5-мавзу. Тармоқлар ва уларнинг иқтисодий тавсифлари ва кўрсаткичлари


Ишлаб чиқариш соҳасига моддий бойликларни ишлаб чиқарувчи ҳамда моддий бойликларни ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга етказиб бериш билан банд бўлган тармоқлари киради


Download 101.61 Kb.
bet4/6
Sana19.10.2023
Hajmi101.61 Kb.
#1710460
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-МАВЗУ

Ишлаб чиқариш соҳасига моддий бойликларни ишлаб чиқарувчи ҳамда моддий бойликларни ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга етказиб бериш билан банд бўлган тармоқлари киради.


Ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш - корхонанинг жамғармаларидан, яъни ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур бўлган моддий ва пул маблағларидан фойдаланиш йули билан амалга оширилади.
Мулкчиликнинг ҳар хил шаклларидаги корхоналарга зарур бўлган маблағлар маълум манбалар хисобидан шаклланади. Ишлаб чиқариш - тақсимот, айланиш ва истеъмол жараёнларига хизмат қилатуриб, корхоналар маблағлари ўзлуксиз доирада айланишни амалга оширади. Шунинг учун бухгалтерия хисоби бу ерда моддий бойликларни яратишга йуналтирилган доиравий айланиш жараёнидаги корхона маблағларининг ҳолатлари ва улардан фойдаланишни самарали бошқариш учун зарур бўлган ахборотни шакллантиради.
Ноишлаб чиқариш соҳасини аҳолига хизматлар курсатувчи тармоқлари ташкил қилади. Буларга соғликни сақлаш, халқ таълими, санъат ҳамда давлат бошқармалари ва мудофаа муассасалари киради.
Ноишлаб чиқариш соҳасида гарчи маҳсулот ишлаб чиқарилмаса ҳам, у ишлаб чиқариш соҳасига ўзининг натижалари орқали ижобий таъсир қилади.
Ноишлаб чиқариш соҳаси ташкилотлари ва муассасаларининг хўжалик фаолиятлари, уларга давлат бюджетидан қисман ажратилган ҳамда ўзи ишлаб топган маблағлардан қай даражада самарали фойдаланилаётганини бошқаришдан иборат.
Шундай қилиб, ноишлаб чиқариш соҳасида ишлаб чиқариш тармоғида яратилган ижтимоий маҳсулотнинг тақсимоти ва истеъмоли содир бўлади. Демак, бухгалтерия хисоби ноишлаб чиқариш соҳасига ажратилган маблағларнинг ҳолати, сарфланиши ҳақида ахборотларни шакллантиради.
Моддий бойликларнинг ноишлаб чиқариш соҳасида истеъмол қилиниши, ноишлаб чиқаришнинг бир қисмидир. Ундан ташқари, ноишлаб чиқаришнинг истеъмолига шахсий истеъмол ва жамият аъзоларининг эҳтиёжларини қондириш ҳам киради.
Шахсий истеъмолни бухгалтерия хисоби бевосита ўз ичига олмайди. Лекин шахсий истеъмол бухгалтерия хисобида мутлақо акс эттирилмайди, деб уйлаш хатодир. Ҳақиқатда, бухгалтерия хисоби уни акс эттиради, лекин уни тавсифлаш учун зарур бўлган барча кўрсаткичларга эга эмас.

Download 101.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling