -курсорни бошқариш тугмачалари ёрдамида танланган буйруқ устига олиб бориш ва ЕНТЕР тугмачасини босиш. -танланган буйруқнинг биринчи харфини клавиатурадан киритиш. МББТларнинг узига хос хусусиятларига қарамасдан, фойдаланувчи ихтиёрига бериладиган буйруқлар тўпламини қуйдаги гуруҳларга бўлиш мумкин: -файллар билан ишлаш буйруқлари; -таҳрирлаш буйруқлари; -бичимлаш буйруқлари; -ойналар билан ишлаш буйруқлари; -МББТ нинг асосий ҳолатларида (жадвал, шакл, ҳисобот, сўров) ишлаш буйруқлари; -қўшимча маълумот олиш буйруқлари. МББТ билан ишлашни қуйдаги унумлашган технология асосида олиб бориш мумкин. МБ жадвалларининг тузилмасини яратиш МБ нинг янги жадвалини шакиллантириш МББТ билан ишлаган жадвал тузилмасини яратишдан бошланади. Ушбу жараён майдонлар номларини, уларининг турлари ва ўлчамларини аниқлашни ўз ичига олади. Маълумотларни киритиш ва тахрирлаш Деярли барча МББТлар жадвалларга маълумотлар киритиш ва уларни тахрирлашга имкон беради. Бу ишларни икки усулда бажариш мумкин: -жадвал кўринишда таклиф етиладиган стандарт шакллар ёрдамида; -фойдаланувчи томонидан махсус яратилган екранли шакллар ёрдамида. Жадвалдаги маълумотларга ишлов бериш МБ жадвалларидаги маълумотларга сўровларни ишлатиш йўли билан ёки махсус ишлаб чиқилган дастурни бажариш жараёнида ишлов бериш мумкин. «Запрос» (Сўров) деганда ёзувларни танлаш учун бериладиган кўрсатма тушунилади. Сўровни бажариш натижасида вақтга боғлик маълумотлар тўплами (динамик тўплам)дан иборат жадвал ҳосил бўлади. Динамик тўпламнинг ёзувлари бир ёки бир неча жадвалдан иборат майдонларни ўз ичига олиши мумкин. Сўров асосида ҳисобот ёки шаклни тузиш мумкин. МБдан ахборотни чикариш Ҳар қандай МББТ компютер екранига ёки чоп етиш қурилмасига «Таблици» (Жадваллар)ёки «форми» (шакллар) холатларидан МБдаги маълумотни чиқаришга имкон беради. МББТ билан ишлаётган фойдаланувчи маълумотларни чиқариш учун ҳисоботларни тузишнинг махсус воситаларидан фойдаланиш имкониятига ега. Биг Дата технологиялари. 2010 йилда ўсиб бораётган катта маълумотлар муаммосини ҳал қилиш учун биринчи уринишлар пайдо бўлди. Дастурий таъминот маҳсулотлари катта ҳажмли массивлардан фойдаланиш пайтида хатарларни минималлаштиришга қаратилган. 2011 йилга келиб, Миcрософт, Ораcле, ЕМC ва ИБМ каби йирик компаниялар катта маълумотларга қизиқиш билдирдилар - улар биринчи бўлиб ўзларининг ривожланиш стратегияларида Биг дата-дан фойдаланишди ва жуда муваффақиятли бўлишди. 2013 йилда университетлар катта маълумотларни алоҳида фан сифатида ўрганишни бошладилар - ҳозирда нафақат маълумоцҳунослик ушбу соҳадаги муаммолар билан шуғулланмоқда, балки ҳисоблаш фанлари билан бир қаторда муҳандислик ҳам. Биг Дата нима учун? Биг Дата парадигмаси учта асосий вазифани белгилайди. • Aнъанавий реляцион маълумотлар базасидан самарали фойдалана олмайдиган юзлаб терабайт ёки петабайт маълумотларини сақлаш ва бошқариш. • Матн, расмлар, видеолар ва бошқа турдаги маълумотлардан иборат тузилмайдиган маълумотни ташкил қилиш. • Катта маълумотни таҳлил қилиш, бу тузилмайдиган маълумот билан қандай ишлаш кераклиги, таҳлилий ҳисоботларни яратиш, шунингдек, башоратли моделларни амалга ошириш. Биг Дата лойиҳалари бозори бизнес-разведка (БA) бозори билан бир-бирига зид бўлиб, унинг ҳажми, мутахассисларнинг фикрига кўра, 2012 йилда дунёда 100 миллиард долларни ташкил етган. У тармоқ технологиялари, серверлар, дастурий таъминот ва техник хизматларнинг таркибий қисмларини ўз ичига олади. Шунингдек, Биг Дата технологияларидан фойдаланиш компаниялар фаолиятини автоматлаштириш учун ишлаб чиқилган даромадларни кафолатлаш (РA) класси ечимлари учун муҳимдир. Даромадларни кафолатлашнинг замонавий тизимлари, молиявий натижаларнинг пасайишига олиб келиши мумкин бўлган йўқотишларни ёки маълумотларнинг бузилишини ўз вақтида аниқлашга имкон берадиган номувофиқликларни аниқлаш ва маълумотларни чуқур таҳлил қилиш воситаларини ўз ичига олади. Ушбу фонда, Россия компаниялари ички бозорда Биг Дата технологияларига талабни тасдиқлайдилар, Биг Дата ечимларини муваффақиятли амалга ошириш учун компания инвестиция ҳолатини ҳисоблаши керак ва бу кўплаб номаълум компонентлар туфайли катта қийинчиликларга олиб келади. Бундай ҳолларда, таҳлилларнинг парадокси келажакда ўтмиш асосида башорат қилади, бу кўпинча маълумотларга ега емас. Бундай ҳолда, дастлабки ҳаракатларингизни аниқ режалаштириш муҳим омил ҳисобланади: Биринчидан, битта аниқ бизнес-муаммони аниқлаш керак, бунда Биг Дата технологияларидан фойдаланилади, бу вазифа танланган концепциянинг тўғрилигини аниқлашнинг ядроси бўлади. Сиз ушбу вазифа билан боғлиқ маълумотларни тўплашга еътибор қаратишингиз керак ва концепцияни тасдиқлаш пайтида сиз ундан фойдаланишингиз мумкин турли хил воситалар, келажакда кўпроқ хабардор қарорларни қабул қилишга имкон берадиган жараёнлар ва бошқарув амалиётлари. Иккинчидан, маълумотларни таҳлил қилиш кўникмаларига ва тажрибасига ега бўлмаган компания Биг Дата лойиҳасини муваффақиятли амалга ошириши даргумон. Керакли билим доимо маълумотлар билан ишлаш сифатига таъсир қилувчи асосий омил бўлган аввалги таҳлилий тажрибадан келиб чиқади. Маълумотлардан фойдаланиш маданияти жуда муҳимдир, чунки кўпинча маълумотни таҳлил қилиш бизнес ҳақида аниқ ҳақиқатни очиб беради ва бу ҳақиқатни қабул қилиш ва у билан ишлаш учун сизга маълумотлар билан ишлашнинг ривожланган усуллари керак бўлади. Учинчидан, Биг Дата технологияларининг аҳамияти тушунчаларни тақдим етишдан иборат.Яхши таҳлилчилар бозорда кам таъминотга ега. Уларга маълумотларнинг тижорат маъносини чуқур тушунадиган ва улардан тўғри фойдаланишни биладиган мутахассисларни чақириш одатий ҳолдир. Маълумотни таҳлил қилиш бизнес мақсадларига еришиш воситасидир ва Биг Дата-нинг қийматини тушуниш учун сизга тегишли хатти-ҳаракатлар моделини ва ҳаракатларингизни тушунишни талаб қилади. Бундай ҳолда, катта маълумотлар истеъмолчилар ҳақида жуда кўп фойдали маълумотларни тақдим етади, улардан ўзингизнинг бизнесингиз учун фойдали бўлган қарорларни қабул қилишингиз мумкин. Россиянинг Катта маълумотлар бозори енди шакллана бошлаганига қарамай, ушбу соҳадаги индивидуал лойиҳалар аллақачон муваффақиятли амалга оширилмоқда. Улардан баъзилари маълумотларни йиғиш соҳасида, масалан, Федерал Солиқ хизмати ва Тинкофф кредит тизимлари банки учун лойиҳалар, бошқалари маълумотни таҳлил қилиш ва унинг натижаларини амалда қўллаш нуқтаи назаридан муваффақиятли бўлишади: бу Сйнқера лойиҳасидир. Хўш, Биг Дата 2017 нимани англатади? Буларнинг барчаси рақамли давр бошидан бери биз яратадиган маълумотлар миқдорининг кескин ўсиши билан бошланди. Бу, асосан, компютерлар сони ва қувватининг кўпайиши, Интернетнинг кенгайиши ва барчамиз яшаётган реал, жисмоний дунёдан маълумотларни олиш ва уни рақамли маълумотларга айлантиришга қодир технологияларни ривожлантириш натижасида рўй берди. 2017 йилда биз Интернетга кирганимизда, ишлаб чиқарилган ГПС смартфонларимиздан фойдаланганимизда, ижтимоий тармоқлардаги дўстларимиз билан мулоқотда бўлганимизда маълумотларни ишлаб чиқарамиз. мобил иловалар ёки харид қилганимизда мусиқа. Нима қилишимиздан қатъи назар, агар бизнинг ҳаракатларимиз ҳар қандай рақамли транзакцияларни ўз ичига олса, биз орқамизда кўплаб рақамли изларни қолдирамиз деб айта оламиз. Яъни деярли ҳар доим ва ҳамма жойда. Бундан ташқари, машиналарнинг ўзи томонидан ишлаб чиқарилган маълумотлар ҳажми жуда катта тезликда ўсиб бормоқда. Бизнинг ақлли қурилмаларимиз бир-бири билан алоқа қилганда маълумотлар яратилади ва узатилади. Дунё бўйлаб ишлаб чиқариш заводлари кечаю кундуз маълумотларни тўплайдиган ва узатадиган ускуналар билан жиҳозланган. Яқин келажакда бизнинг кўчаларимиз тўрт маротаба ўлчовли хариталар асосида ўз йўналишини ўзгартирадиган ўз-ўзидан ҳаракатланадиган автомобиллар билан тўлдирилади. Download 137.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling