6-мавзу. Иш юритишни тўхтатиб туриш, аризани (шикоятни) КЎрмасдан қолдириш
Download 15.47 Kb.
|
nk4jo4lMsf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
6-МАВЗУ. ИШ ЮРИТИШНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ, АРИЗАНИ (ШИКОЯТНИ) КЎРМАСДАН ҚОЛДИРИШ, ИШ ЮРИТИШНИ ТУГАТИШ БЎЙИЧА КАЗУСЛАР 2020 йил январь ойининг 17 куни Олтинкўл туман маъмурий судининг раиси Н.Муминова аризачи Ўсаров Алишер Омоновичнинг жавобгар Олтинкўл туман ҳокимлигига нисбатан “Олтинкўл туман ҳокимининг 2018 йил 31 март кунги №322-Қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги шикоят билан чиққан. Аризачи Ўсаров Алишер Омонович судга шикоят билан мурожаат қилиб, жавобгар Олтинкўл туман ҳокимлигига нисбатан Олтинкўл туман ҳокимининг 2018 йил 31 март кунги №322-Қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.Суд, аризачи Ўсаров Алишер Омонович Олтинкўл туман ҳокимининг 2018 йил 31 март кунги №322-Қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраса-да, мазкур Олтинкўл туман ҳокимининг қароридан ўз вақтида хабардор бўлганлиги, лекин қарор устидан ўз вақтида мурожаат қилмай, судга мурожаат қилиш муддатини узрсиз ўтказиб юборганлигини инобатга олиб, муддатни тиклашни рад қилишни ҳамда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтаришни лозим топган. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Аризачи Хайдаров Фарход Шухратович ва Хайдарова Машхура Мухаммадовна жавобгар Зомин туман ҳокимлиги ва Хайдарова Мухаббатга нисбатан уй-жойга эгалик ҳуқуқини бериш мажбуриятини юклаш ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Шунингдек, аризачи Ҳайдарова Мухаббат Умурзақовна жавобгар Зомин туман ҳокимлигига нисбатан уй-жойга эгалик ҳуқуқини бериш мажбуриятини юклаш ҳақида ариза билан мурожаат қилган ва суднинг ажрими билан мазкур аризалар бирлаштирилган. Иш ҳолатларидан кўриш мумкинки, аризачи Хайдаров Фарход Шухратович ва бошқалар томонидан ҳамда аризаси Ҳайдарова Мухаббат Умурзақовна томонидан эгалик ҳуқуқини бериш мажбуриятини юклаш ҳақидаги уй битта уй бўлиб, ушбу қурилиб эгалик ҳуқуқи берилмаган Даштобод шаҳарчаси, “Х.Олимжон” маҳалласида жойлашган уй-жой бўйича аризачилар ўртасида мулкий низо мавжуд. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Аризачи «Кўприк қурилиш участкаси» унитар корхонаси (кейинги матнда аризачи деб юритилади) судга жавобгар ТИФ Миллий банк Бектемир тумани филиали ва Юқоричирчиқ тумани мажбурий ижро бюросига нисбатан шикоят билан мурожаат қилиб, унда Юқоричирчиқ тумани мажбурий ижро бюроси мансабдор шахсларининг «Кўприк қурилиш участкаси» УКнинг ТИФ Миллий банк Бектемир филиалидаги махсус ҳисоб рақамларига банд солишдаги ҳаракатларини ҳамда ТИФ Миллий банк Бектемир филиали мансабдор шахсларининг ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган ҳисоб рақамларига банд солишдаги ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили А.Омонов шикоят аризасини тўлиқ қўллаб қувватлаб, суддан шикоят аризасини қаноатлантиришни сўради. Иш ҳужжатларига кўра Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани мажбурий ижро бюроси иш юритувида Тошкент шаҳар иқтисодий судининг 2015 йил 16 июнь кунги 10-1510/7482-сонли ижро варақасига асосан қарздор «Кўприк қурилиш участкаси» УКдан ундирувчи “Қўйлиқ кўприклар темирбетон қурилмалар тажриба заводи” фойдасига 2.750.488.466 сўм қарз ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПК-722-сонли қарорига асосан 55.009.769,32 сўм ижро йиғими, жами 2.805.498.235,32 сўм ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд. Иқтисодий суд қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Юқоричирчиқ тумани мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси Б.Мадмаровнинг 2020 йил 17 январь кунги қарори билан «Кўприк қурилиш участкаси» УК ТИФ Миллий банк Бектемир филиалидаги барча ҳисоб рақамларига банд солинган. Аризачи давлат ижрочисининг ушбу ҳаракатидан норози бўлиб судга мурожаат қилган. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Download 15.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling