5-мавзу Силикат бетонларни юқори босим ва температура ёрдамида қотишини тезлаштириш
Download 296.98 Kb.
|
5-мавзу
Иккинчи босқич автоклавдаги босим ошганда, яъни t > 100°С бўлиши билан бошланади. Босим ошганда иссиқлик алмашиниши тезлашади ва буюмни барча қисми қизийди. Учинчи босқичда буюм маълум ҳарорат ва босимда ушлаб турилади. Ушлаб туриш вақти 30-60 дақиқага етганда буюмни барча қисмидаги ҳарорат бир ҳил бўлади.
Ушлаб туриш вақти босим ошиши билан камайтирилади. Тўртинчи босқичда босим камая бошлайди. Бу вақтда буюм ҳарорати муҳит ҳароратидан баланд бўлади ва шу боис материал ғовакларида буғ ҳосил бўлади. Бу босқичда буюмда дарз пайдо бўлиши мумкин ва бунга йўл қўймаслик учун автоклавдаги босимни имкон қадар секин камайтириш керак. Бешинчи босқичда буюм ҳарорати 100°С дан меёрдаги ҳароратга қадар туширилади. Бунда ҳам ҳарорат буюмда микродарзлар ҳосил бўлмайдиган даражада туширилиши керак. Оҳак ва портландцемент асосидаги боғловчилар ишлатилганда изотермик ушлаб туришдаги оптимал босим 1,2-1,6 МПа ҳисобланади.
Саноат чиқиндилари, масалан, нефелин шлами ишлатилганда оптимал босим 1,6-2 МПа бўлади. Автоклав ишлов беришнинг муддати буғ босимига боғлиқ бўлади. Босим паст шароитда (≤ 0,9 МПа) изотермик тутиб туриш муддатининг оширилиши буюм мустаҳкамлигини ошириш имконини беради. Босим юқори бўлган шароитда эса натижа аксинча бўлиши мумкин. 6-жадвалда ячейкали бетон учун тавсия этилган автоклав ишлов бериш режимлари кўрсатилган. Автоклавдан буғлаш ҳароратини пасайтирувчи ҳавони чиқариш учун автоклавга буғ пуркалади. Охирги вақтларда автоклавдаги ҳарорат ва босимни олдиндан ҳаво жўнатмасдан, герметик автоклавга бойитилган буғ жўнатиш билан тез кўтариш таклиф этилаяпти.
Изотермик ушлаб туришнинг 3-4 соатидаёқ ҳарорат билан тўйинтирилган буғ босими орасидаги тўла мувофиқликка эришилади. Таклиф этилаётган усул қолипсиз янги тайёрланган ёки очиқ қолипдаги буюмни буғланганда айниқса самарали бўлади. Ҳароратнинг тез кўтарилиши ва автоклавдаги ортиқча босим ҳарорат таъсирини оширади ва буюмни барча юзаси бир ҳил қизиб бетон мустаҳкамлиги ортади. Бу усул буғлаш режимини 2-3 соатга камайтириш имконини беради, бетоннинг мустаҳқамлиги, совуққа чидамлилиги ортади, сувшимувчанлиги 15-20%га камаяди. Босим камайиши муддатини қисқартириш ва босим камайгандан сўнг буюм намлигини камайтириш учун автоклав муҳитини 1-2 соат давомида 50-60 МПа га қадар вакуумлаш тавсия этилади.
Download 296.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling