5. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан билан амалга ошириладиган операцияларини ривожлантириш борасидаги муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари

Download 79.5 Kb.
bet6/8
Sana23.12.2022
Hajmi79.5 Kb.
#1047097
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Қим. қоғоз-3

Фундаменталь ва техник таҳлилни амалга ошириш учун тижорат банкининг ходимлари етарли даражада билим ва кўникмаларга эга бўлиши лозим. Шу жиҳатдан олганда, тижорат банкларининг қимматли қоғозлар эмитентларининг молиявий ҳолатини фундаменталь ва техник таҳлил қилиш учун маъсул бўлган ходимларини трансмиллий банкларда амалиёт ўтишларини ташкил қилиш банкларнинг корпоратив қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларининг ҳажмиин ва сифатини оширишда муҳим амалий аҳамият касб этади.

Трансмиллий банкларда қимматли қоғозлар билан актив операцияларни амалга оширишда катта тажриба тўпланган. Айнан қимматли қоғозлар бўйича амалга ошириладиган фундаменталь ва техник таҳлилни амалга ошириш борасидаги тажриба трансмиллий банкларнинг бу борадаги тажрибасининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, трансмиллий банклар корпоратив қимматли қоғозларга инвестиция қилишда асосий эътиборларини қимматли қоғозлар портфелининг диверсификация даражасига ва корпоратив қимматли қоғозларнинг даромадлилигига қаратишади.

Ўзбекистон Республикасида давлат бюджети харажатларининг ортаётганлиги давлат бюджети дефицитини юзага келиш эҳтимолини ошишига олиб келмоқда. Бу эса, Ҳукуматнинг қимматли қоғозлари ҳажмини ошишига олиб келади. Натижада, тижорат банкларининг Ҳукуматнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялари ҳажмини ошириш орқали уларнинг жорий ликвидлилик даражасини ошириш имконини беради.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling