6-мавзу. Ёшлар ва оила маъруза режаси


Download 27.04 Kb.
bet1/2
Sana20.09.2023
Hajmi27.04 Kb.
#1681783
  1   2
Bog'liq
6-мавзу


6-МАВЗУ. ЁШЛАР ВА ОИЛА


Маъруза режаси:



  1. Ёшларнинг оилага муносабати.

  2. Ёш оила муаммолари.

  3. Оила социал институт сифатида.

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда, дастлаб, оиланинг ўрни муҳим ҳисобланади. Ўзбек хонадони азал-азалдан миллий қадриятлар мужассамлашган маънавият ва маърифат, ўзаро ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат каби энг эзгу, умуминсоний фазилатларни ўз ичига олган муқаддас макон бўлиб келган. Бироқ бир оиланинг ҳаёти иккинчисига ўхшамайди. Иккита бир бирга ўхшамайдиган оила вакилларининг ўзаро никоҳ қуришидан эса жамиятда "янги оила" вужудга келади.


Маълумки, ҳар ким ҳам ўз организмининг тузилиши, хусусиятлари ҳақида билим ва тушунчаларга эга бўлавермайди. Бироқ жинсий масала хусусига келганда, ҳозирги кунда ҳар бир одам бу ҳақда тўла маълумотга эга бўлиши мақсадга мувофиқдир. Йигит ва қизлар жинсий балоғатга етиб, оилавий ҳаётга қадам қўйиш ва турмуш қургунларига қадар бу масалалардан бехабар бўлсалар, улар ҳаётда кўпгина қийинчилик ва кўнгилсизликларга дуч келишлари табиий. Баъзан, бу ҳолат ёш келин-куёв ўртасида совуқчилик тушишига, ҳаттоки турмушнинг бузилиб кетишига ҳам олиб келиши мумкин. Аслида йигит-қизлар балоғат даврига етгани билан улар организми жинсий ҳаёт кечириши учун ҳали тайёр бўлмайди. Иқтисодий етишмовчилик ва оилани тебратишга қурби етмаслик, тўйдан кейинги дастлабки йилларда яққол намоён бўлиб, ёш келин-куёвлар ота-оналаридан ёрдам олиб турадилар. Бундай пайтда эр ёки хотин ишга киради, иккинчиси ўқишни давом эттиради, шундай дамларда улар бир-бирларини севиб турмуш қуришган бўлса, ҳаётдаги ҳар қандай қийинчиликларни енга оладилар, бардош берадилар. Улар фарзанд кўришни орзу қилишларига қарамай, баъзи сабабларга кўра кечроқ болали бўлишни ўйлашади. Натижада ҳомиладорликдан сақлайдиган ҳар хил воситалардан фойдаланишга мажбур бўладилар. Бироқ, воситаларнинг барчаси ҳам самарали бўлавермайди ва ҳатто жуда эҳтиёт бўлганда ҳам аёлнинг бўйида бўлиб қолади. Ана шу аёл киши баъзида охирини ўзи ўйламасдан биринчи болани аборт қилдириш хаёлига боради. Бу аёлга жисмоний, баъзан эса бир умрга маънавий азоб беради. Бир неча марта аборт қилдириш аёлнинг бепушт бўлиб қолишига, баъзан эса хавфли ўсмалар, рак пайдо бўлишига олиб келади. Ҳомиладорликдан сақлайдиган воситаларни қўллашнинг ўзи жинсий эстетикани бузади. Оиладаги носоғлом муҳит эса оила аъзоларининг ўз бурч ва вазифаларини чуқур, тўлақонли англамаслик ва билмасликларидан келиб чиқади. Йилдан-йилга кўпайиб кетаётган ажралишларга жинсий, маънавий, руҳий тарбия, оилада тиббий маданиятнинг йўқлиги ва шу билан бирга иқтисодий таълим-тарбиянинг муносиб эмаслиги ҳам сабаб бўлмоқда.
Гап репродуктив саломатлик ҳақида борганда, айримлар унинг оилада туғилиши лозим бўлган болалар сонини чеклаб қўйиш, деб тушуниши ҳам мукин. Репродуктив саломатлик, яъни аёлнинг қачон ва қандай шароитларда она бўлишини назорат қилиш ва ундан туғилажак фарзанднинг саломатлиги учун етарли шарт-шароитларни яратишдан иборат, дегани. Бу "Аёл кишига қачон ва қанча бола туғишни белгилаб кўрсатиб бериш, ўргатиш" дегани эмас. Қачон ва қанча фарзанд кўриш масаласини ҳал қилиш бу биринчи навбатда аёлнинг ўз ҳуқуқлари доирасида муайян қарорга келишига боғлиқ.
Педагогика ва психология фанларида ота-оналар билан иш олиб боришга доир турли хил ёндошувлар мавжуд. Шулардан бири И.В.Гребенников томонидан ёш ва педагогик психологияга асосланган ҳолда яратилган маърифий-ахборотли ёндошувдир. Шу ёндошувнинг мазмуни ва моҳиятидан келиб чиққан ҳолда баъзи мамлакатларда ота-оналарга узлуксиз ва маълум тизим асосида ёрдам бериш мақсадида ота-оналар, умуман оила учун оммавий таълим дастури ҳам ишлаб чиқилган. Бу дастурлар асосида оиланинг бола тарбиясидаги ролини фаоллаштиришга муваффақ бўлинган. Лекин бу дастурлар аноним тарзда олиб борилган. Ҳар қандай фаолият ҳам ўз самарасини бериши шубҳасиз, қачонки, у аниқ манзил ва мақсадга қаратилган бўлса. Шунинг учун ҳам муайян ижтимоий педагогик ёрдамга муҳтож оилаларни ижтимоий педагогик ташхис асосида аниқлаб, уларга реал ёрдам кўрсатиш, яъни оилада валеологик соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва болаларга тўғри тарбия бериш мақсадга мувофиқдир. Чунки оила тарбиясида айнан оила ташҳиси муҳим аҳамият касб этади.
Оилада соғлом турмуш тарзини сақлашга доир ота-оналарнинг педагогик-психологик тайёргарлигига бўлган эҳтиёжни ташҳис этиш бўйича махсус амалий иш қуйидагича амалга оширилади:
- мақсадни белгилаш, яъни оилада эришилган ютуқларни аниқлаб, уларга суянган ҳолда ота-оналарнинг яна қандай имкониятга эга ҳамда қандай ёрдамга муҳтож эканлигини белгилаш;
- ҳаракатлар алгоритм, яъни ота-оналар орасида оила ташхисини ўрнатишга доир анкеталар тарқатиш, уларга жавоблар олиш, таҳлил этиш, уларнинг тавсифига кўра ота-оналарни кичик гуруҳларга ажратиш ва ташҳис натижалари билан таништириш каби фаолиятлардир.
- ташҳис асосида педагогик консилиумларни ташкил этиш, психологик хизматни амалга ошириш режаларини тузиш ишлари амалга оширилади.
Оила ташҳисини амалга оширишда оила ва оилавий муносабатларнинг психологик ҳолати, муҳитbни ўрганишга доир "типик оилавий ҳаёт", "Оила ҳаяжонлари таҳлили" номли махсус тест ишларини ўтказиш каби методлардан фойдаланиш мумкин.

Download 27.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling