5-топшириқ. Ҳимояланган жойларда кўчат етиштиришга оид хисоблашлар


Download 34.57 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi34.57 Kb.
#1522244
Bog'liq
8-МавзуҲимояланган жойларда кўчат етиштиришга оид хисоблашлар


5-ТОПШИРИҚ. Ҳимояланган жойларда кўчат етиштиришга оид хисоблашлар.
Ишдан мақсад. Очиқ ерга сабзавот кўчатларини етиштириш учун талабаларни ҳимояланган жой майдонига, кўчат, биологик ёқилғилар ва тупроқ аралашмасига талабни аниқлашга ўргатиш.

УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР


Парник ва иссиқхоиа майдонига талабни ҳисоблаш. Кўчат ўстириш учун зарур бўладиган парник ва теплицалар майдони очиқ дала ҳамда теплицаларга сабзавот кўчатлари ўтказиш режасига ва кўчатнинг озиқланиш майдонига боғлиқдир.
Ҳисоблашларда катталиги 160x106 см ли ромнинг остидаги майдони 1.5 м2 деб, катталиги 213x107 см ли ром остидагисини эса 2 м2 деб қабул қилинади.
Кўчатларни ўстириш учун парник-иссиқхона майдонига талаб очиқ далага кўчат ўтказиладиган майдонга ҳамда уруғ экиш нормасига боғлиқдир. Ҳар бир гектар очиқ далага кўчат тайёрлаш учун 300-450 г помидор уруғи, 350-400 г эртаги карам уруғи, 300-350 г кечки карам, 800-1000 г қалампир, 500-600 г бақлажон уруғи экиш керак бўлади. Майдони 1,5 м2 ли ҳар бир парник роми ҳисобига уруғ кўчат ўстирилганда ҳар бир ромга 20 г карам уруғи, 15 г помидор, 30-35 гқалампир, қалампир, 20 г бақлажон уруғи экилади, кўчат етиштириладиган теплицанинг ҳар квадрат метрига 12-14 г карам, 10-12 г помидор, 20-25 г қалампир ва 14-18 г бақлажон уруғи кетади.
Кўчатга бўлган эхтиёж одатда ўсимликларнинг ўсиш холидагидан 10-15 % ортиқ бўлади. Бу, кўчат ўтказилганидан кейин эхтимол тутилган ўсимликларнинг нобуд бўлишига ва қайта экиш зарурлигига боғлиқдир.
Парник-теплицанинг майдон бирлигидан кўчат чиқишини пикировка вақтидаги озиқланиш майдонига қараб аниқланади, жумладан, карам учун 5х5 ва 6x6 см, помидор учун 6x6, 7x7 ва 7x8 см, қалампир учун 4x5 ва 5x5 см, бақлажон учун 5x5 ва 6x6 см озиқланиш майдони мавжуд бўлиши керак. Тувакчаларга кўчат ўтқазиш озиқланиш майдони бир мунча катта ва бу тувакчаларнинг катталигига қарайди.
Талаб қилинадиган биологик ёқилғи ва тупроқ аралашмасини хисоблаш Ўрта Осиёда парникларни биологак усулда иситиш энг кўп тарқалган бунда ҳар хил турдаги биологик ёқилғилар (от, сигир, қўй, эчки гунги, хонадон ахлати, ғўзапўчоқ ва бошқалар) иссиқлик манбайи бўлиб хизмат қилади. Микроорганизмлар таъсирида биологик ёқилғиларда парчаланиш ёки ёниш ҳодисаси рўй беради,
бунинг натижасида иссиқлик ажралади. Бу ҳар аэроб, ҳам анаэроб бактериялар ёрдамида содир бўлади. Аэроб процесс давом этганида гўнг икки-уч ойда парчаланиб, айрим даврларида температура 70-72°С гача кўтарилади. Биологик ёқилғига бўлган талаб ишлатиладиган парникларнинг сонига, парник ромларининг катталигига ва улардан фойдаланиш муддатларига боғлиқдир.
Биологик ёқилғининг қандай қалинликда бўлиши парникларни ишлатиш муддатларига қарайди. Улардан декабр-февралда фойда-ланилганда унинг қалинлигини 50-60 см, феврал-апрелда эса 30-40 см қилинади. Парник чуқурига гўнгни зичламасдан юмшоқ ҳолатда солинади. Тўрт-беш кун ўтгач, у ўтиришади ва шу сабабли тупроқ солиш олдидан дастлабкисига нисбатаи 20 % миқдорида иссиқ гўнг қўшилади.
Тупроқ-грунтига бўлган талаб парник нечоғли чуқурликда тўлдирилишига боғлиқдир. Иссиқхона ва парникларда кўчат ва сабзавот ўстирилганда юқори даражада унумдор структурали тупроқ аралашмаларидан фойдаланилади. Уларнннг таркибига чиринди, чим ва дала тупроғи, парник тупроғи ва юмшатувчи аралашмалар киради.
Кўчатлар ўстиришда 10-12 см қалинликда, пикировка қилинган карам ва қалампир кўчати ўстирилганда 12-15 см, помидор ва бақлажон ўстирилганда эса 15-20 см қалинликда тупроқ аралашмаси солинади. Теплицаларда кўкат экинлар етиштирилганда тупроқнинг қалинлиги 15-20 см, бодринг ва помидор етиштиришда эса 25-30 см бўлиши керак.
Тупроқ аралашмасининг таркиби унинг нимага мўлжалланганлигига боғлиқ. Кўчатлар учун бир қисм чим тупроғи ёки дала тупроғидан ҳамда бир ёки икки қисм чириндидан аралашма тайёрланади. Баъзан бу мақсадлар учун фақат чиринди ишлатилади.
Пикировка қилинган кўчат ўстиришда бир қисм полиз ёки чим тупроғидан ва бир қисм чиринди ёки икки қисм парник тупроғидан аралашма тайёрланади. Икки қисм чим тупроғи ва бир улуш чириндига 5 % қум қўшилган аралашма ҳам қўлланилади.
ТОПШИРИҚНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ
Берилган топшириқни ҳар бир талаба мустақил равишда бажаради. Талабалар методик кўрсатмалардан фойдаланиб, режа кўрсаткичларига қараб, иссиқхона майдонига талаб қилинадиган биоёқилғи ва тупроқ аралашмасини аниқлаш юзасидан бир қатор ҳисоб китобларни бажарадилар. Бу ишлар тавсия этилган қуйидаги хисобот шаклларида бажарилади.


Download 34.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling