5-мавзу Силикат бетонларни юқори босим ва температура ёрдамида қотишини тезлаштириш


Download 296.98 Kb.
bet1/3
Sana31.01.2023
Hajmi296.98 Kb.
#1145674
  1   2   3
Bog'liq
5-мавзу

5-мавзу Силикат бетонларни юқори босим ва температура ёрдамида қотишини тезлаштириш.

 

Режа:

1.Силикат бетонларни юқори босим ва температура ёрдамида қотишини тезлаштириш.

2. Автоклавларни тузилиш ва ишлаш принципи

Таянч сўзлар: Силикат бетонлар, Автоклав, Бетонга иссиқлик ишлов бериш.

§1.Силикат бетонларни юқори босим ва температура ёрдамида қотишини тезлаштириш.

  • Автоклав усули бетонга иссиқлик ишлов беришнинг бошқа бир кўриниши бўлиб, у бетон қотишини тезлаштириш учун ишлатилади. Буғлаш усулидан фарқли равишда автоклавларда бетоннинг қотиши 0,9-1,3МПа босимдаги ва 175-191 °С тўйинтирилган буғ шароитида юз беради. Охирги вақтларда сув буғининг ҳарорати 200-225°С га кўтаришнинг самардорлиги тасдиқланган. Ҳароратни ошириш учун сув буғи ўрнига қиздирилган пар ва буғ газли муҳитдан фойдаланиш мумкин.

Бизнинг шароитда автоклав усулидан ячейкали бетон тайёрлашда кенг фойдаланилади. Оғир автоклав бетонлардан ҳам буюм ва конструкциялар тайёрланади. Автоклав усулининг асосий афзаллиги – цемент ўрнига анча арзон маҳаллий боғловчи воситалар ва турли хом ашёни, шунингдек саноат чиқиндиларини ишлатиш мумкинлигидир. Автоклав усулида ишлов бериш натижасида боғловчилар гидратацияси тезлашиш сабабли бетоннинг қотиши тезлашади ва бундан ташқари, янги цементловчи моддалар – кальций ва магний гидросиликатлари ҳосил бўлади. Ҳарорат юқори бўлган ва буғ босими баланд шароитда ушбу бирикмаларнинг синтези ҳосил бўлади ва бошқа ҳолатларда улар бир-бири билан бирикмайди.

  • Бизнинг шароитда автоклав усулидан ячейкали бетон тайёрлашда кенг фойдаланилади. Оғир автоклав бетонлардан ҳам буюм ва конструкциялар тайёрланади. Автоклав усулининг асосий афзаллиги – цемент ўрнига анча арзон маҳаллий боғловчи воситалар ва турли хом ашёни, шунингдек саноат чиқиндиларини ишлатиш мумкинлигидир. Автоклав усулида ишлов бериш натижасида боғловчилар гидратацияси тезлашиш сабабли бетоннинг қотиши тезлашади ва бундан ташқари, янги цементловчи моддалар – кальций ва магний гидросиликатлари ҳосил бўлади. Ҳарорат юқори бўлган ва буғ босими баланд шароитда ушбу бирикмаларнинг синтези ҳосил бўлади ва бошқа ҳолатларда улар бир-бири билан бирикмайди.
  • Кўпинча оҳак-кремнезёмли боғлочилар автоклав усулида ишловдан ўтади. Шунингдек, оҳак-шлак, оҳак-кул ва бошқа кимёвий фаол моддалар автоклав технологияси билан ишланади. Схемага биноан автоклав ишлов беришнинг бешта босқичини ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчи босқичда буғ берилиб автоклавдаги ҳарорат 100°С га етказилади. Бу даврда буюмнинг ҳарорати буғ ҳароратидан паст бўлгани учун иссиқлик алмашиш буюм юзасида конденсат ҳосил бўлиши воситасида амалга ошади. Муҳит билан буюм ҳарорати орасидаги фарқ 30- 50°С га етиши зарарли натижаларга олиб келиши мумкин

Download 296.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling