I = f(Y), яъни инвестициялар (I) ЯММ (Y)нинг функцияси экан.
Акселератор моделининг тўлиқроқ кўриниши қуйидагича бўлади:
I = Iрежа+ γY бу ерда:
Δ I It –I t-1
γ = ----------- = ------------------
Δ Y Yt - Yt-1
Iрежа – режалаштирилган инвестициялар; Y – ЯИМ (даромад) ҳажми.
Акселетатор моделини ҳисобга олиб, инвестиция функциясини қуйидагича ёзиш мумкин:
I = е - dR + γY
ЯИМ ҳажми ошиши корхоналар фойдасининг кўпайишига олиб келади. Корхона фойдаси инвестицияларнинг манбаи эканлигини ҳисобга олсак, бу ҳолатда инвестиция харажатлари ошади..
Ўзбекистон Республикасида олиб борилган оқилона макроиқтисодий сиёсат натижасида юзага келган қулай инвестиция муҳитияхшиланди. жумладан сиёсий ва иқтисодий барқарорликнинг таъминланганлиги, солиқ юкининг пасайтирила бориши, бозор инфратузилмасининг ривожлантирилиши, банк тизимининг мустаҳкамланиши ва бакк фоиз ставкаларининг пасайтирилиши , инвесторларга кенг имтиёз ва кафолатлар тизимининг яратилганлига мамлакатимиз иқтисодиётига жалб қилинаётган инвестициялар ҳажмининг ўсишига олиб келди
2008 йилда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози рўй берганлигига қарамасдан асосий капиталга киритилган инвестициялар 2007 йилга нисбатан 128,3 фоизга ўсди. 2009 йилда асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 24,8 фоизга ўсди.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Даромад, истеъмол ва жамғармалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликка изоҳ беринг?
2. Автоном истеъмол категориясининг моҳиятини тушунтириб беринг.
3. Истеъмол ва жамғариш графикларирини изоҳланг.
4.Истеъмол ва жамғармага ўртача ва чегаравий мойиллик кўрсаткичларини изоҳлаб беринг?
5. Қайси маблағларни инвестиция таркибига киритамиз?
6. Акселератор моделини тушунтириб беринг.
7. Кутилаётган соф фойда нормаси ўзгариши қайси сабабларга кўра рўй беради ва у инвестиция ҳажмига қандай таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |