6 -лаборатория иши автоматик кўприкнинг статик характеристикаларини текшриш
Download 133.41 Kb.
|
1 2
Bog'liq6-лаб
6 -ЛАБОРАТОРИЯ ИШИАВТОМАТИК КЎПРИКНИНГ СТАТИК ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИНИ ТЕКШРИШI. Ишнинг мақсади Автоматик кўприкнинг тузилиши, иш принципи, ўлчаш схемасини ўрганиш ва унинг характеристикаларини аниқлаш. II. Ишнинг назарий қисми Мувозанатга келтириш жараёни бутунлай автоматлашти-рилган кўприк автоматик кўприк деб аталади. Автоматик кўприк ўлчанувчи, кўпинча ноэлектр қийматларнинг миқдорини узлуксиз равишда кўрсатиб туриш керак бўлган ҳолларда, ўлчанувчи қийматни вақт бўйича ўзгаришини ўзи ёзар механизм ёрдамида ёзиб олиш, ҳамда технологик жараёнларни автоматик равишда ростлаш ва бошқариш учун кенг миқёсда қўлланилади. z
9.1- расм 9.1- расмда автоматик кўприкнинг принципиал схемаси келтирилган бўлиб, унда РД- реверсив двигатель; КЛ-қоғоз лента; ҚК-қувват кучайтиргичи; КК-кучланиш кучайтиргичи; R2, R3, R4 – кўприкнинг елка қаршиликлари; RТ – қаршилиги ҳароратга боғлик бўлган қаршилик термометри (R1 ўрнига уланган); rл1, rл2, rл3 линия симларининг қаршиликлари; r- реохорд. Автоматик кўприк мувозанат ҳолатида бўлганда кучланиш Ucd=0 ва двигателнинг ротори айланмайди. Кўприк мувозанат ҳолатидан чиқарилганда (RТ ни ўзгартириб), чиқиш cd диагоналида U кучланиш ҳосил бўлади. Бу кучланишнинг қиймати ва ишораси RТ нинг ўзгаришига боғлиқ. Кўприк чиқишидаги бу кучланиш U кучланиш ва қувват кучайтиргичлари ёрдамида кучайтирилгандан сўнг двигателга таъсир этиб, уни ҳаракатга келтиради. Двигатель айланиб, кўприк мувозанатга келгунча реохорднинг дастагини (Д) чап ёки ўнг томонга суради. Шу вақтда двигатель вали билан механик боғланган кўрсаткич ўлчанувчи қиймат бирлигида даражаланган шкала бўйлаб, ёзувчи механизмнинг пероси эса қоғоз лента бўйлаб сурилади. Кўприк мувозанатга келиши билан U нолга тенглашади ва двигатель тўхтайди, rл1 ва rл2 линия симларининг қаршиликлари ташқи муҳит ҳарорати ўзгаришига боғлиқ бўлиб, ҳарорат ортиши билан бу қаршилик қийматлари ҳам бирор миқдорга ортади. Агар RT қаршилигини икки симли схема бўйича уласак, rл1 ва rл2 қаршиликлар битта елка қаршилигига қўшилади. Ташқи муҳит ҳарорати ўзгарганда, бу қаршиликлар қийматининг ўзгариши натижасида хатолик юзага келади. Бу хатолик бўлмаслиги учун RT уч симли схема бўйича уланади. (9,1- расмга қаралсин). Бундай схеманинг хусусияти шундан иборатки: rл1 линия қаршилиги биринчи елкага rл2 эса, иккинчи елка қаршилигига қўшилади. Учинчи сим орқали «а» нуқтага кучланиш манбаи уланади. Натижада ташқи муҳит ҳарорати ўзгариши билан елка (RT+ rл1) ва иккинчи елка (RT+ rл2) қаршиликлари бир ҳил қийматга ортади. Шу сабабли мувозанат шартига биноан ҳеч қандай хатолик пайдо бўлмайди. Ҳозирги вақтда автоматик кўприклар печь ва бошқа объектлардаги ҳароратни қаршилик термометрлари ёрдамида ўлчаш, ёзиш ва ростлаш учун кенг қўлланилади. Автоматик кўприкларнинг аниқлиги қўл билан мувозанатга келтирилувчи кўприкларнинг аниқлигига нисбатан анча паст. Download 133.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling