3-босқич. Ишлаб чиқувчи-етакчи ташкилот олинган фикр-мулоҳазалар асосида фикр-мулоҳазалар тўғрисида маълумот тузади. - 3-босқич. Ишлаб чиқувчи-етакчи ташкилот олинган фикр-мулоҳазалар асосида фикр-мулоҳазалар тўғрисида маълумот тузади.
- Ишлаб чиқувчи-етакчи ташкилот ва ҳамкор бажарувчи ташкилотлар фикр-мулоҳазалар асосида стандарт лойиҳасининг охирги таҳририни ишлаб чиқади ва тушунтириш ёзувига ва асосий тадбирлар режасининг лойиҳасига аниқлик киритади.
- Стандарт лойиҳасининг аниқлик киритилган таҳрирининг алоҳида моддалари бўйича келишмовчиликлар бор бўлса, мажлис баённомасида ташкилотларнинг вакиллари бу моддалар бўйича алоҳида фикрга эга, деб кўрсатилади.
-
Стандарт лойиҳасининг охирги таҳририни тасдиқлашга тақдим этиш олдидан ишлаб чиқувчи ташкилот буюртмачи-ташкилотга (асосий истеъмолчига) келишишлик учун жўнатади. - Стандарт лойиҳасининг охирги таҳририни тасдиқлашга тақдим этиш олдидан ишлаб чиқувчи ташкилот буюртмачи-ташкилотга (асосий истеъмолчига) келишишлик учун жўнатади.
- Стандарт лойиҳасини келишишлик стандарт лойиҳаси келтирилган кундан бошлаб кўпи билан 15 кун муддат ичида амалга оширилади.
- Стандарт лойиҳасининг охирга таҳририни тасдиқлашга тақдим этишда олдин таянч ташкилот ёки ўзига бириктирилган маҳсулотга оид ёки фаолият соҳасида стандартлаштириш бўйича ТҚ стандартни илмий-техникавий ва хуқуқий экспертизадан ўтказади.
4-босқич. Ишлаб чиқувчи-ташкилот стандарт лойиҳасини тасдиқлашга қуйидаги ҳужжатлар билан бирга тақдим этади: - 4-босқич. Ишлаб чиқувчи-ташкилот стандарт лойиҳасини тасдиқлашга қуйидаги ҳужжатлар билан бирга тақдим этади:
- илова хати;
- стандарт лойиҳасининг охирги таҳририга тушунтириш ёзуви;
- асосий тадбирлар режасининг лойиҳаси;
- стандарт лойиҳаси 4 нусхада (бундан иккитаси биринчи нусха бўлиши лозим);
- стандарт лойиҳасининг келишишганлигини тасдиқловчи асл ҳужжатлар;
- стандарт лойиҳасига фикр-мулоҳазалар тўплами;
- келишмовчиликлар тўғрисидаги маълумотнома;
- электрон версия.
- Ўзстандарт Агентлиги стандартни давлат рўйхатидан ўтказади. Стандарт давлат рўйхатидан кўпи билан 5 кун муддатда ўтказилади.
- Мисол: Тармоқ стандарти TSt 45.001:1999
- ҳужжат индекси - TSt;
- тармоқни бошқариш идорасининг шартли рақамли белгиси;
- тармоқни бошқариш идораси томонидан Ўзстандарт Агентлиги билан келишилган ҳолда ўрнатилган тартибда бериладиган, нуқта билан ажратилган рўйхат тартиб рақами;
- икки нуқта билан ажратилган тасдиқлаш йилининг тўртта рақами.
- Мисол: Маҳаллий-ҳудудий стандарт; MHSt 1703202830-PP1:1999,
- ҳужжат индекси - MHSt;
- МНББТ (маъмурий-ҳудудий бўлинмаларни белгилаш тизими)га мувофиқ маъмурий-ҳудудий бирликнинг коди;
- дефис билан ажратилган рўйхатнинг тартиб рақами, тасдиқловчи идора томонидан берилади;
- икки нуқта билан ажратилган тасдиқлаш йилининг тўртта рақами.
- 17 - Ўзбекистон Республикаси;
- 03 - Андижон вилояти;
- 202 - Олтинкўл тумани;
- 830 - "Маслаҳат" аҳоли яшайдиган ҳудуд.
-
- АДАБИЁТЛАР
-
- Абдувалиев А.А., Алимов М.Н., Латипов В.Б. Межотраслевые системы стандартизации. – Т., НИИСМС, 2008. – 284 с.
- Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., Алимов М.Н., ва б. «Стандартлаштириш, Метрология, Сертификатлаштириш, Сифат.» – Т.: СМСИТИ, 2008. – 267 б.
- Сергеев А.С., Латышев М.В., Терегеря В.В. Метрология, Стандартизация и сертификация. Учебное пособие. М. Логос. 2003.-536 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |