5-mavzu. Xiva xonligining qizil armiya tomonidan tugatilishi va xxsrning tashkil topishi. (2soat) Reja


Download 178.2 Kb.
bet8/9
Sana08.03.2023
Hajmi178.2 Kb.
#1252757
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5-mavzu

36-сурат. 114-бетга. Ота Махсум ҳукумати аъзолари

Умуман олганда, ХХСР мавжуд бўлган қарийб 5 йил давомида большевиклар томонидан ХХСР МИК раислари ва ҳукумат бошлиқларининг ҳар бири 10 мартадан ўзгартирилди. Хоразмда ўтказилган бундай давлат тўнтаришлари оқибатида ўзбек халқининг кўплаб асл фарзандлари қатағон қилинди.
Хуллас, Хоразм Республикаси ва ундаги халқлар тақдирини ташқи кучлар, РСФСР ва Туркистон АССРдан юборилган “фавқулодда ва мухтор вакиллар” ҳал қилар эди. ХХСР аҳолисининг урф-одатлари, анъаналари, турмуш тарзи ва диний этиқодига ёт бўлган сиёсий кучлар маҳаллий вазиятда тўғри йўл топа олмади. Шундай бўлса ҳам, улар республикага раҳбарлик қилар, жамиятни сунъий тарзда синфий табақаларга бўлишга интилар, уламолар ва уруғ бошлиқларининг аҳоли турли табақаларига таъсирини камайтириш ва чеклашга уринар, жамиятда синфий зиддиятни авж олдирар эдилар. Бу ишда уларга 1921 йил декабрда расмийлаштирилган Хоразм Коммунистик партияси (ХКП) асосий қурол бўлиб хизмат қилди.
1922 йил 1 февралда Хоразм Коммунистик партияси (айрим манбаларда Хоразм иштирокиюн фирқаси) РКП(б) таркибига кирди. 1922 йил 4 мартда РКП(б) МК Туркистон бюроси раиси С.И. Гусевнинг Хоразм Коммунистик партияси номига юборган телеграммасида ХКП ҳам Грузия ва Озарбайжон Коммунистик партиялари сингари РКП (б)га мустақил аъзо бўлиб кирдилар, деб хабар қилинган эди. 1922 йил 27 март – 2 апрелда бўлиб ўтган РКП(б) Х съездида Хоразмдан Мадраҳим Сайдашев ва Зариф Худойберганов вакил сифатида қатнашдилар.245 Шунингдек, ХХСР МИК таркибида Хоразм Коммунистик партияси МК масъул котиби Г.Шарафитдинов раҳбарлигида Хоразм Коммунистик партияси фракцияси тузилди.246
1922 йил 15 ноябрда ХХСР Нозирлар Шўроси қошида Давлат сиёсий бошқармаси ташкил қилинди. Сиёсий бошқарма раиси этиб ХКП МК аъзоси Бобо Муҳаммаджонов, ҳарбий трибунал раиси қилиб И.Мансуров тайинланди. Шунингдек, учинчи аъзо сифатида Қозоқ бўлимининг бошлиғи, ХКП МК аъзоси Таган Абдуллаев танланди. Уларга катта ҳуқуқ берилиб, давлатга нисбатан ишончсиз деб ҳисобланган кишиларни 24 соат ичида ўғрилик ва “босмачилик”да айблаб, отишга ҳукм қилишлари мумкин эди. Давлат сиёсий бошқармаси қошида эса 70 кишилик коммунистик отряд ташкил қилинди. Унга коммунистик партия ва ёшлар ташкилоти аъзолари ҳамда ҳарбийлар киритилди. Отрядга 3 кишилик комиссия раҳбарлик қилди. Уларнинг раиси этиб В.Анискин, аъзолари қилиб Муҳаммадяров ва С.Малишев сайланди.247
Бу жараёнлар РКП (б) МК Ўрта Осиё бюроси орқали Хоразм Коммунистик партиясига катта таъсир ўтказиш имконини берди. РКП (б) МК Ўрта Осиё бюроси ХКП қўли билан ишни “партия фаолларини тозалаш”дан бошлади. 1923 йилдаги “тозалаш” натижасида ХКП сафидан 50 фоиздан зиёдроқ аъзолар савдогар ва мулла деб чиқариб юборилди. Бу коммунистик партияга аъзо бўлган хат-саводли Хоразм зиёлиларининг асосий қисми эди. Бундай тозалаш ишлари ҳукумат таркибида ва бошқа ташкилотларда ҳам амалга оширилди.248
1922 йил 5 январда Хива шаҳрида республикада биринчи марта истеъмол ширкатлари ташкил қилинди. Унга ХХСР ҳукумати томонидан 400 минг олтин ақча миқдоридаги маблағ қайтариб бермаслик шарти билан ажратилди249. Шунингдек, кооперация уюшмаларини ривожлантиришда ерсиз ва кам ерли деҳқонларнинг 1922 йил декабрда бўлиб ўтган II қурултойи алоҳида аҳамият касб этди. Қурултой ерсиз ва кам ерли деҳқонлар вакилларининг ҳукуматдан 500 млн сўм маблағ ажратиш ҳақидаги илтимосини якдиллик билан қўллаб-қувватлади. Шундан сўнг республикада қисқа вақт ичида 8 жойда истеъмол ширкатлари вужудга келди ва Хива шаҳрида унинг марказий бошқармаси ташкил қилинди250.
Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши томонидан ташкил қилинган Ўрта Осиё қишлоқ хўжалик банки Хоразмдаги кооператив ҳаракатни жонлантириб юборди. 1923–1924 йилларда кооператив истеъмол ширкатлари томонидан пахта етиштиришдан ташқари яна 16000 пуд арпа ва дуккакли экинлар, 90000 дона қоракўл тери, 25000 дона ҳайвон терилари, 30000 пуд буғдой, 90050 пуд шоли, 16000 пуд кунжут ва зиғир ёғи каби хомашё маҳсулотлари тайёрлашга муваффақ бўлинди251.
Камқувват деҳқон хўжаликларининг иқтисодий аҳволини кўтаришда 1923 йил 19 февралда ташкил қилинган Россия–Хоразм давлат пахтачилик ширкатининг аҳамияти катта бўлди. Россия Бош пахтачилик қўмитаси ва Хоразм Иқтисодий Кенгаши ташкилотлари бу кооперативнинг асосчилари эди. Ушбу кооператив ширкатларнинг 500000 сўм миқдорда (олтин ҳисобида) маблағи бўлиб, Хива, Ҳазорасп, Гурлан, Тошҳовуз, Манғит ва Хонқада унинг алоҳида бўлимлари мавжуд эди. Республиканинг ушбу туманлари ва шаҳарларида йиғилган пахтани қайта ишлаш мақсадида олтита пахта тозалаш заводлари ва пунктлари қурилди ҳамда ишга туширилди252.
Бироқ Россия пахта ширкатлари деҳқонлардан олинадиган пахта харид нархини пасайтириб юборди. ХХСР МИКнинг биринчи котиби, Хорижия нозири, Хоразм пахта ширкатининг бошлиғи Ҳаниф Каниев ва ХХСР Савдо ва саноат нозири Муҳаммадраҳим Нуруллаев пахтанинг харид нархини кўтариш ва шу асосда деқҳонлар манфаатдорлигини ошириш мақсадида пахта савдосида эркин нархни, яъни янги иқтисодий сиёсат асосида савдо юритишни талаб қилдилар. Лекин Марказнинг ХХСРдаги ваколатли эмиссарлари кўрсатмаси билан Ҳ.Каниев ва М.Нуруллаев “халқ душмани” сифатида айбланди ва ўлим жазосига ҳукм қилинди. Улар билан бирга ишлаган кўплаб маҳаллий ходимлар ҳам турли муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилиндилар253.
ХХСРдаги мавжуд саноат корхоналари, маҳаллий устахоналар ва ҳунармандчилик корхоналари ҳам қизил армиянинг ҳужуми ва мухолифат уруши натижасида издан чиққан эди. 1920 йил сентябрь-октябрда маҳаллий саноат корхоналари (улар асосан ҳунармандчилик устахоналари эди) билан биргаликда россиялик капиталистларга қарашли бўлган корхоналар ҳам большевиклар томонидан национализация қилиниб, саноат соҳасида давлат сектори шакллантирилди. Давлат секторига ўтказилган саноат корхоналари зиммасига Урганч шаҳридаги “Ярославль катта мануфактураси” пахта тозалаш заводи, Тошҳовуз, Манғит, Янги Урганч, Гурлан пахта тозалаш заводлари кирарди254.
1923 йилга келиб, давлат тасарруфига олинган корхоналардан 6 та пахта заводи, 4 та тери заводи, 10 та ғишт заводи ва ёғ заводи тикланиб, ишга туширилди. Шунингдек, бу даврга келиб, маҳаллий ҳунармандчилик устахоналари ҳам ривожлана бошлади. Биргина Хива шаҳрида 1923 йилда 120 га яқин темирчилик устахонаси, 131 та дурадгорлик устахонаси, 50 та бўёқчилик ҳамда 136 та терини қайта ишлаш кичик корхоналари фаолият кўрсатиб, уларда 2058 нафар ҳунарманд иш билан таъминланган255. Бироқ бу корхоналар Хоразм Республикаси эҳтиёжларини қондира олмас, борлари ҳам Россия корхоналари учун хомашё тайёрлаб беришга ихтисослаштирилган эди.
ХХСРдаги иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда Хоразм Иқтисодий Кенгаши муҳим ўрин тутади. Хоразм Иқтисодий Кенгаши расмий равишда 1921 йил 15 – 23 майда Бутунхоразм халқ вакилларининг II қурултойида ташкил этилган эди. Унинг таркибида қуйидаги учта нозирлик бўлган: 1) Ер-сув ишлари нозирлиги; 2) Ишлаб чиқариш ва таъминот нозирлиги; 3) Молия нозирлиги.256
Хоразм Иқтисодий Кенгаши қарори билан 1921 йил 15 июнда унинг ҳузурида Пахтачилик қўмитаси ташкил қилинди. Қўмитанинг таркибий қисми қуйидагича бўлган: а) иш юритиш бўлими; б) кооперация бўлими; в) техника бўлими.257
Пахтачилик қўмитаси 1921 йилда Хонқа, Манғит, Гурлан, Тошҳовуз, Хўжайли, Ғозобод (Ғазовот) ва Янги Урганчда ўзининг пахта қабул қилиш пунктларини очади.258 1921 йил сентябрь ойида қўмита вазифасидан келиб чиқиб, Янги Урганчдаги Мануиловга тегишли пахта тозалаш заводи таъмир қилиниб, ишга туширилди.259
Умуман олганда, пахтачилик Хоразм халқ хўжалигида асосий тармоқлардан бири бўлиб, Хоразм пахтаси Фарғона водийсида етиштирилган пахта толасидан ўзининг тозалиги ва толасининг ингичкалиги билан ажралиб турган.
Марказ юритган сиёсат натижасида 1922 йил июлда бўлган Бутунхоразм халқ вакилларининг III қурултойида Хоразм Иқтисодий Кенгаши асоссиз тарзда тугатилган. Унинг ўрнида ХХСР Ер ишлари, Молия, Савдо ва ишлаб чиқариш халқ нозирликлари ташкил этилди. Бироқ орадан кўп ўтмай – 1923 йил 10 февралда ХХСР Марказий Ижроия Қўмитасининг қарорига кўра, яна Хоразм Иқтисодий Кенгаши қайта тузилди. ХХСР таркибидаги иқтисодий нозирликлар, хусусан, Савдо ва ишлаб чиқариш халқ нозирлиги орқали четга қоракўл тери, гилам, пахта, жун, беда, бўйра, газмол, тамаки, қоғоз ва бошқа маҳсулотлар олиб кетилган.260
Большевиклар юритган сиёсатнинг моҳияти шундан иборат бўлганки, СССРнинг марказий районлари саноат маҳсулотларини тайёрловчи, Ўрта Осиё республикалари эса хомашёни етказиб берувчи минтақа эди. Шу маънода уларнинг иқтисодиёти мослаштирилган ва назоратга олинган эди. ХХСРда пахтачиликни ривожлантириш ва кўп миқдорда хомашё етказиб бериш мақсадида 1923 йил 13 февралда Хоразм Иқтисодий Кенгаши ва РСФСР Бош пахта қўмитаси ҳамкорлигида Рус-Хоразм давлат пахтачилик ширкати ташкил қилинди261.
Ширкат юридик ҳуқуққа эга бўлиб, ўз номи акс эттирилган махсус муҳрга эга бўлган.262 Ширкатнинг асосий маблағи 1500 000 олтин рубль бўлиб, сармоя тенг миқдорда Хоразм Иқтисодий Кенгаши ва РСФСРга тегишли эди.263
Шуни айтиб ўтиш керакки, пахтачилик Хоразмда нафақат иқтисодий, балки сиёсий аҳамият ҳам касб этган. Бироқ пахта майдонларининг кўпайиши аслида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигини келтириб чиқарарди. Кўпчилик бу нарсанинг моҳиятига дарров тушуниб етмаган. Шу мақсадда пахтачилик билан шуғулланган деҳқонларга имтиёз берилиб, улар биринчи навбатда турли солиқлардан озод қилинган, иккинчидан, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган.
1922 йил 25 мартда РКП(б) МК Сиёсий бюроси Хоразм Коммунистик партияси МКга хат юбориб, унда Ўрта Осиё республикаларининг ташқи савдо, сув хўжалиги, темир йўл алоқаси каби муҳим тармоқларини бирлаштириш лозимлигини ва бунинг учун алоҳида хўжалик ташкилоти зарурлигини билдиради. Бу масалалар 1922 йил 5 февралдан 27 апрелгача РКП(б) МК ва РКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси иқтисодий комиссиялари томонидан кўриб чиқилди.
Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашининг тазйиқи натижасида 1923 йил ёзида Хоразмдаги миллий валюта РСФСР рублига (10 Хоразм сўмига 1 РСФСР рубли нисбатида) алмаштирилган эди. 1924 йилдан бошлаб Хоразм Республикаси ҳам худди БХСР сингари СССРнинг ягона банк ва молия тизимига тўлиқ тортилди. ХССР армиядан кейин давлат мустақиллигининг муҳим тимсоли бўлган миллий валютадан ҳам маҳрум қилинди.264
ХХСР Давлат режаси бошқармасининг биринчи раиси лавозимига 1923 йил апрель ойида Марказ вакили профессор Г.Н.Черданцев тайинланди. У Хоразм Республикаси халқ хўжалигининг биринчи йиллик режасини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилди. Режа 1923 йил август ойида ХХСР МИК Президиумида муҳокама қилинди ва тасдиқланди.
Шундай қилиб, Хоразм Халқ Совет Республикаси ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий жиҳатдан тобора Марказга бўйсундирилиб, у ўз мустақиллигини йўқота борди. Бу жиҳат 1923 йил кузидан бошлаб кўзга яққол ташланди.
ХХСР ҳукумати маданий-маърифий ва соғлиқни сақлаш ишларига ҳам катта эътибор қаратди. 1920 йил баҳорида республикада янги типдаги мактаблар ташкил қилина бошланди. 1921 йил сентябрда Хивада очилган халқ дорилфунуни республика маданий ҳаётида катта воқеа бўлди. Биринчи ўзбек фотографи ва кинооператори хоразмлик Худойберган Девонов (1878 – 1938) ўз фаолияти билан ўша давр воқеаларини тарих учун муҳрлади.


Download 178.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling