6-мавзу: ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этиш. Саноатда кадрлар ва меҳнатга ҳАҚ ТЎлаш
Консентрациялаштириш, унинг моҳияти ва аҳамияти
Download 460.92 Kb. Pdf ko'rish
|
Индустриал иқтисодиёт 6 мавзу
6.2.Консентрациялаштириш, унинг моҳияти ва аҳамияти Ишлаб чиқаришниг Консентрациялаштириш - бу маҳсулот тайёрлаш, иш бажариш ёки хизмат кўрсатишни энг йирик корхоналарда тўплаш жараёнидир. Унинг бир неча турлари мавжуд. Улар агрегат, технологик, ташкилий хўжалик ва корхоналарни йириклаштириш шаклларида ифодаланади. Агрегат шаклида ишлаб чиқаришни консентрациялаштириш дастгоҳларнинг қувватини оширишдир, яъни агрегатларнинг унумдорлигини юқори даражага ҳамда маълум хилдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг умумий қувватида юқори унумдор агрегатлар салмоғини кўпайтиришдир. Бу жараён саноатнинг етакчи, айниқса, электроэнергетика, металлургия, химия, ёқилғи ва қурилиш материаллари тармоқларида сезиларли. Консентрациялаштиришга технологик жиҳатдан ўхшаш ишлаб чиқаришларнинг қувватини ошириш орқали эришиш мумкин. Масалан, металлургияда - чўян, пўлат эритиш, прокат ишлаб чиқариш, тўқимачиликда - йигириш, тўқиш, бўяш, машинасозликда - қуюв, механик ишлов бериш, йиғув жараёнларининг мужассамлашиши. Корхоналарни ва уларнинг таркибидаги цех ва участкаларни йириклаштириш ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик ҳажмини кўпайтиради, маҳсулот сифатини яхшилайди, меҳнат унумдорлигини оширади. Йирик корхоналарнинг афзалликларига қуйидагилар киради: -юқори унумли техника ва инновацион технологияларни қўллаш ва улардан фойдаланиш имкониятларининг кўплиги; -ишлаб чиқариш фондларидан оқилона ва самарали фойдаланиш; -ҳодимлар меҳнат унумдорлигининг юқорилиги; -саноатга ишлаб чиқариш самарадорлигини оширадиган энг янги фан- техника ютуқларини, ўзлаштиришга таъсир кўрсатадиган қувватли конструкторлик, технологик ва илмий-тадқиқот лабороториялари, бюроларини ташкил этиш имкониятлар; -маҳсулот бирлигига тўғри келадиган асосий ва ёрдамчи хизмат кўрсатиш харажатларининг пастлиги ва ҳ.к. Бозор иқтисодиёти шароитида кичик бизнеснинг ўрни ва роли жуда катта аҳамиятга эга. Шу сабабли мустақиллик йилларида кичик бизнеснинг ривожланишига алоҳида эътибор берилди. Натижада унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 55,8 фоизга тенг бўлди. Лекин саноат соҳасидаги унинг улуши ҳали ҳам жуда паст бўлиб, 2016 йилда у атиги 23 фоизга тенг бўлди. Download 460.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling