5-Mavzu. O’rta Osiyoning qadimgi aholisi reja
Илк давлатларнинг асосий белгилари
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
5 mavzu. Seminar. O\'z tarixi
Илк давлатларнинг асосий белгилари. Ижтимоий-иқтисодий белгилар Археологик белгилар Аҳоли сонининг ошиши ва ижтимоий табақаланишни кўрсатувчи белгилар Турар жой манзилгоҳларининг ошиши; манзилгоҳларнинг ҳудуддий кенгайиши; қабрлар ва уларда учрайдиган топилмаларнинг сон ва сифат кўрсатгичлари. Илк давлат маркази- шаҳарнинг мавжудлиги Шаҳарларнинг пайдо бўлиши; шаҳар атрофида қишлоқ-манзилгоҳларнинг жамланиш жараёни. Ҳунармандчиликнинг ривожланиши Ҳунармандчилик соҳаларининг марказлашиш жараёни; ҳунармандчилик маҳсулотлари турларининг ошиши, сифатий ўзгаришлар. Дехқончиликнинг ривожланиши Меҳнат қуролларнинг такомиллашуви; сунъий суғориш шаҳобчалалари ва каналларнинг пайдо бўлиши; экин турлари сонининг ошиши. Чорвачиликнинг ривожланиши Уй ҳайвонлари суяклари сонининг ошиши. Ҳарбий ишларнинг такомиллашучи Ҳарбий истеҳкомлар мавжудлиги; қуролларнинг такомиллашуви; мудофа иншоатлар, буржлар. Кишиларни руҳий бирлаштирувчи марказлашган дин Оила алтарларининг мавжудлиги; монументал ибодатхоналар. Савдо ва маданий алоқалар Бошқа маданиятларга хос бўлган моддий маданият намуналари; қадимги алоқа йўлларининг такомиллашуви. Хусусий мулк, сиёсий бирлашма белгиси Муҳр. Жамиятнинг цивилизацияси даражаси Ёзув. Теология назарияси. Тарафдорлари: XIII аср, Фома Аквинский, XIX аср Жозеф Местр, ислом мафкураси ва католик черкови. Бу назария давлатлар келиб чиқишини илоҳийлик билан боғлайди. Қадимги даврдаёқ пайдо бўлган бу назария илк давлатларнинг диний бошқарув шаклларини (теократик) қаттиқ туриб ҳимоя қилади. Патриархал назария. Бу назария дастлаб Аристотел асарларида аосланиб, XIII аср Р.Фильмер томонидан ривожлантирилди. Бу назария тарафдорлари дастлабки давлат бевосита оиладан ўсиб чиққан деб ҳисоблайди. Унга кўра давлат ҳокимияти отанинг оила аъзолари устидан ҳокимлигини белгилаб беради. Патремониал назария. XIX асрда яшаган француз олими А.Галлер томонидан ишлаб чиқилган. Бу назария тарафдорлари давлат ерга мулкчилик ҳуқуқидан келиб чиққан (патримомум) деб ҳисоблашади. Яъни, ҳокимият, ерга эгалик қилиш ҳуқуқидан бевосита у ерда яшовчи одамларга ёйилади. Шартномавий назария. XVII-XVIII асрлада кенг ёйилган бу назария тарафдорлари А.Горций, Ж.Локк, Т.Гобс, Ж.Руссо, Д.Дидро, Ш.Монтескье кабилар эди. Бу назарияга кўра давлат-одамлар ўртасида тузилган шартнома асосида одамларнинг онгли равишда бирлашишидир. Одамлар шартноманинг кучи билан ўз эркинлиги, ўз ҳокимиятининг бир қисмини давлатга берадилар. Зўравонлик назарияси. Тарафдорлари: Е.Дюринг, Л.Гумилович, К.Каутский. бу назария тарафдорлари давлат чексиз ва ҳимоясиз қабилаларнинг кучли ва уюшган қабилалар томонидан босиб олиниши йўли билан зўравонлик ёки куч ишлатиш йўли билан пайдо бўлган деб ҳисоблайдилар. Ирригация назарияси. Немис олими К.Виттфогель томонидан ишлаб чиқилган. Бу назарияга кўра, давлатларнинг пайдо бўлиши, уларнинг бирламчи деспотик шакллари шарқий аграр вилоятларда улкан иншоатлар қурилиши билан боғланади. Психология назарияси. Тарфдорлари: Л.Петражетский, З.Фрейд, Г.Тард. бу назария тарафдорлари давлатнинг пайдо бўлиниши инсон психологияси, шахснинг жамоада яшашга эҳтиёжи, обрўли кишиларни излаш, буйруқ бериш ва итоат истаги билан изоҳлайдилар. Синфий назария. Тарафдорлари: К.Маркс, Ф.Энгельс, В.Ленин, Г.Плеханов. Бу назарияга кўра, синфлар пайдо бўлиши ва улар ўртасида синфий кураш кескинлашувининг якунидир. Давлат бир синфнинг бошқа синф устидан ҳукмронлик қуролидир. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling