6-мавзу: геоэкологик омил ҳАҚида тушунча
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш
Download 0.96 Mb.
|
5 МАВЗУ ГЕОЭКОЛОГИК ОМИЛ ҲАҚИДА ТУШУНЧА 280322122841
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қурилиш хўжалиги.
- Рекреация
- Назорат саволлари.
- 4.Антропоген таъсир қандай гуруҳларга бўлиб ўрганилади
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш.Қурилиш хўжалиги.Қурилиш хўжалиги энг қадимий соҳаларидан, аммо кўплаб муҳандислик иншоотлари бунёд этишнинг жадаллашуви ХХ асрнинг 2-ярмидан бошланди. Оқибатда ландшафтларда табиий ҳолда мавжуд бўлмаган антропоген элементлар – турли бинолардан иборат бўлган аҳоли пунктлари, қаттиқ қопламали автомобил ва темир йўллар, ирригация ва мелиорация тармоқлари кенгроқ майдонларни банд этмоқда. Бу объектлар нуқтали ва чизиқли таъсир манбаи сифатида ландшафтлар майдонининг бир неча фоизини банд этади ва ландшафтларнинг махсус фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатади. Ландшафтларда табиий ҳолда кечадиган модда ва энергия алмашинувига жиддий таъсири барчага маълум, аммо ушбу масала алоҳида тадқиқот ишини талаб этади.Қурилиш хўжалиги.Гидротехник иншоотлар –Гидротехник иншоотлар – канал-зовурлар анча даврлардан бери ирригация, сув билан таъминлаш, сел тошқинларидан муҳофазалаш, грунт сувлари сатҳини пасайтириш мақсадларида қуриб келинмоқда. Сув омборлари эса ХХ асрнинг 2-ярмида, суғориш ва энергия олиш мақсадида қурилди.Шу билан бирга рекреация, қисман саноат ва маиший хўжаликда сув таъминотини яхшиланди. Аммо ушбу иншоотларни қуришнинг ижобий томонлари билан бирга салбий томонлари ҳам бор. Сув омборига туташ теграларда грунт сувлари сатҳининг кўтарили ши, ботқоқланиш кузатилади, қишлоқ хўжалик ерлари ишдан чиқади. Ундан қуйи оқимда эса сув сатҳи ва тошқинларнинг пасайиши қайир ландшафтларининг деградатсиясига олиб келади.Гидротехник иншоот Гидротехник иншоот Рекреация –Рекреация – антропоген таъсирнинг ноанъанавий шакли бўлиб, урбанизация даражасига мос ҳолда ортиб бормоқда. Дам олувчиларнинг назоратсиз оммавий келишлари таъсирида тоғ ландшафтларида рекреатсион деградация рўй бермоқда – тупроқ ва ўсимликлар топталмоқда, ўсимликларни назоратсиз териш натижасида ўт-ўсимликлар, буталар сўнгра дарахтлар деградацияга учрамоқда. Бундан ташқари ландшафтлар ва сув ҳавзаларининг маиший ахлатлар билан ифлосланиши юз бермоқда. Бундай ҳолат, масалан Тошкент вилоятида, айниқса Чорвоқ, Ҳожикент, Оҳангарон сув омборлари атрофида, Угам, Писком, Чирчиқ, Оҳангарон ва Сирдарё дарёларининг соҳилларида кучли намоён бўлмоқда.Рекреация ресурслари Рекреация ресурслари Назорат саволлари.1.Геоэкологик омилларнинг қандай турлари бор?2.Тбиий омилларга нималар киради?3.Антропоген омилларга нималар киради?4.Антропоген таъсир қандай гуруҳларга бўлиб ўрганилади?5.Биота нима?6.Саноатнинг геотизимларга таъсирини айтиб берингDownload 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling