6-маъруза. Mавзу: Турли жинсли системалар, классификацияси
Чўктириш жараёни ва қурилмалари
Download 33.13 Kb.
|
Mавзу Турли жинсли системалар, классификацияси. 2 соат. Режа Т-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.3- расм. Чўкаётган заррачага таъсир қилаётган кучлар
- Стокс тенгламаси
Чўктириш жараёни ва қурилмалари.
Чўктириш усули суспензия, эмульсия ва чангли газларни ажратиш учун ишлатилади. Чўктириш тезлиги кичик бўлгани сабабли бу усул асосан турли жинсли системаларни бирламчи ажратиш учун қўлланилади. Чўктириш жараёни чангли газлар, суспензия ва эмульсиялар таркибидаги майда қаттик заррачаларнинг оғирлик кучи таъсирида қурилма тубига чўкишига асосланган. Чўктириш жараёни тиндирувчи қурилмаларда олиб борилади. Чўктириш тезлигини аниқлаш учун алоҳида олинган шарсимон қаттик заррачаларнинг суюқлик муҳитида эркин чўкишини текширамиз. Бунда заррачага оғирлик кучи G, кўтариш кучи А ва муҳитнинг қаршилик кучи R таъсир этади (7.3- расм). Чўктиргичнинг харакатлантирувчи кучи ролини оғирлик ва кўтариш кучлари ўртасидаги фарқ яъни зарра чаларнинг суюқликдаги оғирлиги бажаради: 7.3- расм. Чўкаётган заррачага таъсир қилаётган кучлар: G — оғирлик кучи; А — кўтариш кучи; R — қаршилик кучи; d — заррачанинг диаметри;ωз — заррачанинг эркин чўкиш тезлиги. бу ерда d — заррача диаметри, м; g — оғирлик кучи тезланиши, м/с2; ρқ — заррача зичлиги, кг/м3; ρм — муҳит зичлиги, кг/м3. Муҳитнинг қаршилиги R заррача йўналишига қарама-қарши бўлиб, ишқаланиш ва инерция кучидан таркиб топган. Ламинар оқимда ишқаланиш кучи инерция кучига нисбатан катта бўлади. Стокс қонунига кўра ламинар режимида шарсимон заррачанинг чўкишида муҳитнинг қаршилик кучи R қуйидаги тенглама билан топилади: бу ерда μ — муҳитнинг динамик қовушоқлиги, Па.с; ωэ — заррачанинг эркин чўкиш тезлиги, м /с. Чўкаётган заррача дастлаб тезроқ чўкади, бир оздан сунг муҳитнинг қаршилик кучи харакатлантирувчи кучга тенглашганда ўзгармас тезлик билан бир хилда чўка бошлайди. Шу ўзгармас тезлик чўкиш тезлиги дейилади. Демак заррача ўзгармас тезликка эга бўлганда Р = R бўлади. Р ва R нинг қийматини тенглаштириб қуйидагиларни оламиз: бу ердан чўкиш тезлиги Бу (7.3) тенглама Стокс тенгламаси деб юритилади ва Re ≤ 2 бўлганда ишлатилади.
Download 33.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling