6 лаборатория иши. Wi-Fi tarmoqlarini tashkil etishni tadqiq qilish. Ieee 802. 11 tarmoqlarning qamrab olish zonasini tadqiq qilish
Симсиз локал тармоқларни ташкил этиш
Download 0.76 Mb.
|
6-amaliyot
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ad hoc симсиз локал тармоғи
- Интернетга уланишни ташкил этиш
Симсиз локал тармоқларни ташкил этиш
Локал симсиз тармоқни (WLAN) ташкил қилишнинг иккита асосий усуллари - инфратузилма режими (Infrastructure Mode) ва нуқта-нуқта (Ad hoc) режими мавжуд Infrastructure Mode режимида (Wi-Fi инфратузилма режимида) ишлайдиган симсиз локал тармоқда симсиз қурилмалар бир-бирлари билан Access Point уланиш нуқтаси орқали алоқа қилади. Уланиш нуқтаси махсус сигналлар пакетлари ёрдамида тармоқ SSID (Service Set ID) идентификаторини узатади. Симсиз қурилмалар SSID тармоқ идентификаторидан фойдаланиш билан Access Pointга уланади ва бир-бирлари билан маълумотларни алмашлашади. Бу ҳолда, Access Point симсиз қурилмаларни улаш учун марказий нуқта сифатида ишлатилади (13.1-расм). 13.1-расм. Уланиш нуқта инфратузилмаси Ad hoc симсиз локал тармоғи Ad hoc турдаги симсиз локал тармоқда алоқа Wi-Fi-адаптерлари билан жиҳозланган қурилмалар орасида тўғридан-тўғри ўрнатилади ва бу ҳолда уланиш нуқтаси умуман ишлатилмайди. Ad hoc режими - "тенг-тенги билан" (peer-to-peer) режими ҳисобланмайди. Шундай қилиб, Ad hoc режимидаги симсиз локал тармоқда тармоқ адаптерлари тармоқнинг таркибий компонентларини бирлаштириш учун симсиз ишлатилади. 13.2-расм. Ad hoc инфратузилмаси Интернетга уланишни ташкил этиш Hotspot жамоат симсиз зонаси (Wi-Fi-зонаси) ҳисобланади. Wi-Fi технологияси уланиш нуқтаси радиусида Wi-Fi симсиз радиоуланиш протоколи бўйича Интернет тармоғининг ресурсларига уланишни таъминлайди. Бу умумий уланиш нуқталари Hotspot ёки Интернет тармоғига юқори тезликда симсиз уланиш жойлари дейилади. Hotspot ёки оммавий симсиз уланиш зонаси Wi-Fi стандарти симсиз адаптерига эга бўлган қурилмага эга фойдаланувчи Интернетга уланиши мумкин бўлган Wi-Fi симсиз тармоғи билан қамраб олинган ҳудуд (вокзал биноси, офис, ўқув хоналари, кафелар ва ҳ.к.) ҳисобланади. Hotspot радиоқамраб олиш зонасини кенгайтириш ёки симсиз тармоқнинг ишлаш радиусини кенгайтириш учун асосий уланиш нуқтасидан маълум масофаларда асосий уланиш нуқтасининг сигалларини қайта узатадиган репитерлар (Wi-Fi ретрансляторлар) ўрнатиш мумкин. Ретранслятор сифатида уланиш нуқтасида репитер режимида фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, Hotspot радиоқамраб олиш зонасини кенгайтириш учун махсус чиқариладиган Wi-Fi антенналаридан (панелли, параболик ва бошқалар) фойдаланиш мумкин. Умуман ҳолда, Hotspot ташкил қилиш учун уланиш нуқтаси стандарт усуллар - ADSL, 3G технологиялари ёки Fast Ethernet локал тармоқдан биридан фойдаланган билан провайдерга уланади. 13.3-расм. Интернетга уланишни ташкил этиш Шуни таъкидлаш керакки, уланиш нуқтасига Wi-Fi ва VoIP сервиси интеграцияланган мобил телефоннинг уланишида анъанавий ва сотали телефонияга қараганда халқаро қўнғироқлар нархи сезиларли даражада камаяди. Катта ҳудудда оммавий симсиз уланиш зонасини, яъни хотзоналарн ташкил қилиш учун битта уланиш нуқтаси эмас, балки бир нечта уланиш нуқталарини ишлатиш мақсадга мувофиқ. Катта ҳудудда жойлашган уланиш нуқталарини бирлаштириш учун туташтириш коммутаторларини, уларни марказлаштирилган бошқариш учун эса симсиз уланиш нуқталари контроллерини қўллаш мумкин. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling